Sayt test rejimida ishlamoqda

Нурова Зарнигор Хикматовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Кардиоэмболик инсультнинг эрта неврологик асоратларини ташхислаш ва даволашни оптималлаштириш» 14.00.13 - Неврология (тиббиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/Tib.2264. 
Илмий раҳбар: Ходжиева Дилбар Таджиевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.04.2022.Tib.93.02.
Расмий оппонентлар: Джурабекова Азиза Тахировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор, Усманова Дурдона Джурабаевна, тиббиёт фанлари доктори, доцент. 
Етакчи ташкилот: Курск давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: кардиоэмболик инсультнинг эрта даврида неврологик асоратлар ривожланиши, кечиши, ташхислашдаги фарқли жиҳатларни ўрганиш ва даволаш усулларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кардиоэмболик инсультнинг юқори хавф омили бўлган бўлмачалар фибрилляцияси ривожланишида ёш ва жинсга боғлиқ хусусиятлари асосида эркакларда нисбатан эрта ёшда кузатилиши ва аёлларда касалликнинг оғир кечиши хамда бемордаги коморбид холатлар (артериал гипертензия, қандли диабет, семизлик) этиологик аҳамиятли эканлиги асосланган; 
ишемик инсультнинг бўлмачалар фибрилляцияси билан кечишида ўрта мия артерияси кўпроқ шикастланиши кузатилгани асосида кардиоэмболик инсульт ривожланишида брахиоцефал артериялардаги стеноз, юрак ритми ўзгариши хамда ишемия ўчоғи орасидаги корреляцион боғлиқлик аниқланган; 
кардиоэмболик инсультда когнитив ўзгаришларнинг юрак ритми бузилиши клиник шакли билан боғлиқлиги аниқланиб, бўлмачалар фибрилляциясининг доимий турида яққол  когнитив дисфункция намоён бўлиши исботланган; 
бўлмачалар фибрилляцияси фонида кардиоэмболик инсультни келтириб чиқарувчи хавф омилларни инобатга олган ҳолда, перорал антикоагулянт терапияни қўллаш ва назорат қилиш алгоритми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Бухоро давлат тиббиёт институтининг 2024 йил 6-сентябрдаги №04/7552-сонли хатига кўра қуйидаги илмий янгилик ва самарадорликларга эришилган:
биринчи илмий янгилик: кардиоэмболик инсультнинг юқори хавф омили бўлган бўлмачалар фибрилляцияси ривожланишида ёш ва жинсга боғлиқ хусусиятлари асосида эркакларда нисбатан эрта ёшда кузатилиши ва аёлларда касалликнинг оғир кечиши хамда бемордаги коморбид холатлар (артериал гипертензия, қандли диабет, семизлик) этиологик аҳамиятли эканлиги асосланган; Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Навоий филиалининг 2024 йил 9 сентябрдаги 90-сонли, Бухоро шахар тиббиёт бирлашмасининг 2024 йил 9 сентябрдаги 1650-2-42-TB/2024-сонли буйруқлари билан амалиётига жорий қилинган. Ижтимоий самарадорлиги: кардиоэмболик инсультни келтириб чиқарувчи етакчи омил бўлмачалар фибрилляцияси хисобланади, бемордаги комрбид холатлар (артериал гипертензия, қандли диабет, семизлик)ни эрта аниқлаб бартараф этиш натижасида касалликнинг оғир кечишини ва ундан келиб чиқадиган неврологик асоратларни камайтиришга эришилади. Иқтисодий самарадорлиги: бўлмачалар фибрилляцияси аниқланган беморларда комрбид холатлар (артериал гипертензия, қандли диабет, семизлик) билан биргаликда учраганда кардиоэмболик инсульт ривожланишини эрта аниқлаш натижасида беморларнинг амбулатор мурожаатлари қисқариши ва стационар даволаниш муддати камайиши ҳисобидан ҳар бир нафар бемор учун сарфланадиган бюджет харажатларини 354500 сўмга иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: кардиоэмболик инсульт билан оғриган беморларда комрбид холатлар (артериал гипертензия, қандли диабет, семизлик)ни эрта аниқлаш аҳамият касб этди.
иккинчи илмий янгилик:ишемик инсультнинг бўлмачалар фибрилляцияси билан кечишида ўрта мия артерияси кўпроқ шикастланиши кузатилгани асосида кардиоэмболик инсульт ривожланишида брахиоцефал артериялардаги стеноз, юрак ритми ўзгариши хамда ишемия ўчоғи орасидаги корреляцион боғлиқлик аниқланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Навоий филиалининг 2024 йил 9 сентябрдаги 90-сонли, Бухоро шахар тиббиёт бирлашмасининг 2024 йил 9 сентябрдаги 1650-2-42-TB/2024-сонли буйруқлари билан амалиётига жорий қилинган. Ижтимоий самарадорлиги: ўтказилган тадқиқотларда кардиоэмболик инсульт билан касалланган беморларда касалликнинг ўткир даврида эрта неврологик асоратлар орасида  корреляцион боғлиқликлар исботланган. Ушбу корреляцион боғлиқликни ўрганиш инсультнинг эрта даврида беморда юзага келувчи- инсультнинг қайталаниши, когнитив бузилишлар, ишемик инсультнинг геморрагик трансформацияси эҳтимолини аниқлашнинг диагностик ва прогностик аҳамияти кўрсатилган. Ўтказилган тадқиқотлар асосида неврологик асоратларни эрта ташхислаш, ногиронлик ва ўлим ривожланишининг олдини олиш чораларини белгиланган ҳамда беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга эришилган. Иқтисодий самарадорлиги: кардиоэмболик инсульт билан касалланган беморларда касалликнинг ўткир даврида неврологик асоратларни ривожланиши ўртасидаги корреляцион боғлиқликларга асосланиб олиб борилган патогенетик даво натижасида беморларнинг стационарда бўлиши ўртача  5 кунга қисқариши ҳисобидан ҳар бир нафар беморга бюджет ҳисобидан 520400 сўм, бюджетдан ташқари 658000 сўм миқдордаги харажат иқтисод қилишга эришилган.
