Sayt test rejimida ishlamoqda

Каримова Зилола Маҳмудовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Пиролиз жараёни иккиламчи хомашёси асосида ион алмашиниш смолалари олиш технологияси ва қўлланилиши», 02.00.14 – Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Т2776.
Илмий раҳбар: Нурманов Сувонкул Эрханович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро муҳандислик- технология  институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология илмий тадқиқот институти, DSc.16/30.12.2019.К/Т.87.01.
Расмий оппонентлар: Маҳкамов  Музаффар Абдугаппарович, кимё фанлари доктори, профессор; Каримов Масъуд Убайдулла ўғли, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Умумий ва ноорганик кимё институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: Устюрт газ-кимё мажмуаси иккиламчи маҳсулоти ҳисобланган “тар-маҳсулот” таркибидаги антрацен гомологлари асосида кучсиз кислотали катионит синтез қилиш, технологиясини ишлаб чиқиш ва қўллашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
углеводородлар пиролизи иккиламчи маҳсулоти ҳисобланган тар-маҳсулот таркибидан антрасен гомологларини ажратиб олиш ва қайта кристаллаш орқали тозалаш усули ишлаб чиқилган;
углеводородларни пиролизлаб олинган антрасен гомологларини оксидлаш орқали антрасен карбон кислоталар синтези илмий жиҳатдан асосланган, жараёнга оксидловчилар табиати таъсири аниқланган;
антрасен гомологларини ҲНО3 ва Ҳ2СО4 иштирокида оксидлаб антрасен карбон кислоталарни олиш жараёни механизми тавсия этилган ва технологик схемаси ишлаб чиқилган;
антрасен карбон кислоталарни формалдегид билан поликонденсасия реакцияси натижасида чизиқли ва фазовий тузулишли полиметиленантрасен карбон кислота синтез қилинган ва жараённинг оптимал шароитлари аниқланган;
тар-маҳсулот таркибидаги антрасен гомологларини оксидлаш орқали синтез қилинган чизиқли тузулишли полиметиленантрасенкарбон кислотани саноат оқава сувлари намуналарини металл катионларидан тозалаш усули асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Устюрт газ кимё мажмуаси иккиламчи маҳсулоти ҳисобланган тар-маҳсулот таркибидан кўп ядроли аренларни ажратиб олиш ва улар асосида кучсиз кислотали катионит синтез қилиш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
тар-махсулот таркибидан ажратиб олинган антрасен гомологлари асосида фазовий тузулишга эга полиметиленантрасен карбон кислота олиш усули “Уз-Кор Газ Чемиcал” МЧЖ ҚКда амалиётга жорий этилган (“Уз-Кор Газ Чемиcал” МЧЖ ҚКнинг 2024 йил 12 сентябрдаги 01-5/12-357-сон маълумотномаси). Натижада,  маҳаллий хом ашё асосида импорт ўрнини босувчи катионит олиш имконини берган;
синтез қилинган полиметиленантрасен карбон кислота саноат оқава сувларини тозалашда катионит сифатида ”Уз-Кор Газ Чемиcал” МЧЖда қўлланилган (“Уз-Кор Газ Чемиcал” МЧЖ Қкнинг 2024 йил 12 сентябрдаги 01-5/12-357-сон маълумотномаси). Натижада, корхонада фойдаланиладиган техник сувнинг пҲ кўсаткичини 9.2 дан 7.5 гача, умумий қаттиқлигини 9.3 дан 0,27 мг-экв/л гача, Cа+2 ионлари миқдорини 5.0 дан 0,27 мг/л гача камайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish