Sayt test rejimida ishlamoqda

Турдиев Урол Шокир ўғлининг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Физикадан лаборатория кластерини ташкил этиш асосида талабаларнинг тадқиқотчилик компетенсиясини шакллантириш методикаси (ярим ўтказгичлар физикаси мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (физика).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № B2023.2.PhD/Ped5186.
Илмий раҳбар: Усаров Жаббор Эшбекович, педагогика фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти Янгиер филиалида бажарилган.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган муҳандислик-технология институти, PhD.03/30.11.2022.FM/Т.66.04-рақамли Илмий кенгаш асосида тузилган фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини берувчи бир марталик илмий кенгаш  
Расмий оппонентлар: 
Зайнобиддинов Сирожиддин Зайнобиддинович – физика-математика фанлари доктори, академик; 
Абдуллаева Озода Сафибуллаевна педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот:  Навои давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Физикадан лабораториялар кластерини ташкил этиш асосида талабаларни тадқиқотчилик компетенсиясини шакллантиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
лаборатория кластери асосида талабаларда тадқиқотчилик компетенсиясини шакллантиришнинг назарий аспектлари фан ва таълим интеграциясини таъминловчи мустаҳкамлик, барқарорлик, синергия тамойилларини муаммони қўйиш ва ўрганиш жараёнида сабаб-оқибат муносабатида қўллаш асосида очиб берилган;
лабораторияда физик ўқув ресурслардан оптимал фойдаланишни таъминлаш мақсадида  мустақил таълим назорат ишларини илмий фаолиятга йўналтириш орқали лабораториянинг ишлаш тартибини оптималлаштириш таклифи асосланган;
физикадан лаборатория кластерини ташкил этиш асосида талабаларнинг тадқиқотчилик компетенсиясини шакллантириш модели  тажрибаларни тизимли лойиҳалашга ўргатувчи физик масалаларни стратегия, фаолият, таҳлил, коррексия босқичларида индивидуал йўналганликда қўллаш асосида такомиллаштирилган;
талабаларда тадқиқотчилик компетенсиясининг шаклланганлигини баҳолаш мезонлари изланувчанлик фаолиятида синергетик импулсни мақбуллаштирувчи ҳамкорликда ишлаш усулларини кооператив алоқалар муҳитида дифференциал даражаларда қўллаш асосида такомиллаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Физикадан лабораториялар кластерини ташкил этиш асосида талабаларни тадқиқотчилик компетенсиясини шакллантириш бўйича ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:
лаборатория кластери асосида талабаларда тадқиқотчилик компетенсиясини шакллантиришнинг назарий аспектлари фан ва таълим интеграциясини таъминловчи мустаҳкамлик, барқарорлик, синергия тамойилларини муаммони қўйиш ва ўрганиш жараёнида сабаб-оқибат муносабатида қўллаш асосида такомиллаштиришга оид ғоялар “Амалий электроника” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 6-ноябрдаги 108792–сон маълумотномаси). Натижада ишлаб чиқилган ўқув қўлланма талабаларнинг тадқиқотчилик компетенсиясини шакллантиришга хизмат қилган;
лабораторияда физик ўқув ресурслардан оптимал фойдаланишни таъминлаш, физикадан лаборатория кластерини ташкил этиш асосида талабаларнинг тадқиқотчилик компетенсиясини шакллантириш моделини такомиллаштиришга доир тавсияларидан фойдаланган ҳолатда  “Электротехника ва электроника” номли ўқув қўлланмада киритиб ўтилган  (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 7-майдаги 149–сон маълумотномаси). Натижада ишлаб чиқилган модел талабаларнинг тадқиқотчилик компетенсиясини шакллантиришга хизмат қилган. 
Талабаларда тадқиқотчилик компетенсиясининг шаклланганлигини баҳолаш мезонларини такомиллаштиришга доир таклифларни “Электротехника ва электроника асослари” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 27-декабрдаги 988097–сон маълумотномаси). Натижада такомиллаштирилган баҳолаш мезонлари физикадан таълим сифатини ва педагогик тажриба-синов ишлари самарадорлигини ошишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish