Ашурова Ноила Шухратовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): "Болаларда сурункали буйрак касаллигида камқонликни даволаш самарадорлигини назорати ва баҳолаш комплекс тизими", 14.00.09-Педиатрия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2. PhD/Tib2718.
Илмий рахбар: Ахмеджанова Наргиза Исмоиловна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.04/30.12.2019.Tib.102.01.
Расмий оппонентлар: Бобомурадов Турдикул Акрамович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Шарипова Олия Аскаровна  тиббиёт фанлари доктори, доцент. 
Етакчи ташкилот: Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади сурункали буйрак касаллигининг турли даражаларида темир танқислиги (мутлоқ ёки функционал) анемиясининг табиатини ўрганиш, кейинчалик болаларда ушбу анемия шаклларини даволашни оптималлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
сурункали буйрак касаллиги билан касалланган болаларда темир алмашинуви кўрсаткичлари: қон зардобидаги темир, ферритин, трансферрин, трансферриннинг темир билан тўйиниши ва эритропоэтин даражалари таҳлили натижасида мутлоқ (31%) ва функционал (69%) темир танқислиги анемияси учраши аниқланган;
болаларда сурункали буйрак касаллигида темир алмашинуви метаболизмининг асосий гормони бўлган гепсидиннинг регуляторлик фаолиятини ўрганиш орқали, унинг миқдоридаги ўзгаришлар темирнинг мутлоқ танқислигида референт қийматлардан ошмаслиги ҳамда функционал танқисликда эса 7,4 мартагача ошиши аниқланган;
сурункали буйрак касаллиги мавжуд болаларда функционал темир танқислиги камқонлиги шаклланишида яллиғланиш олди цитокинларининг роли асосланган ҳамда интерлейкин-6 (IL-6) миқдорининг 2,6 ва ўсма некрози омили (TNF-α)нинг 6,1 мартагача ошиши исботланган;
болаларда сурункали буйрак касаллиги негизида ривожланган темир танқислиги камқонлигини даволашда мутлоқ темир танқислиги бўлган болаларга (сукросомал темир) ва функционал темир танқислиги бўлган болаларга (сукросомал темир + эритропоэтин) комплекс даво усули тавсия этилган ва унинг юқори самарадорлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Болаларда сурункали буйрак касаллиги билан кечувчи анемиянинг хусусиятлари бўйича олинган илмий натижалар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашининг 2025 йил 15 январь 11/85-сонли хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: сурункали буйрак касаллиги билан кечувчи анемияси бор болаларда темир алмашинуви кўрсаткичлари (зардобдаги темир, ферритин, трансферрин, трансферриннинг темир билан тўйиниши) ва гормон эритропоэтин бўйича комплекс тадқиқот ўтказилиб, олинган натижаларга кўра 31% болада мутлоқ темир танқислиги ва 69% ҳолатда функционал темир танқислиги асосида анемия шакллари аниқланган ва улар бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университети Илмий кенгашининг 2024 йил 6 ноябрда 3-сони тасдиқланган «Сурункали буйрак касаллиги бўлган болаларда анемияни комплекс баҳолаш тизими» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Самарқанд вилояти болалар ихтисослаштирилган кўп тармоқли тиббиёт маркази 2024 йил 18 декабрдаги 79-сонли буйруқ асосида нефрология бўлими, Ургут тумани тиббиёт бирлашмаси болалар бўлимида 2024 йилдаги 1-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 15 январдаги 11/85-сонли хулосасига кўра). Ижтимоий самарадорлиги: темир алмашинувини лаборатор мониторинг қилиш анемия табиати ва турини аниқлаш, шунга мос равишда болаларда cурункали буйрак касаллиги даврида дифференциал ёндашув асосида даволаш тактикаси тузиш, оғир анемия ривожланишининг олдини олиш, боланинг умумий ҳолатини яхшилаш ва асоратлар хавфини камайтириш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: cурункали буйрак касаликлари фонида анемия билан боғлиқ касалликлар ва асоратларни ўз вақтида аниқлаш туфайли давлат томонидан болалар бўлимидаги ҳар бир беморни стандарт даволаш учун сарфланадиган 556679 сўм маблағ тежалган;
иккинчи илмий янгилик: cурункали буйрак касаллиги билан оғриган болаларда анемия патогенезида темир метаболизмининг асосий регулятор гормони − гепсидиннинг муҳим роли илк бор илмий жиҳатдан исботланган бўлиб, бу ҳолат сурункали яллиғланиш фонида шаклланадиган функционал темир танқислиги мавжудлигини кўрсатади ва улар бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университети Илмий кенгашининг 2024 йил 6 ноябрда 3-сони тасдиқланган «Сурункали буйрак касаллиги бўлган болаларда анемияни комплекс баҳолаш тизими» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Самарқанд вилояти болалар ихтисослаштирилган кўп тармоқли тиббиёт маркази 2024 йил 18 декабрдаги 79-сонли буйруқ асосида нефрология бўлими, Ургут тумани тиббиёт бирлашмаси болалар бўлимида 2024 йилдаги 1-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 15 январдаги 11/85-сонли хулосасига кўра). Ижтимоий самарадорлиги: гепсидин мониторинги функционал темир танқислигини ўз вақтида аниқлаш ва даволаш тактикасига мақбул тузатишлар киритиш имконини яратади, бу эса ремиссия даврини қисқартириш ва анемияга нисбатан барқарорликни оширишга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: гепсидин даражасини ҳисобга олган ҳолда темир ўрнини босувчи терапияни индивидуаллаштириш орқали сурункали буйрак касаллигига чалинган болаларда анемияни самарали даволаш мумкин бўлиб, ҳар бир бемор учун йилига 556679 сўмгача давлат харажатларини тежаш имконини ташкил этади;
учинчи илмий янгилик: сурункали буйрак касалликлари билан кечувчи анемияси бор болаларда функционал темир танқислигининг шаклланишида яллиғланиш цитокинлари − интерлейкин-6 (IL-6) ва ўсма некроз омили-α (TNF-α)нинг патогенетик аҳамияти илмий асосда аниқланган ва улар бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университети Илмий кенгашининг 2024 йил 6 ноябрда 3-сони тасдиқланган «Сурункали буйрак касаллиги бўлган болаларда анемияни комплекс баҳолаш тизими» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Самарқанд вилояти болалар ихтисослаштирилган кўп тармоқли тиббиёт маркази 2024 йил 18 декабрдаги 79-сонли буйруқ асосида нефрология бўлими, Ургут тумани тиббиёт бирлашмаси болалар бўлимида 2024 йилдаги 1-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 15 январдаги 11/85-сонли хулосасига кўра). Ижтимоий самарадорлиги: яллиғланиш маркерларини мониторинг қилиш орқали анемия ривожланишини олдиндан башорат қилиш ва унинг кечишини назорат остида ушлаб туриш имконияти яратилади. Иқтисодий самарадорлиги: яллиғланишни ўз вақтида назорат қилиш орқали касаллик қўзғалишларининг сонини камайтириш ва стационар даволаниш эҳтиёжини йилига 3–5 мартадан 1–2 мартагача қисқартириш имкониятини бериб, бир беморга тўғри келадиган дигностика харажотларини йилига 185000 сўмгача камайтириш имконини ташкил этади;
тўртинчи илмий янгилик: сурункали буйрак касаллиги бўлган болаларда анемияни даволашда сукросомал темирни қўллаш юқори клиник самарадорликка эга экани тасдиқланган бўлиб, у анемияни барқарор тузатиш, беморлар ҳолатини яхшилаш ва сезиларли ножўя таъсирларсиз даволаш имконини берилган ва улар бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университети Илмий кенгашининг 2024 йил 6 ноябрда 3-сони тасдиқланган «Сурункали буйрак касаллиги бўлган болаларда анемияни даволаш самарадорлигини назорат қилиш» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Самарқанд вилояти болалар ихтисослаштирилган кўп тармоқли тиббиёт маркази 2024 йил 18 декабрдаги 80-сонли буйруқ асосида нефрология бўлими, Ургут тумани тиббиёт бирлашмаси болалар бўлимида 2024 йилдаги 2-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 15 январдаги 11/85-сонли хулосасига кўра). Ижтимоий самарадорлиги: сукросомал темирни қўллаш орқали эришилади, у эса сурункали буйрак касаллиги бўлган болаларда гемоглобин даражасининг тезкор ошишига ҳисса қўшиб, боланинг жисмоний фаоллигини тез тикланишига олиб келади. Иқтисодий самарадорлиги: дори воситасининг юқори биомавжудлиги ва яхши ўзлаштирилиши туфайли қисқа муддат ичида клиник жиҳатдан аҳамиятли натижага эришиш, ножўя таъсирларсиз терапияни амалга ошириш, бу эса даволаш курси давомийлигини қисқартириш, қўшимча дори воситаларга бўлган эҳтиёжни камайтириш, қайта-қайта шифохонага ётқизиш ҳолатларини озайтириш орқали соғлиқни сақлаш тизими ва беморнинг оиласи учун ҳар бир болага харажат қилинадиган маблағ тежаш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish