Ғайбуллаев Фаррух Юлдашевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Олий таълим тизимида коррупцияга қарши курашишнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш”, “12.00.12 – Коррупция муаммолари (юридик фанлар)”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Yu1846
Илмий раҳбар: Тошев Бобоқул Норқобилович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, DSc.31/31.12.2020.Yu.67.01.
Расмий оппонентлар: юридик фанлари доктори, профессор Мамасиддиқов Музаффаржон Мусажонович, юридик фанлари доктори, профессор Қулматов Шароф Асадович.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Олий таълим тизимида меҳнатга оид муносабатларда коррупцияга қарши курашишнинг механизмлари ва ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, ҳуқуқни қўллаш амалиётининг самарадорлигини оширишга қаратилган илмий-амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
педагогик кадрларни олий таълим ташкилотларига ишга қабул қилишда молиявий мустақиллик берилган олий таълим ташкилотларига алоҳида тартиб жорий этилиши зарурати асослаб берилган;
қасддан содир этилган жиноят учун илгари судланган шахсларнинг Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, вазирлик тизим ташкилотлари, ҳудудий бўлинмалари ҳамда олий таълим ташкилотларига раҳбарлик лавозимларига тайинланишини таъқиқлаш зарурлиги илмий-амалий асослантирилган;
вазирлик томонидан идоравий мансублигидан қатъи назар, давлат ва давлат иштирокидаги олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотлар фаолиятида соҳага оид қонунчиликка риоя этилиши мониторингини олиб боради, қонун ҳужжатлари ва таъсис ҳужжатларида аниқланган бузилишларни бартараф этиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиши зарурлиги белгилаш таклифи илмий асослантирилган;
Олий таълим вазири коррупцияга қарши курашишга оид қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ Вазирлик тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш йўли билан уларни содир этишга имкон яратувчи омилларни аниқлаш, таҳлил қилиш, сабаб ва шароитларини бартараф этишига оид таклифи асослантирилган;
вазирлик тизимидаги олий таълим ташкилотлари, ташкилотлар ва ҳудудий бошқармалар раҳбарлари ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонунчиликни такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали ҳудудий бошқармалар тизимида қонунчилик талабларига мувофиқ коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлашига оид функционал вазифаларини белгиланиши зарурлигига оид таклифи илмий асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот натижаларидан қуйидагиларда фойдаланилган:
педагогик кадрларни олий таълим ташкилотларига ишга қабул қилишда молиявий мустақиллик берилган олий таълим ташкилотларига алоҳида тартиб жорий этилиши ҳақидаги таклифидан Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 сентябрдаги ЎРҚ-957-сонли “Маъмурий ислоҳотлар доирасида таълим соҳасида давлат бошқаруви такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунда (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият, спорт ва ёшлар масалалари қўмитасининг 2025 йил 17 апрелдаги 04/8-10-14сон маълумотномаси) фойдаланилган. Мазкур таклифнинг жорий этилиши молиявий мустақиллик берилган олий таълим ташкилотларига педагогик кадрларни ишга қабул қилишда коррупциявий ҳолатларни ҳолатларни олдини олишга хизмат қилади;
қасддан содир этилган жиноят учун илгари судланган шахсларнинг Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, вазирлик тизим ташкилотлари, ҳудудий бўлинмалари ҳамда олий таълим ташкилотларига раҳбарлик лавозимларига тайинланишини таъқиқлаш тўғрисидаги таклифидан Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 сентябрдаги ЎРҚ-957-сонли “Маъмурий ислоҳотлар доирасида таълим соҳасида давлат бошқаруви такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунининг 26-моддасининг 4-қисмига қўшимча ва ўзгартириш киритишда (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият, спорт ва ёшлар масалалари қўмитасининг 2025 йил 17 апрелдаги 04/8-10-14сон маълумотномаси) фойдаланилган. Мазкур таклифнинг жорий этилиши Олий таълим тизимида раҳбарлик лавозимларига қасддан содир этилган жиноят учун илгари судланган шахсларнинг тайинланишини ва манфаатлар тўқнашувини олдини олишга хизмат қилади;
вазирлик томонидан идоравий мансублигидан қатъи назар, давлат ва давлат иштирокидаги олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотлар фаолиятида соҳага оид қонунчиликка риоя этилиши мониторингини олиб боради, қонун ҳужжатлари ва таъсис ҳужжатларида аниқланган бузилишларни бартараф этиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритишига оид таклифидан Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 августдаги 489-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тўғрисида”ги Низомнинг 11-банди (вазирлик функциялари) 1-кичик банди саккизинчи хатбошини ишлаб чиқишда (Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибиятининг ижтимоий ривожланиш масалалари бўлимининг 2025 йил 14 апрелдаги 27/1-17-сон маълумотномаси) фойдаланилган. Мазкур таклифнинг жорий этилиши Олий таълим вазирлиги томонидан коррупцияни ва манфаатлар тўқнашувини олдини олишга хизмат қилади;
Олий таълим вазири коррупцияга қарши курашишга оид қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ Вазирлик тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш йўли билан уларни содир этишга имкон яратувчи омилларни аниқлаш, таҳлил қилиш, сабаб ва шароитларини бартараф этишига оид таклифидан Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 августдаги 489-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тўғрисида”ги Низомнинг 25-бандининг йигирма иккинчи кичик бандини ишлаб чиқишда (Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибиятининг ижтимоий ривожланиш масалалари бўлимининг 2025 йил 14 апрелдаги 27/1-17-сон маълумотномаси) фойдаланилган. Мазкур таклифнинг жорий этилиши Олий таълим вазирнинг коррупцияни ва манфаатлар тўқнашувини олдини олишга оид функционал вазифасини аниқлаштиришга хизмат қилади;
вазирлик тизимидаги олий таълим ташкилотлари, ташкилотлар ва ҳудудий бошқармалар раҳбарлари ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонунчиликни такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали ҳудудий бошқармалар тизимида қонунчилик талабларига мувофиқ коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этишга оид таклифидан Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 августдаги 489-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тўғрисида”ги Низомнинг 28-бандининг ўн иккинчи кичик бандини ишлаб чиқишда (Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибиятининг ижтимоий ривожланиш масалалари бўлимининг 2025 йил 14 апрелдаги 27/1-17-сон маълумотномаси) фойдаланилган. Мазкур таклифнинг жорий этилиши коррупцияга қарши курашишда вазирлик тизимидаги олий таълим ташкилотлари, ташкилотлар ва ҳудудий бошқармалар раҳбарларининг функционал вазифаларини аниқлаштиришга хизмат қилган.