учинчи илмий янгилик: кардиоэмболик инсультда когнитив ўзгаришларнинг юрак ритми бузилиши клиник шакли билан боғлиқлиги аниқланиб, бўлмачалар фибрилляциясининг доимий турида яққол  когнитив дисфункция намоён бўлиши исботланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Навоий филиалининг 2024 йил 9 сентябрдаги 90-сонли, Бухоро шахар тиббиёт бирлашмасининг 2024 йил 9 сентябрдаги 1650-2-42-TB/2024-сонли буйруқлари билан амалиётига жорий қилинган. Ижтимоий самарадорлиги: қуйидагилардан иборат: ўтказилган тадқиқотларда кардиоэмболик инсульт билан касалланган беморларда касалликнинг ўткир даврида бўлмачалар фибрилляцияси ҳамда когнитив бузилишлар намоён бўлиши орасида  корреляцион боғлиқликлар исботланган. Ушбу корреляцион боғлиқликни ўрганиш инсультнинг эрта даврида беморда юзага келувчи- хотира ва диққат пасайиши эҳтимолини аниқлашнинг диагностик ва прогностик аҳамияти кўрсатилган. Ўтказилган тадқиқотлар асосида неврологик асоратларни эрта ташхислаш, ногиронлик ва ўлим ривожланишининг олдини олиш чораларини белгилаган ҳамда беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга эришилган. Иқтисодий самарадорлиги: кардиоэмболик инсульт билан касалланган беморларда касалликнинг ўткир даврида бўлмачалар фибрилляцияси ҳамда неврологик асоратларни ривожланиши ўртасидаги корреляцион боғлиқликларга асосланиб олиб борилган патогенетик даво натижасида беморларнинг стационарда бўлиши ўртача  8 кунга қисқариши ҳисобидан ҳар бир нафар беморга бюджет ҳисобидан 960800 сўм, бюджетдан ташқари 465000 сўм миқдордаги харажат иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: кардиоэмболик инсульт билан касалланган беморларда касалликнинг ўткир даврида БФ ҳамда неврологик асоратларни ривожланиши ўртасидаги корреляцион боғлиқликлар асосида ишлаб чиқилган ташҳисот мезонларидан фойдаланиб, эрта ташхислаш ҳисобидан ҳар бир нафар бемордан 1425800 сўмга  иқтисод қилиш имконини берган.
тўртинчи илмий янгилик: бўлмачалар фибрилляцияси фонида кардиоэмболик инсультни келтириб чиқарувчи хавф омилларни инобатга олган ҳолда, перорал антикоагулянт терапияни қўллаш ва назорат қилиш алгоритми ишлаб чиқилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Навоий филиалининг 2024 йил 9 сентябрдаги 90-сонли, Бухоро шахар тиббиёт бирлашмасининг 2024 йил 9 сентябрдаги 1650-2-42-TB/2024-сонли буйруқлари билан амалиётига жорий қилинган. Ижтимоий самарадорлиги: қуйидагилардан иборат: кардиоэмболик инсультнинг ўткир даврида  неврологик бузилишлар ҳамда коагулограмма кўрсаткичлари (МНО, АЧТВ, фибриноген ва Д-димер) орасида  боғлиқ мавжудлиги асосланган ва олдини олиш тадбирлари такомилаштиришига эришилган. Иқтисодий самарадорлиги: кардиоэмболик инсульт ўтқазган беморларда гемостаз бузилишларини коррекцияси орқали неврологик асоратлар ривожланишини олдини олиш ҳисобига диагностик-даволаш тадбирларига кетадиган харажатлар бир нафар бемор ҳисобига 1660000 сўмга иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: кардиоэмболик инсультнинг ўткир даврида гемостаз кўрсаткичлари коррекцияси орқали неврологик асоратлар  ривожланишини олдини олиш муҳим аҳамият касб этади.
Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: Нурова Зарнигор Хикматовнанинг «Кардиэмболик инсультнинг эрта неврологик асоратларини ташхислаш ва даволашни оптималлаштириш» мавзусида илмий янгиликларни соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Бухоро давлат тиббиёт институтининг 2024 йил 6-сентябрдаги №04/7552-сонли хати юборилган. Шунингдек, соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашнинг 2024 йил 26-ноябрдаги 9-сонли йиғилиш баённомасига асосан илмий тадқиқот ишлари натижаларини амалиётга тадбиғи буйича хулоса олинган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish