Sayt test rejimida ishlamoqda

Мамасодиқова Саидахон Сойибжон қизининг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Рақамли таълим шароитида бўлажак физика фани ўқитувчиларининг ахборотлар билан ишлаш компетентлигини ривожлантириш методикаси”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (физика).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № B2023.3.PhD/Ped5054.
Илмий раҳбар: Йўлчиев Шахриёр Хусанович , физика-матаматика фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган муҳандислик-технология институти, PhD.03/30.11.2022.FM/Т.66.04-рақамли Илмий кенгаш асосида тузилган фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини берувчи бир марталик илмий кенгаш  
Расмий оппонентлар: 
Қурбонов Мирзаахмад  –   педагогика фанлари доктори, профессор.
Абдулазизов Бахром Тошмирза ўғли – физика-математика фанлари доктори, профессор; 
Етакчи ташкилот:  Гулистон давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Олий таълим муассасаларида физика фанини инновацион таълим технологиялари асосида ўқитиш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
 рақамли таълим шароитида бўлажак физика фани ўқитувчиларининг ахборотлар билан ишлаш компетентлигини ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари шахсий фаолиятли, тизимлилик, рақамли функсиялар, фаолият соҳаларининг компонентларини яхлитлаш ҳамда ахборотлар билан ишлаш компетентлигини мақсадли таъминлаш асосида аниқлаштирилган;
рақамли таълим шароитида бўлажак физика фани ўқитувчиларининг ахборотлар билан ишлаш компетентлигини ривожлантириш модели умумий ва хусусий қоидаларни мослаштириш, инновацион технологияларнинг уйғунлигини таминлашга қаратилган методик имкониятлари  ахборотлар билан ишлаш жараёнига таъсир кўрсатиш ҳамда қўллаб қувватлашнинг асосий соҳаларини детерминантлигини эмпирик баҳолаш орқали такомиллаштирилган;
рақамли таълим шароитида бўлажак физика фани ўқитувчиларининг ахборотлар билан ишлаш компетентлигини ривожлантирувчи компонентлар ва мониторинг блоклари, таълимнинг касбий-дидактик имкониятларининг таъсирчанлиги, барқарорлигини босқичма-босқич аниқлаш, қарор қабул қилиш жараёнлари, маълумотларни объектив ва субъектив омилларини белгилаш, умумлаштирилган баҳоларни рақамли технологиялар воситасида интеграциялашуви асосида такомиллаштирилган;
рақамли таълим шароитида бўлажак физика фани ўқитувчиларининг ахборотлар билан ишлаш компетентлиги самарадорлиги баҳолаш мезонлари ахборот компетентлик ва касбий фаолиятларни ривожлантириш механизмларини индивидуал ва мустақил таълим субъектларининг манфаатларига адаптив синхронлаштириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Рақамли таълим шароитида бўлажак физика фани ўқитувчиларининг ахборотлар билан ишлаш компетентлигини ривожлантириш бўйича олинган натижалар асосида:
рақамли таълим шароитида бўлажак физика фани ўқитувчиларининг ахборотлар билан ишлаш компетентлигини ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари шахсий-фаолиятли, тизимлилик, рақамли функсиялар, фаолият соҳаларини компонентларини яхлитлаш ҳамда ахборотлар билан ишлаш компетенсиясини мақсадли таъминлаш асосида интеграллаш ҳамда индивидуаллигини алоқа жараёнига қаратилган ташаббусларни қўллаб-қувватлаш жараёнига устуворлик бериш асосида аниқлаштиришга оид тавсиялар Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида ПЗ - 20170929789 рақамли “Ўзбекистонда олий таълим муассасаларининг ўқув жараёнида илғор педагогик ва замонавий ахборот-комуникация технологиялардан фойдаланишни такомиллаштириш механизмларини ишлаб чиқиш” номли амалий лойиҳаси доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий университетининг 2024 йил 19 июлдаги 04/11-5697 рақамли маълумотномаси). Натижада такомиллаштирилган ўқув дастурлари тузилган ҳамда талабаларнинг ахборотлар билан ишлаш компетенлигини шакллантириш, баҳолаш, маълумотларни таҳлил этиш самарадорлигини оширишга эришилган;
рақамли таълим шароитида бўлажак физика фани ўқитувчиларининг ахборотлар билан ишлаш компетентлигини ривожлантириш модели умумий ва хусусий қоидаларни мослаштириш, анъанавий ва инновацион технологияларни уйғунлигини таминлашга қаратилган методик имкониятлари  ахборотлар билан ишлаш жараёнига таъсир кўрсатиш ҳамда қўллаб қувватлашнинг асосий соҳаларини детерминантлигини эмпирик баҳолаш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “СТЕАМ ва СМАРТ таълим технологияси” номли дарслик доирасида белгиланган вазифаларни амалда бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 04 мартдаги “55”-сонли буйруғи). Натижада физика фани ўқитувчиларининг ахборотлар билан ишлаш компетентлиги ривожлантирилган ҳамда олий таълим тизими ўқув-методик таъминоти бойитилишига имкон яратилган;
рақамли таълим шароитида бўлажак физика фани ўқитувчиларининг ахборотлар билан ишлаш компетентлигини ривожлантириш методи ривожлантирувчи компонентлар ва мониторинг блоклари, таълимнинг касбий-дидактик имкониятлари таъсирчанлиги, барқарорлигини босқичма-босқич аниқлаш, қарор қабул қилиш жараёнлари, маълумотларни объектив ва субъектив омилларини белгилаш, форматив ва умумлаштирилган баҳоларни рақамли технологиялар воситасида интеграциялашувига оид тавсиялар “Талимда ахборот технологиялари” номли ўқув қўлланма доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган  (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023 йил, 23 сентябрдаги 438-сонли буйруғи). Натижада физика фани ўқитувчиларининг ахборотлар билан ишлаш компетентлиги ривожлантирилган ҳамда баҳолаш омиллари аниқлаш имкони яратилган;
рақамли таълим шароитида бўлажак физика фани ўқитувчиларининг ахборотлар билан ишлаш компетентлигини ривожлантириш самарадорлиги баҳолаш мезонлари ахборот компетентлик ва касбий фаолиятларни ривожлантириш механизмларини индивидуал ва мустақил таълим субъектларининг манфаатларига адаптив синхронлаштириш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Физика фанидан электрон ўқув қўлланма” номли дастур доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган.  (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2024 йил, 19 февралдаги №ДГУ34423). Натижада таълимни ахборотлаштириш шароитида узлюксиз таълим муассасаларида фаол ахборот алмашиш имконияти ва интерактив технологиялардан ижодий фойдаланиш компетенсиясига эга физик-мутахассисларни тайёрлаш самарадорлигини ошириш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish