Батиров Фарход Авазовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Кибертаҳдиднинг жамоат хавфсизлигига таъсири ва унинг олдини олишнинг маънавий-ахлоқий омиллари” 09.00.08 – “Маънавий тарбия”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Fal094
Илмий раҳбар: Кадиров Мирсултон Ботирович, фалсафа фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти     
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти, DSc.03/08.05.2024.F.135/01
Расмий оппонентлар: Ғафуров Сарвар Мирзарасулович – сиёсий фанлари доктори, профессор, Эгамбердиев Азизбек Абдумаликович – фалсафа фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: 
Кибертаҳдиднинг жамоат хавфсизлигига таъсири ва унинг олдини олишнинг маънавий-ахлоқий омилларини ўрганишга доир илмий-амалий фаолиятни очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кибертаҳдидлар пайдо бўлишининг асосий босқичлари ҳамда уларнинг обектлари ва субектларининг субстансионал, функсионал ва парадигматик трансформациялари базасида кибертаҳдидлар эволюциясининг қонуниятлари аниқланган;
ижтимоий-маданий соҳада кибертаҳдидларга бардошликни ошириш учун мотивацион, когнитив ва фаолиятли-рефлексив форматлардан фойдаланишнинг амалий жиҳатларини аниқлаш билан онлайн ва офлайн мулоқотда самарали ўзаро муносабатни таъминлайдиган фалсафий-маънавий механизмлар ишлаб чиқилган;
кибертехнологияларнинг ижтимоий институтлар тизимида ахборот таъминотини шакллантиришдаги тизимлаштирувчи ўрни ва кибертаҳдидларни ривожлантиришдаги интеллектуал салоҳият имкониятларини, давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотлар (ННТ) ҳамда давлат ва кибертехнологиялар моделини такомиллаштиришнинг институционал ижтимоий-ҳуқуқий алгоритмлари шакллантирилган;
компаративистик таҳлил асосида кибертаҳдидларнинг ахлоқий-фалсафий жиҳатларни техник ва ҳуқуқий ёндашувларга интеграциялаш орқали кибертаҳдидларга қарши курашиш самарадорлигини оширишнинг фундаментал тизим сифатида маънавий-ахлоқий тарбиянинг ўрни очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Кибертаҳдиднинг жамоат хавфсизлигига таъсири ва унинг олдини олишнинг маънавий-ахлоқий омиллари масалаларининг илмий асослари ҳамда ривожланиш истиқболлари бўйича ишлаб чиқилган хулосалар асосида:
кибертаҳдидлар пайдо бўлишининг асосий босқичлари ҳамда уларнинг объектлари ва субъектларининг субстансионал, функсионал ва парадигматик трансформациялари базасида кибертаҳдидлар эволюсиясининг қонуниятларига оид илмий хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадио компанияси “Ўзбекистон телерадио канали” давлат муассасасининг “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Аслида қандай?..” кўрсатувида тадқиқотларда илгари сурилган ёшларнинг маънавий ва руҳий ҳолати, уларга бўладиган турли таҳдидларга таъсирчанлиги ва қарши тура олиши борасидаги хулосалари асосида фикрлардан фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадио компанияси давлат муассасасининг 2024-йил 9-февралдаги № 06-28-204-сон маълумотномаси). Натижада илгари сурилган ахборотлашув шароитида ёшларнинг маънавий ва руҳий ҳолати, уларда бўладиган субстансионал, функсионал ва парадигматик трансформациялари базасидаги кибертаҳдидлар эволюсиясига қарши тура олиш борасидаги ёндашувларни ахлоқий жиҳатлари илмий таҳлилига оид материаллардан фойдаланилган;
ижтимоий-маданий соҳада кибертаҳдидларга бардошликни ошириш учун мотивацион, когнитив ва фаолиятли-рефлексив форматлардан фойдаланишнинг амалий жиҳатларини аниқлаш билан онлайн ва офлайн мулоқотда самарали ўзаро муносабатни таъминлайдиган фалсафий-маънавий механизмларига оид илмий хулосалардан Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтини  2023-йил учун чора-тадбирлар дастурининг ИИИ-йўналишида белгиланган “Ғоя ва мафкура масаласи ҳамда илм-фан ва маърифат тарғиботи” 
15-банди “Геосиёсий ва мафкуравий жараёнларни мунтазам ўрганиш, хатарли таҳдидларга қарши самарали ғоявий кураш олиб бориш” мавзусида тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда диссертация материалларидан фойдаланилган. (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2024-йил 12-декабрдаги 
10/206-сон маълумотномаси). Натижада диссертацияда илгари сурилган таклифлар, тавсия ва илмий хулосалар кибертаҳдиднинг жамоат хавфсизлигига таъсири ҳамда унинг олдини олишнинг маънавий-ахлоқий жиҳатларини илмий таҳлил этишга хизмат қилган;
кибертехнологияларнинг ижтимоий институтлар тизимида ахборот таъминотини шакллантиришдаги тизимлаштирувчи ўрни ва кибертаҳдидларни ривожлантиришдаги интеллектуал салоҳият имкониятларини, давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотлар (ННТ) ҳамда давлат ва кибертехнологиялар моделини такомиллаштиришнинг институционал ижтимоий-ҳуқуқий алгоритмларига оид илмий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Киберхавфсизлик департаменти фаолиятида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети 6100200 – Хизмат фаолиятини тарбиявий психологик таъминлаш (психолог) таълим йўналишида таълим бериладиган «Ахборот хавфсизлиги психологияси» ўқув қўлланмасини тайёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 17-июлдаги 314-сон нашр рухсатномаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Киберхавфсизлик департаментининг 2024-йил 26-март кунидаги далолатномаси). Натижада диссертацияда илгари сурилган таклифлар, тавсия ва хулосалар давлатимиз томонидан ахборот ҳамда ахборот хавфсизлигини таъминлаш сиёсатини модернизациялаш заруратини илмий-амалий жиҳатдан тадқиқ этиш, диссертация иши натижалари амалиётга жорий этишга  ҳамда келтирилган маълумотларни “Жамоат хавфсизлиги университети” талаба ва курсантлари учун ҳамда “Темурбеклар мактаби” ва “Жалолиддин Мангуберди” ҳарбий академик лицей таълим олувчилари билимларини оширишга эришилган;
компаративистик таҳлил асосида кибертаҳдидларнинг ахлоқий-фалсафий жиҳатларни техник ва ҳуқуқий ёндашувларга интеграциялаш орқали кибертаҳдидларга қарши курашиш самарадорлигини оширишнинг фундаментал тизим сифатида маънавий-ахлоқий тарбиянинг ўрнига оид илмий хулосалар ва маълумотлар асосида Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан чоп этишга тавсия этилган “Ахборот хавфсизлиги психологияси” ўқув қўлланмасининг “Ахборот ва жамият тараққиёти: муаммо ва ютуқлар” номли бобини тайёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2024-йил 15-июлдаги №10/1338-сон маълумотномаси). Натижада диссертацияда илгари сурилган таклифлар, тавсия ва хулосалар ўқув қўлланманинг назарий жиҳатдан бойишига ва амалий аҳамияти ошишига, шунингдек, ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети ҳамда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Ҳарбий тайёргарлик ўқув маркази курсантларининг назарий билимлари ошишига хизмат қилмоқда.

Yangiliklarga obuna bo‘lish