Қурбонова Малика Аҳмад қизининг
фалсафа доcтори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Туризм ва меҳмонхоналарда умумий овқатланиш хизматларини ривожлантириш истиқболлари (Қашқадарё вилояти мисолида)”, 08.00.17 – “Туризм ва меҳмонхона фаолияти”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Iqt3667
Илмий маслаҳатчи: Мухитдинов Худоёр Суюнович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, PhD.03/30.07.2024.I.70.07.
Расмий оппонентлар: Бахтиёр Негматович Навруззода, Иқтисодиёт фанлари доктори, профессори; Ҳамраева Дилфуза, Иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доценти.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Туризм ва меҳмонхоналарда умумий овқатланиш хизматларини ривожлантириш истиқболларига оид илмий асосланган таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
туризм ва меҳмонхоналарда умумий овқатланиш хизматларининг “Миллий лаззат бренд” яратишни рағбатлантириш мақсадида ҳудудда мавжуд меҳмонхоналар, ресторанлар ва таъминотчиларни ҳудудий кулинария ресурслар билан бирлаштирувчи “гастрономик кластер” консепсияси асосида бошқарув тизимини шакллантириш таклифи асосланган;
Европа ва Осиё тажрибалари асосида ресторанларда “эко-мену”, яъни калория ва таркиб кўрсаткичли электрон менюлар бўйича мижозларга соғлом экологик танлов тавсияларини тақдим этиш (ҚР-код орқали миллий таомлар таркиб таҳлилини олиш) асосида гастрономик йўналишларни кенгайтириш имкониятлари асосланган.
меҳмонхона ва овқатлантириш хизматлари даромадларини ифодаловчи кўрсаткичлар асосида СПСС дастурида шакллантирилган турли меҳмонхоналар гуруҳлари (3* вс 4* вс 5*) ўртасидаги даромад фарқини АНОВА-(дисперсия таҳлили) асосида “Гастрономис Перформанcе Метриcс” моделидан фойдаланишнинг афзаллиги асосланган;
туристик маҳсулотларни диверсификация қилиш ва мавсумий ўзгаришлар таъсирини минималлаштириш мақсадида туристик дестинацияларининг салоҳиятига таъсир этувчи кўрсаткичлар (туристлар оқими, инфраструктура сифати, маҳаллий ресурслардан фойдаланиш) асосида 2030-йилгача бўлган прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Умумий овқатланиш хизматларини экологик барқарорлик ва соғлом овқатланиш тамойиллари асосида такомиллаштириш консепсияси ишлаб чиқилди, бу орқали туризм соҳасида соғлом турмуш тарзига асосланган хизматлар пакетини кенгайтиришнинг назарий асослари яратилди:
туризм ва меҳмонхоналарда умумий овқатланиш хизматларининг “Миллий лаззат бренд” яратишни рағбатлантириш мақсадида ҳудудда мавжуд меҳмонхоналар, ресторанлар ва таъминотчиларни ҳудудий кулинария ресурслар билан бирлаштирувчи “гастрономик кластер” консепсияси асосида бошқарув тизимини шакллантириш таклифи “Республикага хорижий туристлар оқимини кескин ошириш ҳамда ички туризмни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-9-сонли Фармонининг 4а-илова 1-бандида Хитойдан ташриф буюрган сайёҳлар хоҳишига биноан турмаршрутлар ишлаб чиқиш бўйича чора-тадбирлар дастури”дан фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2025-йил 04-февралдаги 03-10-17-1060-сонли маълумотномаси.) Натижада, туристларнинг соғлом ҳаётга қизиқишини қондириш ва туризмда соғлом ҳаёт турмушини рағбатлантириш имконияти яратилди ва “Миллий лаззат бренд” яратишни рағбатлантириш, ҳудудда мавжуд меҳмонхоналар, ресторанлар ва таъминотчиларни ҳудудий кулинария ресурслар билан бирлаштирувчи “гастрономик кластер” консепсияси бошқарув тизимини самарадорлигига эришилган.
