Sayt test rejimida ishlamoqda

Миррахимов Жамшид Абдуллаевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисосликлар шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Камқонлик касаллиги профилактикаси ва уни халқ табобати усуллари билан даволаш”, 14.00.41 – Халқ табобати, 14.00.43 – Профилактик тиббиёт (тиббиёт фанлари).
Диссертасия мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.DSc/Tib1277.
Илмий маслаҳатчилар: Акилов Хабибулло Атауллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Мўминжонов Миржалол Муқимжон ўғли, кимё фанлари доктори, доцент.
Диссертасия бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.11.2024.Tib.95.03.
Расмий оппонентлар: Фаттахов Нусратулла Хамидуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Мўминова Гуёхон Алиджоновна, кимё фанлари доктори, доцент; Мирсайдуллаев Мирмахмуд Миршохидович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Eтакчи ташкилот: Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади анемия касаллигини даволаш ва олдини олиш хусусиятига эга бўлган, таркибида биологик фаол макро- ва микроелементлар, антибиотиклар сақлаган, табиий озиқ-овқат қўшилмалари таркибини асослаш, ҳамда мазкур касалликлар профилактикасининг халқ табобати билан уйғунлашган усулларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
анемияга қарши курашувчи компонентлар сақлаган маҳаллий доривор ўсимликлар асосида “Шифо” номли янги табиий озиқ-овқат қўшилмасининг оптимал таркиби асосланган, ҳамда унинг эритроцитларни ҳосил қилиш орқали гемоглабин миқдорини кўпайтириш хусусияти халқ табобати билан уйғунлаштирган ҳолда исботланган;
“Шифо” янги озиқ-овқат қўшилмаси таркибидаги авенацин, кверсетин, аментофлавон табиий доривор флавоноидлари қондаги эритроцитларни парчаловчи зарарли моддаларни парчалаш ҳамда организм иммунитетини ошириш орқали гемоглабин миқдорини кўпайтириши ва янги қон тўқималарини ҳосил қилиши аниқланган;
камқонлик, юрак ишемик ва гипертония касалликлари профилактикасида “Шифо” янги табиий озиқ-овқат қўшилмасининг антиоксидант, антирадикал компонентлари, бемор қони таркибидаги эритроцитлар парчаланишидан ҳосил бўлувчи токсик билирубинларни парчалаб, зарарсизлантириши исботланган;
табиий антибиотиклар сақлаган доривор ўсимликлардан иборат янги озиқ-овқат қўшилмаси таркибидаги эритроцит ҳужайраларини ҳосил қилиш орқали гемоглабин миқдорини оширишга ёрдам берувчи табиий макро- ва микроелементлар миқдори индуктив боғланган олазмали оптик эмиссион спектрофотометр ёрдамида аниқланган;
камқонлик, юрак ишемик ва гипертония касалликларини фитотерапия ва анъанавий тиббиёт усулларини уйғунлашган ҳолда даволаш, анъанвий ва халқ табобати усулларини алоҳида қўллаган ҳолда даволашга нисбатан 2-3 баробар юқорироқ тиббий самара бериши клиник тадқиқотлар натижасида исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Анемия ва юрак қон-томир касалликларини даволаш ва олдини олиш хусусиятига эга бўлган табиий озиқ-овқат қўшилмалари ишлаб чиқиш, ҳамда мазкур касалликлар профилактикаси усулларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: анемия, юрак ишемияси ва гипертония касалликларини даволаш ва олдини олиш хусусиятига эга компонентлар сақлаган маҳаллий доривор гиёҳлар асосида “Шифо” номли янги табиий озиқ-овқат қўшилмасининг асосланган оптимал таркиби, технологик йўриқнома ва техник шарт Ўзбекистон Табобат Академияси раёсатининг 2020 йил 12 февралдаги 2020-02-сон қарори билан тасдиқланиб (ТИ23424257-01:2020; ТУ23424257-01:2020), вилоятлардаги кўп тармоқли тиббиёт муассасалари амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 3 сентябрдаги 06.8/1244 сон маълумотномаси, Соғликни сақлаш вазирлиги хузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2025 йил 25 апрелдаги 16/20 сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: камқонлик, ишемия ва гипертония касалликларини тарқалишини олдини олишни халқ табобати билан уйғунлигига кўра такомиллаштириш ҳамда касалликка чалинган беморлар қонидаги билирубин миқдори синтетик воситаларга нисбатан 4-5 баробарга камайтириш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: тавсия этилган услубий тавсиянома бўйича “Шифо” номли янги табиий озиқ-овқат қўшилмаси ёрдамида халқ табобати усуллари билан уйғунлашган ҳолда анемия, юрак ишемияси ва гипертония касалликларига чалинган беморларни бир ой давомида даволашда амалда қўлланилаётган синтетик дори воситаларига нисбатан бир нафар бемор учун 623110 сўм бюджет иқтисод қилиш имконини берган;
