Sayt test rejimida ishlamoqda

Қудратов Хикматулла Норбоевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Қўшимча Cа киришмаси киритилган ва радиация билан ҳосил қилинлган рангланиш марказилари бўлган лютеций ортасиликати синтилляторидаги серийнинг рекомбинациявий люминессенсияси”, 01.04.07 – Конденсирланган ҳолат физикаси (физика-математика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № В2024.2.PhD/FM1110 
Илмий раҳбар: Исламов Ахаткул Хайитович, физика-математика фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Ядро физикаси институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ядро физикаси институти, DSc.02/30.12.2019.FM/Т.33.01.
Расмий оппонентлар: Мусаева Малика Анваровна, физика-математика фанлари доктори, катта илмий ходим. Атабаев Бахтиёр Гафурович, физика-математика фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқот ишининг мақсади лютеций оксиортосиликати синтиллятор монокристалларида ютилган энергияни серий активатор ионларига ўтказишда калсий иштирок этадиган ва иштирок этмайдиган радиация билан генерация қилинган рангланиш марказларининг таъсири механизмини ёритишдан иборат:
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
5·104 Гр дозаларгача гамма-нурлантиришдан сўнг кристаллни ўстиришда вужудга келган нуқсонлари бўлган ва электрон тутқичлар вазифасини бажарувчи нейтрал Лу1−ВО5- марказларининг консентрацияси электронларни қамраб олиш туфайли камайиши,  ҳосил бўлган зарядланган марказлар 300 К ҳароратда нотурғун эканлиги аниқланган;
ЛСО:Cе синтилляторида хона ҳарратида вужудга келадиган қолдиқ люминессенсия механизми  зарядланган Лу1−ВО5- марказлардан электржнларнинг кетиши ва уларнинг Се4+ кавак марказларида рекомбинацияси билан боғлиқ эканлиги аниқланган;
5·104 Гр дан юқори дозалар билан нурлантирилганда ЛСО:Cе кристалли структурасида Си−ВО4 (213 нм), Лу1−Ф−Си (238 нм), Cе3+/Ф+(295 нм) хусусий нуқсонлар ва Cе3+/Cе4+(263 нм) киришма нуқсонлари генерациясидан ташқари, кристалл учун хос бўлган  сариқ рангни  келтириб чиқарувчи янги Cе4++ВО (422 нм) нуқсон марказлари ҳосил бўлиши кўрсатилган;
ЛСО:Cе синтилляторини 5·104 Гр дан юқори дозаларда гамма-нурланиши ва тез нейтронларнинг 1015 cм-2  дан юқори флюенслари билан нурлантирилганда ҳосил бўладиган хусусий ва киришма нуқсонлар рекомбинацион жараёнларда Cе4+ люминессенсия марказлари  билан элеcтрон қамраш жараёнида рақобатлашиши ва Се3+ активатор люминессенсиясини қисман қайта ютиши (ребсорбсия) аниқланган;
0.1 ат. % Cе ва 0.1 ат.% Cа консентрацияли ЛСО:Cе, Cа кристалларини ўстиришда комплекс чўзинчоқ {CаЛу+ВО +∙−−∙Cе4+Лу} нуқсонлар ҳосил бўлиши аниқланган, улар 310 К ҳароратда 107Гр гача бўлган гамма-нурланиш таъсирида кристалларнинг бинафша рангини келтириб чиқаради ва Cе4+ активатор люминессенсиянинг рекомбинация жараёнларини барқарорлаштиради, қайта ютилишни бартараф этади ва синтилляция соҳасида оптикавий шаффофликни таъминлайди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Қўшимча Cа киришмаси киритилган ва радиация билан ҳосил қилинган рангланиш марказлари бўлган лютиций ортасиликати синтилляторидаги серийнинг рекомбинациявий люминессенсиясини тадқиқ қилиш бўйича олинган натижалар асосида: 
5‧104 Гр дан юқори гамма-нурланиш дозаларида кристалларнинг характерли сариқ ранги кўринишида намоён бўлувчи янги Cе4++ВО нуқсон марказларини генерациялаш; гамма-нурланиш таъсирида кристалларнинг бинафша рангини келтириб чиқарувчи ва Cе4+ активатор нурланишининг рекомбинацион жараёнларини барқарорлаштирувчи, синтилляция соҳасида оптик шаффофликни таъминловчи мураккаб чўзилган нуқсонларни шакллантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида: ЛСО:Cе синтилляторида нурланишдан кейинги нурланишнинг пайдо бўлиш механизми “Биотиббиёт муҳандислиги” ва “Тиббий биология” бакалавриат таълим йўналишлари доирасида ўқув жараёнида қўлланилган (“Тиббий электроника” дарслиги, С.Х. Умаров, Бухоро: Дурдона, 2024.), (Бухоро давлат тиббиёт институтининг 21.02.2025-йилдаги 230-сон хати). Олинган натижалардан фойдаланиш талабаларнинг оптик кристалларнинг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда гамма-квантлар таъсирида ишлайдиган позитрон эмиссион томография ва ягона фотонли эмиссион компютер томографияси тизимлари учун синтилляцион детекторларни танлаш мотивацияси ҳақидаги билимларини чуқурлаштиришга ёрдам берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish