Шадиева Соадат Улмасовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Конституциявий аномалиялари ва Д витамини танқислиги ҳолатлари бўлган болаларда ўткир диареялари кечишининг клиник ва патогенетик хусусиятлари”, 14.00.09 – Педиатрия, 14.00.10 – Юқумли касалликлар ихтисослиги (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: B2024.2.PhD/Tib4542
Илмий раҳбар: Ашурова Дилфуза Ташпулатовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Худайкулова Гулнара Каримовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти, DSc.04/30.12.2019.Tib.29.01
Расмий оппонентлар: Агзамова Шоира Абдусаламовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Байжанов Аллаберган Кадирович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади конституциявий аномалиялари ва Д витамини танқислиги ҳолатлари бўлган болаларда ўткир диареялар кечишини бахолаш ва даволаш тактикасини оптималлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
конституциявий аномалиялари бўлган болаларда ўткир диарея касаллигининг клиник хусусиятларини комплекс тадқиқ қилиш эшерихиоз (34,2%), салмонеллёз (28,7%) ва шигеллёз (37,1%) этиологияли ўткир диареяларга мойиллиги ва ичак тўсиқ функциясининг бузилиши билан ичакнинг ортиқча ўтказувчанлик синдромининг ривожланиши (89,3%) аниқланганлиги, мазкур гурух беморларда касалликнинг оғир кечиши ва сурункали характерга мойиллиги билан исботланган;
тадқиқот гуруҳларидаги болаларнинг 25,5%да антропометрик кўрсаткичларида бўй-вазн кўрсаткичлари медиана маълумотларига мос келган, аммо таққослаш гуруҳида бу фоиз 40%ни ташкил этган, бу эса 1,6 марта юқори бўлган ва лимфатик-гипопластик диатези мавжуд болаларда ортиқча вазнга мойиллиги билан исботланган;
конституциявий аномалиялари бўлган болаларнинг 78,3%да Д витамини танқислиги аниқланган ва ўткир диареянинг кечиши назорат гуруҳидаги болаларга нисбатан 2,1 марта давомийлиги узайганлиги ва оғирлашувлар ривожланиш хавфи 65,4% юқори эканлиги билан исботланган;
Д витамин танқислиги (>10нг/мл) бўлган беморларнинг 82,7%да ўткир диареянинг асосий клиник симптомлари (ич кетиши 56,2%, қусиш 42,7% ва копрологик ўзгаришлар 62,1%) давомийлиги муддати билан тўғридан-тўғри боғлиқликлиги (p<0,05) исботланган.
IV. Тадқикот натижаларининг жорий қилиниши.
Конституциявий аномалиялари ва Д витамини танқислиги ҳолатлари бўлган болаларда ўткир диареялари кечишининг клиник ва патогенетик хусусиятларини баҳолаш, даволаш усулларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: ўткир диарея билан касалхонага ётқизилган болаларнинг 32,2 фоизида диарея сабаби ичак таёқчаси бўлган, конституция аномалиялари тузилишида 42,2 фоиз ҳолатларда экссудатив-катарал диатез аниқланган, конституциявий аномалиялари энг кўп 1 ёшдан 3 ёшгача бўлган болаларда ўткир диареялари кечишининг клиник ва патогенетик хусусиятларини исботланганлиги Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 25 сентябрдаги 03/310-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Конституциявий аномалиялари ва Д витамин танқислиги ҳолатлари бўлган болаларда ўткир диареяларнинг клиник кечишининг хусусиятлари» номли услубий тавсиянома таркибига киритилган ва Тошкент вилояти юқумли касалликлар касалхонасининг 23.10.2024 йилдаги №64-сонли ва Андижон вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази 21.10.2024 йилдаги №91-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 15 февралдаги 12/32-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: болаларда ўткир диареяларнинг муҳим эпидемиологик ва клиник хусусиятларини аниқлашдан иборат. Касалхонага ётқизилган болаларнинг деярли учдан бирида (32,2%) диарея сабаби ичак таёқчаси эканлиги аниқлаш, диагностика ва даволаш тадбирларини оптималлаштириш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: конституциявий аномалиялари бўлган болаларда ўткир диареяларнинг эрта ташхислаш ва мақсадли даволаш тактикасини қўллаш натижасида умумий 102 нафар бемор болаларга 7200000 сўмни иқтисод қилиш имконини берган. Эрта диагностика ва оптимал даволаш схемаларини қўллаш орқали касалхонада ётиш муддатини 3-4 кунга қисқартириш, қайта ётқизишларни 25-30%га камайтириш ҳамда асоратларни олдини олишга эришилди. Хулоса: бир беморга нисбатан эрта ташхислаш ва мақсадли даволаш тактикаси қўлланилганда тахминан 650000 сўм иқтисод қилиш имконини берган. Конституциявий аномалиялари болаларда ўткир диареяларнинг клиник хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда даволаш самарадорлигини оширган ва соғлиқни сақлаш тизимининг ресурсларини оптимал фойдаланишга имкон берган;
иккинчи илмий янгилик: асосий гуруҳ беморларида ўткир диареянинг клиник белгилари яққолроқ намоён бўлган, бу интоксикацион синдромнинг 1,4 кунга узоқроқ давом етиши (4,0±0,3 кун СГ даги 2,9±0,2 кунга нисбатан), иситма давомийлигининг 1,6 кунга кўпроқ бўлиши (4,0±0,2 кун 2,4±0,1 кунга нисбатан), гастроинтестинал бузилишлар давомийлигининг 1,8 кунга кўпроқ бўлиши (р<0,01), нажас характеридаги фарқлар (сувли диарея, шилимшиқ, яшил рангнинг ифодаланиши), копрологик текширувларда яққолроқ ўзгаришларини исботланганлиги Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 25 сентябрдаги 03/310-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Конституциявий аномалиялари ва Д витамин танқислиги ҳолатлари бўлган болаларда ўткир диареяларнинг клиник кечишининг хусусиятлари» номли услубий тавсиянома таркибига киритилган ва Тошкент вилояти юқумли касалликлар касалхонасининг 23.10.2024 йилдаги №64-сонли ва Андижон вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази 21.10.2024 йилдаги №91-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 15 февралдаги 12/32-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ўтказилган даволашнинг таққослаш гуруҳидаги беморларни даволаш харажатларининг асосий гуруҳга нисбатан сезиларли даражада камайишида намоён бўлди, бу касалликнинг клиник белгилари муддатининг қисқариши билан боғлиқ: интоксикация синдроми 1,4 кунга қисқарди (2,9±0,2 кунга қарши 4,0±0,3 кун), иситма давомийлиги 1,6 кунга қисқарди (2,4±0,1 кунга қарши 4,0±0,2 кун), ошқозон-ичак бузилишларининг давомийлиги эса 1,8 кунга 1,8 кунга камайиш (p<0,01) имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: конституциявий аномалиялари ва Д витамин танқислиги ҳолатлари бўлган болаларда болаларда ўткир диареялар билан касалланган беморларнинг касалхонада ётиш кунларини 1,6 баробарга қисқартириш мақсадида, умумий 102 нафар бемор болалар учун 25659872 сўмни иқтисод қилиш имконини берган. сезиларли иқтисодий самарадорликка эришилган. Хулоса: ўткир диарея касаллиги билан стационар шароитда даволаниш учун бир бемор учун 2500000 сўм иқтисод қилиш имконини берган. Тежамкорлик тиббиёт муассасаларининг молиявий ресурсларини оптималлаштиришга имкон берган;
учинчи илмий янгилик: биотерол пробиотикни тайинлаш ва витамин Д даражасини коррекция қилиш соғайиш муддатларини тезлаштиради, касаллик прогнози ва натижасини яхшиланган, конституциявий аномалиялари кучайиши хавфи ва давомийлигини камайтиради, ичак микроэкологик бузилишлари ифодаланишини пасайтиради. Ишлаб чиқилган реабилитация тадбирлари комплекси постинфекцион гастроинтестинал бузилишлар хавфини (70,8% га) камайтириш исботланганлиги Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 25 сентябрдаги 03/310-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Конституциявий аномалиялари ва Д витамин танқислиги ҳолатлари бўлган болаларда ўткир диареяларнинг клиник кечишининг хусусиятлари» номли услубий тавсиянома таркибига киритилган ва Тошкент вилояти юқумли касалликлар касалхонасининг 23.10.2024 йилдаги №64-сонли ва Андижон вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази 21.10.2024 йилдаги №91-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 15 февралдаги 12/32-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: биотерол пробиотикини тайинлаш ва витамин Д даражасини коррекция қилишни ўз ичига олган комплекс ёндашувнинг соғайиш муддатларининг сезиларли тезлашувида, касаллик прогнози ва натижасининг яхшиланишида, конституция аномалиялари кучайиши хавфи ва давомийлигининг камайишида, ичак микроэкологик бузилишлари ифодаланишининг пасайишида, шунингдек постинфекцион гастроинтестинал бузилишлар хавфининг сезиларли даражада (70,8%га) камайиш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: ушбу терапевтик комплекс ёндашув ва даволаш натижасида умумий 102 нафар бемор болалар учун 11200000 сўмни иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: конституциявий аномалиялари ва Д витамин танқислиги ҳолатлари бўлган болаларда ўткир диареяларни мақсадли комлекс даволаш тактикасини қўллаш натижасида бир беморга нисбатан 160000 сўм иқтисод қилиш имконини берган;
тўртинчи илмий янгилик: ўткир диареяларнинг асосий клиник симптоматикаси давомийлигининг текширилаётган беморлар гуруҳларининг Д витамини билан таъминланганлигига (қон зардобидаги 25(ОН)D даражасига) тўғридан-тўғри боғлиқлиги аниқланди, қон зардобидаги 25(ОН)D даражаси бўйича етишмовчилик ҳолатларида асосий клиник симптоматиканинг намоён бўлиш муддатлари узоқроқ бўлиши қайд этиш (p<0,05) исботланганлиги Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 25 сентябрдаги 03/310-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Конституциявий аномалиялари ва Д витамин танқислиги ҳолатлари бўлган болаларда ўткир диареяларнинг клиник кечишининг хусусиятлари» номли услубий тавсиянома таркибига киритилган ва Тошкент вилояти юқумли касалликлар касалхонасининг 23.10.2024 йилдаги №64-сонли ва Андижон вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази 21.10.2024 йилдаги №91-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 15 февралдаги 12/32-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ўткир диареяси бўлган болаларда Д витамини етишмовчилигини ўз вақтида ташхислаш ва тузатиш касалхонада ётиш муддатини қисқартиришга ва беморларнинг соғлиғини тезроқ тиклашга ёрдам берган. Касалликнинг асосий клиник белгилари давомийлигини қисқартириш орқали болалар ҳаёт сифатини яхшилаш ва беморлар оилаларига психоэмоционал юкламани камайтиришга имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: болаларда ўткир диареяларда Д витамини етишмовчилигини ташхислаш ва тузатиш усулларини жорий этиш касалхонада ётиш ўртача давомийлигини 2,5 кунга қисқартириш имконини берган. Ушбу ёндашувни республика болалар юқумли касалликлар бўлимлари миқёсида жорий этишда умумий иқтисодий самарадорлик дори-дармонлар, овқатланиш ва беморларга хизмат кўрсатиш харажатларини қисқартириш ҳисобига умумий 102 нафар бемор болалар учун 875000000 сўмни иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: конституциявий аномалиялари ва Д витамин танқислиги ҳолатлари бўлган болаларнинг клиник кечиш ддаврида қон зардобидаги 25(ОН)D даражасига текшириш учун бир бемор учун 1250000 сўм иқтисод қилиш имконини берган.