иккинчи илмий янгилик: “Шифо” янги озиқ-овқат қўшилмаси таркибидаги авенацин, кверсетин, аментофлавон табиий доривор флавоноидлари қондаги эритроцитларни парчаловчи зарарли моддаларни парчалаш ҳамда организм иммунитетини ошириш орқали гемоглабин миқдорини кўпайтириши ва янги қон тўқималарини ҳосил қилиши бўйича асослов Ўзбекистон Табобат Академиясининг 2020 йил 12 февралдаги 2020-02-сон қарори билан рецепт ва ташкилот стандарти тасдиқланиб, вилоятлар марказларидаги кўп тармоқли тиббиёт муассасалари амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 0008400-сон, 2020 йил 3 сентябрдаги 06.8/1244-сон, 2020 йил 2 октябрдаги 06-8/1447-сон маълумотномалари, Соғликни сақлаш вазирлиги хузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2025 йил 25 апрелдаги 16/20 сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: таркибида кучли табиий антибиотиклар сақлаган маҳаллий ўсимликлар асосида озиқ-овқат қўшилмалари ишлаб чиқариш асосида замонавий тиббиёт ва халқ табобати уйғунлигига кўра даволаш самарадорлигини оширишнга имкон берган. Иқтисодий самарадорлиги: тавсия этилган услубий тавсиянома бўйича “Шифо” янги озиқ-овқат қўшилмаси таркибидаги авенацин, кверсетин, аментофлавон табиий доривор флавоноидлари қондаги гемоглабин миқдорини сезиларли даражада ошириши ҳисобига бир нафар беморни бир ой давомида даволаш учун синтетик препаратларга нисбатан 623110 сўм бюджет маблағлари иқтисод қилиш имконини берган;
учинчи илмий янгилик: камқонлик, юрак ишемик ва гипертония касалликлари профилактикасида “Шифо” янги табиий озиқ-овқат қўшилмасининг антиоксидант, антирадикал компонентлари, бемор қони таркибидаги эритроцитлар парчаланишидан ҳосил бўлувчи токсик билирубинларни парчалаб, зарарсизлантириши бўйича асослов Ўзбекистон Табобат Акаде-мияси раёсатининг 2020 йил 12 февралдаги 2020-02-сон қарори билан тасдиқланиб, вилоятлардаги оилавий поликлиникалар амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 3 сентябрдаги 06.8/1244 сон маълумотномаси, Соғликни сақлаш вазирлиги хузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2025 йил 25 апрелдаги 16/20 сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: халқ табобати ва замонавий тиббиёт уйғунлиги асосида аҳоли орасида анемия касаллигини дастлабки босқичида олдини олиш ва даволаш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: тавсия этилган услубий тавсиянома бўйича “Шифо” озиқ-овқат қўшилмасининг юқори антиоксидант, антирадикал, ҳамда бемор қони таркибидаги эритроцитлар парчаланишидан ҳосил бўлувчи токсик билирубинларни йўқ қилиши ҳисобига камқонлик, юрак ишемик ва гипертония касалликлари профилактикасида ундан фойдаланишда айрим синтетик препаратларига нисбатан бир нафар бемор учун бир ой вақт давомида 623110 сўм бюджет маблағлари иқтисод қилиш имконини берган;
тўртинчи илмий янгилик: табиий антибиотиклар сақлаган доривор ўсимликлардан иборат янги озиқ-овқат қўшилмаси таркибидаги эритроцит ҳужайраларини ҳосил қилиш орқали гемоглабин миқдорини оширишга ёрдам берувчи табиий макро- ва микроелементлар таъсири натижасида камқонлик ва бошқа қон айланиш тизими касалликларининг хавф омиллари ва асоратларни олдини олиш бўйича асослов Ўзбекистон Табобат Академияси раёсатининг 2020 йил 12 февралдаги 2020-02-сон қарори билан тасдиқланиб, вилоятлардаги оилавий поликли-никалар амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 000840-сон хулосаси, 2020 йил 3 сентябрдаги 06.8/1244-сонмаълумотномаси, Соғликни сақлаш вазирлиги хузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2025 йил 25 апрелдаги 16/20 сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: халқ табобати ва профилактик тиббиёт уйғунлиги асосида камқонлик касаллигига чалинган ўрта ва катта ёшли аҳоли орасида кучли асоратларни юзага келиши 3-4 баробарга камайган. Иқтисодий самарадорлиги: тавсия этилган услубий тавсиянома бўйича табиий антибиотиклар, фойдали макро- ва микроэлементлар сақлаган доривор ўсимликлардан иборат янги “Шифо” озиқ-овқат қўшилмаси ёрдамида камқонлик ва бошқа қон айланиш тизими касалликларининг хавф омиллари ва асоратларни олдини олишда бир нафар бемор учун бир ой вақт давомида амалда қўлланилаётган препаратларга нисбатан 623110 сўм бюджет иқтисод қилиш имконини берган;
 бешинчи илмий янгилик: камқонлик, юрак ишемик ва гипертония касалликларини фитотерапия ва анъанавий тиббиёт усулларини уйғунлашган ҳолда даволаш, анъанвий ва халқ табобати усулларини алоҳида қўллаган ҳолда даволашга нисбатан 2-3 баробар юқорироқ тиббий самара бериши бўйича асослов Ўзбекистон Табобат Академияси раёсатининг 2020 йил 12 февралдаги 2020-02-сон қарори билан тасдиқланиб, вилоятлардаги оилавий поликлиникалар амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Миллий Сертификатлаш тизиминиг 2021 йил 24 майдаги УЗ.СМТ.01.378.70229385-сон мувофиқлик сертификати, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 3 сентябрдаги 06.8/1244-сон маълумотномаси, Соғликни сақлаш вазирлиги хузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2025 йил 25 апрелдаги 16/20 сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги:  халқ табобати ва замонавий профилактик тиббиёт уйғунлиги асосида беморларнинг қон тўқималари янгиланишини 3 баробарга ошириб, асоратларни камайтириш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: тавсия этилган услубий тавсиянома бўйича камқонлик касаллигига чалинган беморларни бир ой давомида фитотерапия ва анъанавий тиббиёт усулларини уйғунлаштирган ҳолда даволаш натижасида, анъанвий ва халқ табобати усулларини алоҳида қўллаган ҳолда даволашга нисбатан бир нафар бемор учун 623110 сўм бюджет иқтисод қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish