Мягков Сергей Сергеевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Кучли ёғингарчиликдан шаҳар ҳудудларини сув босишини моделлаштириш (Тошкент шаҳри мисолида)», 11.00.03 - Қуруқлик гидрологияси. Сув ресурслари. Гидрокимё (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Gr203.
Илмий раҳбар: Карандаева Лидия Михайловна, техника фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти, DSc.27/30.12.2019.Gr.47.01
Расмий оппонентлар: Хикматов Фазлиддин Хикматович, география фанлари доктори, профессор; Салимова Барно Джамаловна, техника фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Тошкент шаҳрини жала ёғинлари туфайли сув босиши жараёнини математик моделлаштириш ва уларни замонавий ГАТ технологияларидан фойдаланган ҳолда хариталаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Тошкент шаҳри ҳудудининг гидрологик жиҳатдан тўғри рақамли рельеф модели урбанизациялашган ҳудудларнинг ўзига хос хусусиятларини ва тизимнинг турли элементлари ўртасидаги мураккаб ўзаро таъсирларни ҳисобга олган ҳолда яратилган;
турли жадаллик ва давомийликдаги жала ёғинлари натижасида урбанизациялашган ҳудудларнинг сув босиши мумкин бўлган зоналарини ҳисоблашнинг математик модели ишлаб чиқилган;
Тошкент шаҳри ҳудудларининг сув босиши мумкин бўлган объектларининг батафсил рўйхати билан бирга растрли рақамли моделини ўз ичига олувчи сув босиш зоналари харитаси тузилган;
Тошкент шаҳрининг ландшафт-географик хусусиятлари (рельеф, инфратузилма, гидрография, ўсимлик қоплами ва бошқа табиий омиллар) таҳлил қилиниб, шаҳар ҳудудларини сув босиши хавфини камайтириш ва етказиладиган зарарни минималлаштириш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Тошкент шаҳри мисолида жала ёғинлари туфайли шаҳар ҳудудларини сув босиши жараёнини моделлаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
урбанизациялашган ҳудудларнинг ўзига хос хусусиятлари ва тизимнинг турли элементлари ўртасидаги мураккаб ўзаро таъсирларни ҳисобга олган ҳолда яратилган Тошкент шаҳри ҳудудининг гидрологик жиҳатдан тўғри рақамли рельеф модели Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитасида оқоваларни оқизишни моделлаштириш ва ёмғир сувларини оқизиш канализация тизимларини ҳисоблаш жараёнида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитасининг 2024 йил 25 ноябрдаги 02-5038-сон маълумотномаси). Натижада, Тошкент шаҳрининг турли ҳудудларида сув босиш ҳолатлари юзага келишини тезкор гидрологик таҳлил қилиш, фавқулодда вазиятлар юзага келиш хавфини камайтиришга қаратилган чора-тадбирлар кўриш имконияти яратилган;
турли жадаллик ва давомийликдаги жала ёғинлари натижасида урбанизациялашган ҳудудларнинг сув босиши мумкин бўлган зоналарни ҳисоблашнинг математик модели Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитасида турли кўчмас мулк объектлари ва шаҳар инфратузилмасининг сув босиш хавфини баҳолаш жараёнида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитасининг 2024 йил 25 ноябрдаги 02-5038-сон маълумотномаси). Натижада, шаҳар ҳудудларидаги сув босиши мумкин бўлган зоналарни автоматлаштирилган тарзда белгилаш имкони яратилган;
турли даражадаги эҳтимоллик билан сув босиши мумкин бўлган объектларнинг батафсил тузилган руйхати, сув йиғиш ҳавзалари, сув босиш зоналари, сув ўтиш нуқталари узеллари, оқим йўналишларининг вектор қатламлари, сув босиши мумкин бўлган ҳудудларнинг растрли рақамли моделини ўз ичига оладиган Тошкент шаҳри ҳудудидаги сув босиш зоналарининг харитаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигида рақамли топографик харита ва режалар яратишда амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 2024 йил 12 декабрдаги 2/4/30-3932-сон маълумотномаси). Натижада, Тошкент шаҳрининг исталган ҳудудидаги ўша жойнинг рельефи ҳақида турли масштабдаги рақамли топографик хариталар ва режалар тузиш, маркшейдерлик ишлари ва муҳандислик изланишлар олиб бориш, хавфлардан ҳимояланиш ва уларни бошқаришнинг самарали режаларини ишлаб чиқиш, сув босишининг олдини олиш бўйича профилактик тадбирларни амалга ошириш ҳамда сув чиқариш тизимларини лойиҳалашда фойдаланилиши мумкин бўлган максимал даражада батафсил маълумот олишга эришилган;
Тошкент шаҳрининг ландшафтлик ва географик хусусиятлари ҳамда шаҳар ҳудудларини сув босиши хавфини камайтириш ва етказиладиган зарарни минималлаштириш бўйича тавсиялар Фавқулодда вазиятлар вазирлигида инфратузилма элементларини жойлаштириш учун мақбул жойларни аниқлашда амалиётга учун жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 2024 йил 12 декабрдаги 2/4/30-3932-сон маълумотномаси). Натижада, йўллар, турар-жой ҳудудлари, боғлар ва бошқа инфратузилма элементларини жойлаштириш учун энг мақбул жойларни аниқлаш мақсадида шаҳардаги режалаштириш, ресурсларни бошқариш ва ривожлантириш билан боғлиқ турли фаолият соҳаларининг гидрометеорологик таъминотини яхшилаш имконияти яратилган.