Европа ва Осиё тажрибалари асосида ресторанларда “эко-мену”, яъни калория ва таркиб кўрсаткичли электрон менюлар бўйича мижозларга соғлом экологик танлов тавсияларини тақдим этиш (ҚР-код орқали миллий таомлар таркиб таҳлилини олиш) асосида гастрономик йўналишларни кенгайтириш имкониятлари бўйича таклиф “Республикага хорижий туристлар оқимини кескин ошириш ҳамда ички туризмни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-9-сонли Фармонининг 4а-илова 1-бандида Хитойдан ташриф буюрган сайёҳлар хоҳишига биноан турмаршрутлар ишлаб чиқиш бўйича чора-тадбирлар дастури”дан фойдаланиб (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2025-йил 04-февралдаги 03-10-17-1060-сонли маълумотномаси.) Натижада, турли маданият вакилларининг гастрономик эҳтиёжларини уйғунлаштириш орқали хизматлар сифати ва маданий хилма-хилликни биргаликда сақлаш имконияти таъминланиб, туризм секторида маданиятлараро гастрономик ҳамкорлик даражаси оширилди ва хизматлар глобал даражада рақобатбардошлиги мустаҳкамланди.
меҳмонхона ва овқатлантириш хизматлари даромадларини ифодаловчи кўрсаткичлар асосида СПСС дастурида шакллантирилган турли меҳмонхоналар гуруҳлари (3* вс 4* вс 5*) ўртасидаги даромад фарқини АНОВА-(дисперсия таҳлили) асосида “Гастрономис Перформанcе Метриcс” моделидан фойдаланишнинг афзаллиги бўйича таклиф “Республикага хорижий туристлар оқимини кескин ошириш ҳамда ички туризмни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-9-сонли Фармонининг 4а-илова 1-бандида Хитойдан ташриф буюрган сайёҳлар хоҳишига биноан турмаршрутлар ишлаб чиқиш бўйича чора-тадбирлар дастури” дан фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2025-йил 04-февралдаги 03-10-17-1060-сонли маълумотномаси.) Натижада, овқатланиш хизматлари жараёнларини рақамлаштириш ва автоматлаштириш орқали ва АНОВА-(дисперсия таҳлили) асосида “Гастрономис Перформанcе Метриcс” моделининг хизмат кўрсатиш тезлиги ва мослашувчанлиги 20–25% га оширилиб, мижозларнинг кутиш ва хизматдан фойдаланиш тажрибаси сезиларли даражада яхшиланди.
туристик маҳсулотларни диверсификация қилиш ва мавсумий ўзгаришлар таъсирини минималлаштириш мақсадида туристик дестинацияларининг салоҳиятига таъсир этувчи кўрсаткичлар (туристлар оқими, инфраструктура сифати, маҳаллий ресурслардан фойдаланиш) асосида 2030-йилгача бўлган прогноз параметрлари бўйича ишлаб чиқилган таклиф “Республикага хорижий туристлар оқимини кескин ошириш ҳамда ички туризмни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-9-сонли Фармонининг 4а-илова 1-бандида Хитойдан ташриф буюрган сайёҳлар хоҳишига биноан турмаршрутлар ишлаб чиқиш бўйича чора-тадбирлар дастури” дан фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2025-йил 04-февралдаги 03-10-17-1060-сонли маълумотномаси.) Натижада, туризм хизматларининг ўсиш суръатлари иқтисодиётдаги хизмат кўрсатиш секторларининг муҳимлик даражасини кўрсатаётганлиги ва бошқа хизматлар соҳасининг ҳажми туризм хизматларидан анча катта бўлса-да, туризм соҳасида меҳмонхона ва умумий овқатланиш соҳалари келгуси йилларда муҳим иқтисодий ўсишга ҳисса қўшганлиги исботланган.