Sayt test rejimida ishlamoqda

Муродова Фарангис Ғанишеровнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Мактабгача катта ёшдаги болаларнинг нутқини ривожлантириш технологиясини миллий маънавий мерос воситасида такомиллаштириш”, 13.00.08 – Мактабгача таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/Ped7306
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти.
Илмий раҳбар: Абдурахимова Дилфуза Алиевна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти, PhD.12/30.12.2019.Ped 80.01.
Расмий оппонентлар: Тожибоева Ҳилола Махмутовна педагогика фанлари доктори (DSc), профессор, Хўжамбердиева Шаҳноза Кўпайсиновна педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мактабгача катта ёшдаги болаларнинг нутқини ривожлантириш технологиясини миллий маънавий мерос воситасида такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
халқ оғзаки ижоди намуналари воситасида мактабгача катта ёшдаги болалар нутқининг фаоллик даражаси ва хотира имкониятлари эʼтиборни узоқ вақт ушлаб туришга мўлжалланган хронологик барқарор эслаб қолиш динамикасидан фойдаланиб мантиқий кетма-кетликда маълумотларни тасвирлар билан боғлаш техникаси асосида маданий қадриятларни етказиш орқали  аниқлаштирилган; 
мактабгача катта ёшдаги болаларнинг нутқини миллий маънавий мерос воситасида ривожлантириш жараёни модели болалар ўртасида коммуникатив интеракцияни таълимий квестлар комбинацияси орқали ижодий жараёнда дифференциал даражада босқичма-босқич стимуллаштириш асосида такомиллаштирилган;
тарбияланувчилар билан олиб бориладиган таълимий фаолиятда фойдаланишга йўналтирилган “Эвент” технологияси нутқнинг фонологик тизимини шакллантиришга ва  сўз бойлигини изчил кенгайтиришга қаратилган “Жумбоқли эртак”, “Сирли харита”, “Воқеалар занжири”, “Товушлар мусобақаси” каби интерфаол методларни қамраб олувчи қисқа ва узоқ муддатли турларини интеграциялаш асосида такомиллаштирилган;
миллий маънавий мерοс вοситасида такοмиллаштирилган “Эвент” технологияси орқали мактабгача катта ёшдаги бοлалар нутқининг ривοжланганлик даражасини баҳолаш мезонлари маънавий-ахлоқий, интеллектуал, нутқ равонлиги, луғат бойлиги, мулоқот кўникмалари каби нутқий ривожланишни ўлчаш индикаторлари асосида ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мактабгача катта ёшдаги болаларнинг нутқини ривожлантириш технологиясини миллий маънавий мерос воситасида такомиллаштириш юзасидан олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
мактабгача катта ёшдаги болаларда эртаклар, ҳикоялар, ривоятлар, афсоналар, топишмоқлар, тез айтишлар, мақоллар, маталлар, ўйинлар, қўшиқлар воситасида нутқни самарали ривожлантиришни таъминлайдиган педагогик шарт-шароитлар, мактабгача катта ёшдаги болаларнинг нутқий имкониятларини кенгайтиришнинг педагогик-психологик жиҳатлари ўрганилган, тарбияланувчилар нутқининг фаоллик даражаси ва хотира имкониятлари аниқланган ва “Олий таълим муассасалари негизида мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячиларининг замонавий методик таъминотини такомиллаштириш” амалий лойиҳа мазмунига сингдирилган (Мактабгача таълим агентлигининг 2024-йил 1-майдаги 03-03/1-418-сонли маълумотномаси). Натижада, халқ оғзаки ижоди намуналари воситасида мактабгача таълим жараёни мазмунини бойитиш асосида болаларда нутқни ривожлантириш имкониятлари (оддийлик, бадиийлик, равонлик, тушунарлилик, фаоллик даражалари) ҳамда миллий дунёқараш, тасаввурни кенгайтириш каби имкониятлари аниқланган;
мактабгача катта ёшдаги болаларнинг нутқини миллий маънавий мерос воситасида ривожлантириш жараёни модели болалар ўртасида коммуникатив интеракцияни таълимий квестлар комбинацияси орқали ижодий жараёнда дифференциал даражада босқичма-босқич стимуллаштиришга оид тавсиялар “Миллий маънавий мерос воситасида болалар нутқини ўстириш назарияси ва методикаси” номли методик қўлланма мазмунига сингдирилганва  амалиётига тадбиқ этилган (Мактабгача таълим агентлигининг 2024-йил 1-майдаги 03-03/1-418-сонли маълумотномаси). Натижада, мактабгача катта ёшдаги болаларда бадиий, коммуникатив, монологик ва диологик нутқни ва оғзаки мулоқот қобилиятларини ривожлантиришда мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячилар учун  болаларни нутқини ҳар томонлама ривожлантиришда қўлланиладиган метод ва технологиялар ҳақида маълумотлар келтирилганлиги, уларни қўлланилишидаги имкониятлари аниқланган. Бундан ташқари, миллий маънавий мерос намуналарининг тарбияланувчиларда нутқий имкониятларни кенгайтиришдаги аҳамияти белгиланган;  
тарбияланувчилар билан олиб бориладиган таълимий фаолиятда фойдаланишга йўналтирилган “Эвент” технологияси нутқнинг фонологик тизимини шакллантиришга ва  сўз бойлигини изчил кенгайтиришга қаратилган “Жумбоқли эртак”, “Сирли харита”, “Воқеалар занжири”, “Товушлар мусобақаси” каби интерфаол методларни қамраб олувчи қисқа ва узоқ муддатли турларини интеграциялашга оид маълумотлар “Мақоллар воситасида мактабгача ёшдаги болалар нутқини ривожлантириш методикаси” номли методик қўлланма мазмунига сингдирилган (Мактабгача таълим агентлигининг 2024-йил 1-майдаги 03-03/1-418-сонли маълумотномаси). Бунинг натижасида, мактабгача катта ёшдаги болалар учун таълимий фаолият жараёниларида маънавий-ахлоқий, нутқий ва  интеллектуал ривожлантириш жараёни самарадорлиги ошган;
миллий маънавий мерοс вοситасида такοмиллаштирилган “Эвент” технологияси орқали мактабгача катта ёшдаги бοлалар нутқининг ривοжланганлик даражасини баҳолаш мезонлари маънавий-ахлоқий, интеллектуал, нутқ равонлиги, луғат бойлиги, мулоқот кўникмалари каби нутқий ривожланишни ўлчаш индикаторларига оид ғоялар асосида ишлаб чиқилган (Мактабгача таълим агентлигининг 2023-йил 4-декабрдаги 3-сонли маълумотномаси). Натижада, ўзбек халқ оғзаки ижодининг ҳудудий хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, таълим жараёнида индивидуаллаштирилган ва интегратив таълимни қўллаш орқали мактабгача катта ёшдаги болаларда – “мен” консепсияси ҳамда нутқ кўникмаларини шакллантириш асосида адабий нутқни таркиб топганлигини баҳолаш мезон кўрсаткичлари ва даражалари (юқори,  ўрта, паст) аниқланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish