Маматалиева Навбаҳор Хўжамбердиевнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): « Ўзбек ва инглиз тилларидаги тез айтишларнинг чоғиштирма тадқиқи», 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: №В2025.1.DSc/Fil255.
Илмий маслаҳатчи: Бакиров Поян Уралович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз иқтисодиёт ва сервис университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/04.06.2021.Fil.72.03.
Расмий оппонентлар: Гадоева Мавлюда Ибрагимовна, филология фанлари доктори, профессор; Ражабов Дилшод Зарипович, филология фанлари доктори, профессор, Халилова Дилбар Жалиловна, филология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек ва инглиз тилларидаги тез айтишларнинг чоғиштирма тадқиқи орқали уларнинг муштарак ва ўзига хос хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек ва инглиз тилларидаги тез айтишларнинг лингвомаданий хусусиятлари ҳар иккала халқ тарихи, миллий менталитети, моддий ҳамда маънавий маданияти, анъанавий хўжалиги, ижтимоий кундалик турмуш тарзи, қадрияти ҳамда диний эътиқоди, маиший ҳаёти ва алоқалари, миллий туйғулари, урф-одатлари, мамлакатларнинг географик жойлашуви каби омиллар таъсирида шаклланганлиги далилланган;
ҳар иккала тилдаги тез айтишларнинг жозибадорлик касб этиш, таъсир кучини ошириш, нутқни чархлаш, тилларнинг бадиий имкониятларини кенгроқ англашда пароним, парономазия, антитеза, эпифора, аллитерация, ассонансия, анафора, градация, синонимия, антонимия каби стилистик воситаларнинг бирламчи қиймат касб этиши исботланган;
қиёсланаётган тиллардаги тез айтишларда фонетик хусусиятлари жиҳатидан аллитерация, ассонансия, консонантизм каби лисоний ҳодисалар устиворлиги аниқланиб, улар талаффуз маҳоратини ошириш, артикуляция органларини ривожлантириш ва нутқ равонлигини яхшилашга хизмат қилиши асосланган;
чоғиштирилаётган тилларда тез айтишларнинг лисоний синтактик қолипи С+П (С – эга, П – кесим) структурали моделда оне-мембер сентенcе/бир состав (таркиб)ли, тwо-мембер сентенcе/икки состав (таркиб)ли содда, инcомплете сентенcе/тўлиқсиз, персонал сентенcе/шахсли ва имперсонал сентенcе/шахссиз, мазмун-моҳиятига кўра генерализед-персонал сентенcе/шахси умумлашган шаклдаги гаплар орқали намоён бўлиши исботланган;
инглиз тилидаги тез айтишлар орасида cонжунcтиве сентенcе/ боғланган қўшма гаплар: қиёслаш, бириктирув, айирув, сабаб ва натижа мазмун-муносабатли гапларда воқеланса, ўзбек тилида фақат қиёслаш ҳамда айирув муносабатини ифодаловчи боғланган қўшма гап шаклида ифодаланиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек ва инглиз тилларидаги тез айтишларнинг чоғиштирма тадқиқ қилиш жараёнида ишлаб чиқилган илмий натижалар ва амалий таклифлар асосида:
ўзбек ва инглиз тилларидаги тез айтишларнинг лингвомаданий хусусиятлари ҳар иккала халқ тарихи, миллий менталитети, моддий ҳамда маънавий маданияти, анъанавий хўжалиги, ижтимоий кундалик турмуш тарзи, қадрияти ҳамда диний эътиқоди, маиший ҳаёти ва алоқалари, миллий туйғулари, урф-одатлари, мамлакатларнинг географик жойлашуви каби омиллар таъсирида шаклланганлигига оид назарий хулосалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2020-2023 йилларда бажарилган АМ-Ф3-201908172 “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш мавзуси” мавзусидаги лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 22-январдаги №04/01-241-сон маълумотномаси). Натижада тўпланган паремиологик бирликлар инглиз ва ўзбек халқларининг тил бойлигини, урф-одатини, менталитетини, қарашларини ва тарихини ўрганишда, ҳамда тил ўрганувчиларда керакли коммуникатив компетенсияларни ривожлантиришга хизмат қилган;
ҳар иккала тилда тез айтишлар жозибадорлик касб этиш, таъсир кучини ошириш, нутқни чархлаш, тилларнинг бадиий имкониятларини кенгроқ англашда пароним, парономазия, антитеза, эпифора, аллитерация, ассонансия, анафора, градасия, синонимия, антонимия каби стилистик воситаларнинг бирламчи қиймат касб этишига оид назарий хулосалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2018-2023-йилларда бажарилган ОТ-Ф1-030 “Ўзбек адабиёти тарихи” кўп жилдлик монографиясини (7 жилд) чоп этиш” мавзуидаги фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 29-январдаги №04/01-348-сон маълумотномаси). Натижада паремиологик бирликларда синонимия, антонимия, омонимия ҳамда кўп маънолилик ҳодисаларининг фарқли хусусиятларини батафсил ёритиб беришга хизмат қилган;
қиёсланаётган тиллардаги фонетик хусусиятлари жиҳатидан тез айтишларда аллитерация, ассонансия, консонантизм, урғу ва интонация ўзгаришларнинг устиворлиги аниқланиб, улар талаффуз маҳоратини ошириш, артикуляция органларини ривожлантириш ва нутқ равонлигини яхшилашга хизмат қилишига оид назарий хулосалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023 йилларда бажарилган ПЗ – 2020042022 “Туркий тилларнинг лингводидактик электрон платформасини яратиш” мавзусидаги лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 10-февралдаги №04/1-501-сон маълумотномаси). Натижада тил ва адабиётга оид материаллар мазмунан бойитилган ҳамда илмийлик даражаси оширилган;
чоғиштирилаётган тилларда тез айтишлар С+П (С – эга, П – кесим) структурали моделда оне-мембер сентенcе/бир состав (таркиб)ли, тwо-мембер сентенcе/икки состав (таркиб)ли содда, инcомплете сентенcе/тўлиқсиз, персонал сентенcе/шахсли ва имперсонал сентенcе/шахссиз, мазмун-моҳиятига кўра генерализед-персонал сентенcе/шахси умумлашган шаклдаги гаплар орқали намоён бўлишига оид хулосалардан Термиз давлат университетида 2021-2024 йилларда амалга оширилган 617309-ЭПП-1-2020-1-ЭППКА2-CБҲЕ-ЖП рақамли “Триггеринг инновативе аппроачес анд энтрепренеуриал скиллс фор студенц тҳроугҳ cреатинг cондитионс фор градуатеъс эмплоябилитй ин Cентрал Асиа – ТРИГГЕР” номли хорижий лойиҳада фойдаланилган (Термиз давлат университетининг 2025-йил 4-январдаги 06/12-22-сон маълумотномаси). Натижада паремиологик бирликлар трансформацияси тўғрисидаги маълумотлар нафақат олий таълим муассасаларида ўтиладиган фанлар ўқитилишида, балки кенг омма учун мўлжалланган тарбиявий аҳамиятга эга бўлган адабиётлар яратишда ҳам муҳим манба бўлиб хизмат қилиши кўрсатилган;
инглиз тилидаги тез айтишлар орасида cонжунcтиве сентенcе/ боғланган қўшма гаплар: қиёслаш, бириктирув, айирув, сабаб ва натижа мазмун муносабатли гапларда воқеланса, ўзбек тилида фақат қиёслаш ҳамда айирув муносабатини ифодаловчи боғланган қўшма гап шаклида ифодаланиши билан боғлиқ хулоса ва натижалардан хулоса ва натижалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон 24” ижодий бирлашмаси давлат муассасининг “Таълим ва тараққиёт”, “Болалар учун”, “Адабий жараён” дастурлари ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпанияси “Ўзбекистон 24” ижодий бирлашмаси давлат муассасининг 2025-йил 13-февралдаги 05-09-179-сон маълумотномаси). Натижада илмий изланувчиларга, талабаларга ўзбек ва инглиз халқларининг анъаналари, урф-одатлари, турмуш тарзини қиёслаш имкони пайдо бўлган, маънавий қадриятлар тизимида алоҳида ўрин эгаллаган маросимлар, халқ оғзаки ижоди ҳақидаги матнлар бўйича лингвокултурология, этнолингвистика каби йўналишлар бўйича олиб борилаётган илмий тадқиқотлар ҳажми кўпайгани ҳақида хорижий тил профессор-ўқитувчилари ва талабаларга маълумот берилган.