Мамишев Олим Эркиновичнинг
педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)
диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Улоқ-кўпкари билан шуғилланувчи чавандозларнинг жисмоний сифатларини ривожлантириш услубияти”, 13.00.04–Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси, педагогика фанлари.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/Ped8880.
Илмий раҳбар: Арзикулов Муқум Уралович педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.03/30.12.2019.Ped.28.01.
Расмий оппонентлар: Рахимов Владимир Шавкатович педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Мухаммадиев Комил Бурхонович педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади улоқ-кўпкари билан шуғулланувчи чавандозларнинг жисмоний сифатларини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
чавандозларнинг куч ва чидамлилик сифатларини ривожлантириш мақсадида қўшимча оғирлик билан бажарилувчи махсус машқлар мажмуасини микроциклларда фойдаланиш ҳисобига мусобақа фаолиятида узоқ вақт мураккаб-техник ҳаракатларни бажариш имкониятлари кенгайтирилган;
турли малакали чавандозларнинг тезлик ва координацион сифатларини ривожлантирувчи (базавий, тортувчи, назорат-тайёрлов, мусобақа олди) мезоциклларида бажариладиган воситаларни ўзида мужассам этган машғулот дастурини ишлаб чиқиш ҳисобига жисмоний тайёргарлик даражасини тизимли ривожлантиришга эришилган;
малакали чавандозларнинг от устида ҳаракатланишдаги махсус чидамлилигини ошириш, йиллик тайёргарлик режасини такомиллаштириш мақсадида мусобақа фаолиятини инобатга олган ҳолга блокларга рацион тақсимланган дастурни ишлаб чиқиш орқали мусобақа жараёнидаги тактик ҳаракатларни бажариш самарадорлиги оширилган;
юқори малакали чавандозларнинг мусобақа вақтидаги рақиблар томонидан бажариладиган турли тактик ҳаракатларга қарши тезкор комбинацион усулларни қўллаш учун ишлаб чиқилган мақсадли-модел ёрдамида тайёрланиш ҳисобига от устида мувозанатни сақлаш, қисқа вақт ичида стратегик қарор қабул қилиш имкониятлари кенгайтирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. улоқ-кўпкари билан шуғулланувчи чавандозларнинг жисмоний сифатларини оширишга йўналтирилган тажриба тадқиқотлари асосида:
чавандозларнинг куч ва чидамлилик сифатларини ривожлантириш мақсадида қўшимча оғирлик билан бажарилувчи махсус машқлар мажмуасини микроциклларда фойдаланиш бўйича таклиф ва тавсиялар Тошкент вилояти Чавандозлар мактабида ўтказилган спорт машғулотларига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 25-мартдаги
02-16/2905-сон маълумотномаси). Натижада, эгилувчанлик бўйича якуний кўрсаткичлар бошланғич кўрсаткичларга нисбатан 33% га ошган;
турли малакали чавандозларнинг тезлик ва координацион сифатларини ривожлантирувчи (базавий, тортувчи, назорат-тайёрлов, мусобақа олди) мезоциклларида бажариладиган воситаларни ўзида мужассам этган машғулот дастури бўйича таклиф ва тавсиялар Самарқанд вилояти Чавандозлар мактабида ўтказилган спорт машғулотларига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 25-мартдаги 02-16/2905-сон маълумотномаси). Натижада, чавандозларнинг чаққонлик кўрсаткичлари 11 % га ривожланган;
малакали чавандозларнинг от устида ҳаракатланишдаги махсус чидамлилигини ошириш, йиллик тайёргарлик режасини такомиллаштириш мақсадида мусобақа фаолиятини инобатга олган ҳолга блокларга рацион тақсимланган дастур бўйича таклиф ва тавсиялар Тошкент шаҳар Чавандозлар мактабига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 25-мартдаги 02-16/2905-сон маълумотномаси). Натижада, спортчиларнинг тезлик кўрсаткичлари бошланғич кўрсаткичларга нисбатан 18%га ошган;
юқори малакали чавандозларнинг мусобақа вақтидаги рақиблар томонидан бажариладиган турли тактик ҳаракатларга қарши тезкор комбинацион усулларни қўллаш учун ишлаб чиқилган мақсадли-модел бўйича таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида таҳсил олувчи талабаларнинг амалий машғулотларига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил
25-мартдаги 02-16/2905-сон маълумотномаси). Натижада, мусобақа мобайнида бажариладиган техник-тактик ҳаракатлар натижадорлиги 28,2%га ошган.