Sayt test rejimida ishlamoqda

Рўзиқулов Давлатбек Назаралиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Доривор тирноқгул (Calendula Officinalis L.) ўсимлигининг асосий зараркунандалари биоэкологиясини ўрганиш асосида уларнинг миқдорини бошқариш усулларини ишлаб чиқиш”, 06.01.09-Ўсимликларни ҳимоя қилиш (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Qx 1034.
Илмий раҳбар: Холлиев Асамиддин Тураевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, DSc.05/30.12.2019.Qx.42.01.
Расмий оппонентлар: Эшчанов Баходир Рузумбоевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, доцент; Акромов Бахтияр Акмалович, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Доривор тирноқгул (Calendula officinalis L.) ўсимлигининг зараркунандаларини тур таркиби, биоэкологик ривожланиш ҳусусиятлари, зарари ва тарқалишини ўрганиш асосида уларни миқдорини бошқариш усулларини ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Тошкент ва Қашқадарё вилоятларининг доривор тирноқгул (Calendula Officinalis L.) ўсимлигида зараркунандаларнинг 20 та тури  аниқланиб, улардан асосийларини қарсилдоқ ва қора қўнғизлар, илдиз кемирувчи тунламлар, ширалар, оққанотлар, қандалалар, трипсларларнинг тарқалиши, зарари ҳамда биоэкологик ривожланиш ҳусусиятлари аниқланган;
доривор тирноқгул ўсимлигининг энтомофаг ҳашаротларнинг 7 оилага мансуб 9 тури учраши аниқланган, ғўза тунлами ва кузги тунлам қуртларига қарши бракон энтомофагини 1:5, 1:10, 1:15 нисбатларда қўлланилганда 65-70% биологик самарадорликга эришилиши исботланган; 
доривор тирноқгул экинида кемирувчи зараркунандаларга қарши микробиологик препаратлардан Лепидотцид БФ-3000 (0,8-1,0 кг/га), Престеж, суюқ (1,5-2,0 л/га), Helitec, SC (0,25-0,33 л/га) препаратлари қўлланилган вариантларда эса 78,6-83,2% гача биологик самарадорлик аниқланган;
доривор тирноқгул (Calendula Officinalis L.) ўсимлигининг сўрувчи зараркунандаларидан, ўргимчаккана, ширалар, трипслар, оққанотлар, ўсимликхўр қандалаларга қарши Биослип БВ суюқ. (2,5-3,0 л/га),  Биослип БТ кук. (1,0-1,2 кг/га) препаратлари қўлланилганда биологик самарадорлик 76,5-84,2% ни, чигирткалар, темирчакларга қарши Новакрид, н.кук. (0,025-0,030 кг/га) препаратлари бўйича тадқиқот олиб борилганда 80-85% гача биологик самарадорлик аниқланган;
доривор тирноқгул ўсимлигининг агротехник тадбир сифатида фосфорли-калийли ўғитлар билан экишдан олдин ерга ишлов берилганда, назоратга нисбатан ўсимлик шираларининг популяцияси сони 26,1-32,1% гача, беда қандаласини сони 18,3-35,9% гача ва ўргимчаккана 16,4-32,5% гача камайганлиги, қатор оралари 30 см оралиқда экилган жойларда намсевар  зараркунандалар зичлиги юқори ва кўп зарарлаши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Доривор тирноқгул ўсимлигининг асосий зараркунандаларини миқдорини бошқариш усулларини ишлаб чиқиш бўйича ўтказилган тадқиқотларнинг натижалари асосида:
доривор тирноқгул экинлар етиштирадиган агрокластер ва фермер хўжаликлари учун ўсимлигининг “Доривор тирноқгул (Сalendula officinalis L.) ўсимлигининг асосий зараркунандаларини биоэкологиясини ўрганиш асосида уларни миқдорини бошқариш усулларини ишлаб чиқиш” мавзуси бўйича тавсиянома тасдиқланган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2024 йил 12 август 05/06-04-388-сон маълумотномаси). Ушбу тавсиянома доривор ўсимликлар етиштиришга ихтисослашган агрокластер ва фермер хўжаликларида қўлланма сифатида хизмат қилмоқда; 
доривор тирноқгул (Сalendula officinalis L.) ўсимлигининг кемирувчи зараркунандаларидан ғўза тунлами, кузги тунлам қуртларига қарши бракон энтомофагини биологик самарадорлигини аниқлаш бўйича тадқиқотлар Тошкент вилояти Қибрай тумани, Тошкент давлат аграр университети ҳузуридаги "Ахборот-маслаҳат маркази"да, Х.К."Гербофарм"да, Қашқадарё вилояти Қамаши тумани, Қамаши давлат ўрмон хўжалигида ҳамда ББУ-АЗАМАТ МЧЖнинг 19,0 гектар майдонида жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2024 йил 12 август 05/06-04-388-сон маълумотномаси). Натижада биологик самарадорлик 65-70% ни ташкил этган;
доривор тирноқгул (Сalendula officinalis L.) ўсимлигининг cўрувчи зараркунандалардан, ўргимчаккана, ширалар, трипслар, оққанотлар, ўсимликхўр қандалаларга қарши Биослип БВ суюқ. (2,5-3,0 л/га),  Биослип БТ кук. (1,0-1,2 кг/га), препаратлари Тошкент вилояти Қибрай тумани, Тошкент давлат аграр университети ҳузуридаги "Ахборот-маслаҳат маркази"да, Х.К."Гербофарм"да, Қашқадарё вилояти Қамаши тумани, Қамаши давлат ўрмон хўжалигида ҳамда ББУ-АЗАМАТ МЧЖнинг 15,0 гектар майдонида жорий этилган. Доривор тирноқгул (Сalendula officinalis L.) ўсимлигининг кемирувчи зараркунандаларга қарши микробиологик препаратлардан Лепидоцид БФ-3000 (0,8-1,0 кг/га), Престиж, суюқ (1,5-2,0 л/га), Helitec, SC (0,25-0,33 л/га), препаратлари Тошкент вилояти Қибрай тумани, Тошкент давлат аграр университети ҳузуридаги “Ахборот-маслаҳат маркази”да, Х.К."Гербофарм"да, Қашқадарё вилояти Қамаши тумани, Қамаши давлат ўрмон хўжалигида  ҳамда ББУ-АЗАМАТ МЧЖнинг 17,0 гектар майдонида жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2024 йил 12 август 05/06-04-388-сон маълумотномаси). Натижада биологик самарадорлик 78,6-83,2% ни ташкил этган;
доривор тирноқгул (Сalendula officinalis L.) ўсимлигининг кемирувчи чигирткалар, темирчакларга қарши Новакрид, н.кук. (0,025-0,030 кг/га) препаратлари Тошкент вилояти Қибрай тумани, Тошкент давлат аграр университети ҳузуридаги “Ахборот-маслаҳат маркази”да, Х.К."Гербофарм"да, Қашқадарё вилояти Қамаши тумани, Қамаши давлат ўрмон хўжалигида ҳамда ББУ-АЗАМАТ МЧЖнинг 10,0 гектар майдонида жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2024 йил 12 август 05/06-04-388-сон маълумотномаси). Натижада биологик самарадорлик 80-85% эришилган ва гектаридан 22-30% гача ҳосил сақлаб қолинган.
    
Бош илмий котиб
А.Шермухамедов    Бош инспектор
У.Абдурахманов    бош мутахассис 
Ю.Иноятова     Марказ
 бошлиғи
З.Таджиходжаев    Веб-сайт администратори
О.Маҳмонов

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish