Sayt test rejimida ishlamoqda

Хакимов Рахшод Холмиратовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Пекин карами (Brassica rara subsp. pekinensis L.) ни агробиологик хусусити ва сақлаш технологияси”, 06.01.11 – Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Qx1562.
Илмий раҳбар: Шарипов Султон Янгибоевич, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.05/29.04.2022.Qx.13.04.
Расмий оппонентлар: Муминов Нажмиддин Шамсиддинович, техника фанлари доктори, профессор; Мисиров Шухрат Худойқулович, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади пекин карамининг агробиологик хухусиятлари ва технологик сифат кўрсаткичлари асосида ўрганиш сақлашнинг технологик жараёнларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор пекин карамини совутгичли омборларда сақлаш учун энг мақбул Зангори, Мезон ва Юки F1 нав ва дурагайлари яроқли эканлиги аниқланган;
карам бошининг товарбоплик ҳусусиятлари ҳамда умумий баллар кўрсаткичлари пекин карамининг нав ва дурагайлараро органолептик баҳоланганда Зангори навида 81,4 балл, Мезон навида 82,8 балл, Юки F1 дурагайида эса 80,8 балл бўлганлиги аниқланган;
пекин карамининг карам бошлари нав ва дурагайлараро кимёвий таркиби таҳлил этилганда 100 г хом ашёда ўртача углеводлар 3,6 %, оқсил 2,5 %, озиқа толалари 2,4 %, намлик 92 %, ёғ 0,4 % миқдорда бўлиши исботланган;
карам бошлари озиқ-овқат плёнкасига (стрейч) ўраб сақланганда 85 кундан сўнг ташқи кўриниши, ранги, ҳиди, мазаси, товарбоплик хусусиятлари ва умумий балл кўрсаткичлари назоратдаги Хибинская навида 69,8 балл, Зангори навида 82,5 балл, Мезон навида 83,4 балл, Юки F1 дурагайида эса 81,9 балл бўлганлиги аниқланган;
карам бошларини озиқ-овқат плёнкасига ўраб сақланганда махсулот сифатли ва узоқ муддат (85-90 кунгача, назоратга нисбатан 25-30 кун узоқ вақт) сақланиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Пекин карами навларини агробиологик ва технологик хусусиятларини маҳсулот сақланувчанлигига таъсирини аниқлаш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:
сабзавотчиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари учун “Пекин карамини сақлаш технологияси” номли тавсиянома тасдиқланган (Ўзбекистон Озиқ-овқат саноати уюшмаси 2025-йил 12-мартдаги №12-23/03-25 - сонли маълумотномаси). Ушбу тавсиянома сабзавотчиликка ихтисослашган кластерлар, фермер хўжаликлари, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари учун пекин карамини совуқхоналарда сақлаш учун таянч қўлланма сифатида хизмат қилмоқда;
Карам бошларини 85-90 кун давомида совутгичли омборхоналарда сақлашда озиқ-овқат плёнкасига (стрейч) ўраб сақлаш усули Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани “Дилшод Холмурод Боғистон” фермер хўжалигининг совутгичли омборхонада амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Озиқ-овқат саноати уюшмаси 2025-йил 12-мартдаги №12-23/03-25 - сонли маълумотномаси). Натижада карам бошларидан 86,3% сифатли маҳсулот олишга эришилган. Пекин карамини сақлаш давомида товарбоплик ва истеъмолбоплик хусусиятларини узоқ сақланишини (85-90 кунгача) таъминловчи мақбул сақлаш тартиби (ҳарорат +1...+3 ºC, ҳавонинг нисбий намлиги 94-96%) ва муддати асосланган ҳамда карам бошларидан 86,3% сифатли маҳсулот олинган.
Пекин карамини сақлашнинг такомиллаштирилган технологияси Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Товоқсой ҳудудида жойлашган “Мовий Марварид” маъсуляти чекланган жамиятда совутгичли омборхонада амалиётга жорий қилинган. (Ўзбекистон Озиқ-овқат саноати уюшмаси 2025-йил 12-мартдаги №12-23/03-25 - сонли маълумотномаси). Натижада Пекин карамининг “Yuki F1” ва “Cha-Cha F1” навини сақлашдан 2 451 000 сўм соф фойда олишга ҳамда 115,3 % иқтисодий самарадорликка эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish