Очилов Руфат Қўқоновичнинг  Педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумот 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи): “Турли ўйин амплуасига эга футболчиларни жисмоний тайёргарлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш” 13.00.04 – Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Ped6770
Илмий раҳбар: Абдуллаев Меҳриддин Жунайдуллаевич педагогика фанлари доктори (ДСc), профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи (муассасалар), ИК рақами: Бухоро давлат университети PhD.03/27.09.2024.Ped.72.10
Расмий оппонентлар: Иноятов Абдулло Шодиевич педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент; Юсупов Нодирбек Махмудович педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ҳар хил амплуага эга футболчиларни жисмоний тайёргарлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
15-17 ёшли футболчилар билан ўтказиладиган махсус йўналишли машғулот юкламаларни педагогик меёрлари аероб йўналиши (умумий чидамлилик), анаероб-гликолитик йўналишли, аралаш йўналиш: аероб-анаеробли  жисмоний сифатларни мажмуавий ривожланиши, анаероб-алактат (тезкорлик ва куч) ва анаболитик (куч) га хос бўлган машғулот юкламаларнинг параметрларига машқнинг интенсивлиги, бажариш вақти, дам олиш вақти ва такрорланиш вақтини киритиш ҳисобига уларнинг жисмоний тайёргарлигини ошириш имкониятлари кенгайтирилган; 
Турли ўйин амплуасидаги футболчиларнинг йиллик тайёргарлик босқичларида машғулотлардаги восита ва услубларни нисбатлари умумий чидамлилик (аероб йўналишли) 30 % га, -ҳаракат сифатларни мажмуа ҳолда ривожланиши (аралаш) 40 % га, -тезкорлик чидамлилик (гликолитик йўналишли) 3 % га ва тезкор куч, куч сифатлари (алактат, анаболитик) 27 % га ўзгартириб қўллаш ҳисобига футболчиларнинг техник-тактик тайёргарлиги такомиллаштирилган;
15-17 ёшли футболчиларнинг махсус тайёргарлик босқичида машғулот юкламаларини тақсимлашда ҳаракатнинг координацион (паст, ўрта ва катта) мураккаблик даражасидан келиб чиқиб, ихтисослашган юклама шиддатини ҳафталик микроцикллар вазифалари бўйича белгилаб бериш ҳисобига махсус тайёргарлиги оптималлаштирилган;
15-17 ёшли футболчиларнинг жисмоний тайёргарлигини аниқлашда модел кўрсаткичлари инобатга олиб машғулот жараёнларини коррексиялаш мақсадида аероб-анаероб йўналишли юкламаларни интенсив қўллашда тезликни ривожлантиришга мўлжалланган мокисимон югуриш машқлари ҳамда спринтер югуриш турлари каби машқларни киритиш орқали уларнинг тезлик ва чидамлилик жисмоний сифат кўрсаткичлари такомиллаштирилди; 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Турли ўйин амплуасига эга 15-17 ёшли футболчиларнинг жисмоний тайёргарлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан олинган натижалар асосида:
15-17 ёшли футболчилар билан ўтказиладиган махсус йўналишли машғулот юкламаларни педагогик меёрлари аероб йўналиши (умумий чидамлилик), анаероб-гликолитик йўналишли, аралаш йўналиш: аероб-анаеробли  (жисмоний сифатларни мажмуа ҳолда ривожланиши), анаероб-алактат (тезкорлик ва куч) ва анаболитик (куч) га хос бўлган машғулот юкламаларнинг параметрларига машқнинг интенсивлиги, машқни бажариш вақти, дам олиш вақти ва такрорланиш вақти киритиш, Қарши олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида шуғулланаётган 15-17 ёшли малакали футболчиларнинг машғулотларига тадбиқ этилган. “Жисмоний тарбия ва спорт” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 7 майдаги 149-сон буйруғига асосан 516649 рақамли гувоҳнома). Натижада футболчиларнинг жисмоний тайёргарлигини ошириш имкониятлари кенгайтирилган;
Турли ўйин амплуасидаги футболчиларнинг йиллик тайёргарлик босқичларида машғулотлардаги восита ва услубларни нисбатлари умумий чидамлилик (аероб йўналишли) 30 % га, -ҳаракат сифатларни мажмуа ҳолда ривожланиши (аралаш) 40 % га, -тезкорлик чидамлилик (гликолитик йўналишли) 3 % га ва тезкор куч, куч сифатлари (алактат, анаболик) 27 % га ўзгартириб қўллаш Қарши олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказини машғулотларига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024 йил 21-июндаги 08-16/6270-сон маълумотномаси). Натижада футболчиларнинг техник-тактик тайёргарлиги такомиллаштирилган;
15-17 ёшли футболчиларнинг махсус тайёргарлик босқичида машғулот юкламаларини тақсимлашда ҳаракатнинг координацион (паст, ўрта ва катта) мураккаблик даражасидан келиб чиқиб ихтисослашган юклама шиддатини ҳафталик микроцикллар вазифалари бўйича белгилаб бериш Қарши олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида шуғулланаётган 15-17 ёшли малакали футболчиларнинг машғулотларига тадбиқ этилилган “Жисмоний тарбия ва спорт” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 7 майдаги 149-сон буйруғига асосан 516649 рақамли гувоҳнома). Натижада махсус тайёргарлиги оптималлаштирилган;
15-17 ёшли футболчиларнинг жисмоний тайёргарлигини аниқлашда модел кўрсаткичлари инобатга олиб машғулот жараёнларини коррексиялаш мақсадида аероб-анаероб йўналишли юкламаларни интенсив қўллашда тезликни ривожлантиришга мўлжалланган моксимон югуриш машқлари ҳамда спринтер югуриш турлари каби машқлари Қарши олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида шуғулланаётган футболчиларнинг машғулотларига тадбиқ этилилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024 йил 21-июндаги 08-16/6270-сон маълумотномаси). Натижада футболчиларнинг тезлик ва чидамлилик жисмоний сифат кўрсаткичлари такомиллаштирилди;

Yangiliklarga obuna bo‘lish