Исламова Барно Баходировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Халқаро миграциянинг ижтимоий-иқтисодий ва демографик омиллари», 08.00.10 – Демография. Меҳнат иқтисодиёти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/Iqt3856.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даража ва унвони: Зокирова Нодира Каландаровна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Г.В. Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали, DSc.22/30.12.2019.I.100.01
Расмий оппонентлар: Насимов Дилмурод Абдуллоевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ирматова Азиза Бахрамовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Камбагʻалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Меҳнат бозорини тадқиқотлари институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: халқаро миграциянинг ижтимоий-иқтисодий ва демографик омилларининг назарий-амалий қоидалари ва ёндашувларини такомиллаштириш ҳамда ижтимоий-демографик оқибатларини баҳолаш, ташқи меҳнат миграциясининг аҳолини иш билан таъминлашга ҳиссасини таҳлил қилиш ва самарадорлигини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
миграция “драйвер”ларининг консептуал асослари уй хўжалиги ва шахс даражасида қарор қабул қилишга бевосита таъсир кўрсатувчи асосий бешта макро (иқтисодий, демографик, ижтимоий, сиёсий, экологик) ҳамда микро (ёш, жинс, даромад каби) даражадаги омилларга кўра аниқланган;
миграция сиёсатининг таъсири ва самарадорлигини баҳолашнинг консептуал схемаси миграция чекловлари муайян мақсадли тоифадаги оқимларга чекловларнинг таъсирини камайтириши мумкин бўлган тўртта асосий турдаги алмаштириш таъсирига олиб келиши мумкинлигига кўра таклиф этилган;
миграция салоҳиятидан самарали фойдаланиш бўйича плюралистик гетероген миграция ва ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ўртасидаги ўзарор таъсири модели ўзида янги миграция иқтисодиёти НЕЛМ (Неw Эcономиcс оф Лабор Мигратион) ёндашувининг миграция жараёни тадқиқи воситалари ва имкониятлар таркиб тузилмаси доирасида ривожланиш консепсиясини акс эттиришига кўра ишлаб чиқилган;
дистанция корреляцияси ва натижалар корреляциясининг эконометрик модели уй хўжаликлари шароитида Энгел эгри чизиғи параметрик хусусияти асосида таълим, соғлиқни сақлаш соҳалари миграцияси ва пул ўтказмаларига кўра ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда миграция жараёнларини унинг ижтимоий-иқтисодий ва демографик жараёнларга таъсирини такомиллаштириш бўйича олинган хулоса ва таклифлар асосида:
миграция “драйвер”ларининг консептуал асосларининг уй хўжалиги ва шахс даражасида қарор қабул қилишга бевосита таъсир кўрсатувчи асосий бешта макро (иқтисодий, демографик, ижтимоий, сиёсий, экологик) ҳамда микро (ёш, жинс, даромад каби) даражадаги омилларга кўра аниқланган таклиф Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси халқаро меҳнат миграциясининг ижтимоий-демографик самарадорлигини ошириш бўйича материалларини атйёрлашда фойдаланилган (Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2023-йил 12-ноябрдги даги 01/00-02/26-12362- сонли маълумотномаси). Ушбу таклиф миграция жараёнларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга ижобий таъсир кўрсатиб, меҳнат бозори самарадорлиги ва аҳоли бандлиги даражасини оширишга муайян даражада хизмат қилган;
миграция сиёсатининг таъсири ва самарадорлигини баҳолашнинг консептуал схемаси миграция чекловлари муайян мақсадли тоифадаги оқимларга чекловларнинг таъсирини камайтириши мумкин бўлган тўртта асосий турдаги алмаштириш таъсирига олиб келиши мумкинлигига кўра ишлаб чиқилган таклиф Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси халқаро меҳнат миграциясининг ижтимоий-демографик самарадорлигини ошириш бўйича материалларини атйёрлашда фойдаланилган (Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2023-йил 12-ноябрдги 01/00-02/26-12362-сонли маълумот-номаси). Ушбу таклиф миграция жараёнини мақсадли ташкил қилиш ва чекловлар механизмидан оқилона фойдаланишга кўра халқаро меҳнат миграцияси самарадорлигини оширишга муайян даражада хизмат қилган;
миграция салоҳиятидан самарали фойдаланиш бўйича плюралистик гетероген миграция ва ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ўртасидаги ўзарор таъсири модели ўзида янги миграция иқтисодиёти НЕЛМ (Неw Эcономиcс оф Лабор Мигратион) ёндашувининг миграция жараёни тадқиқи воситалари ва имкониятлар таркиб тузилмаси доирасида ривожланиш консепсиясини акс эттиришига кўра ишлаб чиқилган таклиф Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси халқаро меҳнат миграциясининг ижтимоий-демографик самарадорлигини ошириш бўйича материалларини тайёрлашда фойдаланилган (Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2023-йил 12-ноябрдги 01/00-02/26-12362-сонли маълумотномаси). Ушбу таклиф чекланган имкониятлар доирасида иқтисодиёт талабларидан келиб чиққан ҳолда мақсадли вазифаларнинг уйғунлигини таъминлаш ҳамда миграция ва ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ўртасидаги алоқадорликнинг самарадорлигига кшра жараённи моделлаштириш,мигрантларни ҳисобга ва рўйхатга олиш бўйича рақамли платформаимкониятларни кенгйтиришга муайян даражада хизмат қилган;
дистанция корреляцияси ва натижалар корреляциясининг эконометрик модели уй хўжаликлари шароитида Энгел эгри чизиғи параметрик хусусияти асосида таълим, соғлиқни сақлаш соҳалари миграцияси ва пул ўтказмаларига кўра ишлаб чиқилган таклифдан Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан халқаро меҳнат миграциясининг ижтимоий-демографик самарадорлигини ошириш бўйича материалларини, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки томонидан чет эллардан қисқа муддатли онлайн соддалаштирилган пул ўтказмалари бўйича схемани ишлаб чиқишда фойдаланилган (Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2023-йил 12-ноябрдги 01/00-02/26-12362-сонли маълумотномаси; Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банкининг 2023-йил 12-июлдаги 18/1-147-сонли маълумотно-маси).Ушбу таклифлар МДҲ давлатларига мигрант ва миграция оқимларни ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимини ишлаб чиқиш, ташқи миграциянинг статистик мониторингини ўтказиш амалиётини жорий этиш, шунингдек электрон маълумотларни тақдим этиш хизматини ташкил этиш, миграция хизматлари ва жараённи бошқариш сифатини оширишга ҳамда тижорат банкларининг мобил иловаларига махсус функсиялар қўшиш орқали мунтазам равишда пул ўтказмаларини соддалаштирилган схемани амалиётга жорий қилиш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилган.