Sayt test rejimida ishlamoqda

Шукуров Асилбек Комолбековичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги сиёсий ва савдо-иқтисодий муносабатлар”, 23.00.04 – Халқаро муносабатлар, жаҳон ва минтақа тараққиётининг сиёсий муаммолари.  
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Ss498
Илмий раҳбар: Сайфуллаев Дурбек Бахтиёрович тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
    ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-Маънавий тадқиқотлар Институти ҳузуридаги Илмий даражалар берувчи DSc.03/08.05.2024.F.135.01 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: 
Убайдуллаева Саодат Фатхуллаевна сиёсий фанлар доктори, доцент.
Ризаев Азизжон Рахимджанович сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD). 
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги сиёсий ва савдо-иқтисодий муносабатларини тарихий ривожланиши, халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлиги, алоқаларнинг бугунги ҳолати ҳамда истиқболларини очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Саудия Арабистони Подшоҳлигининг “Яшил Яқин Шарқ” консепсияси Яқин Шарқ минтақасини барқарор иқтисодий ривожлантириш, экологик инқирозни олдини олиш борасидаги инновацион ёндашувлари ҳамда муқобил яшил энергия ресурсларидан оқилона фойдаланишга қаратилган “Нигоҳ-2030” дастурида белгиланган устувор вазифалар орқали амалга оширилаётгани асослаб берилган;
“Марказий Осиё – Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши” формати доирасидаги ҳамкорликни сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқиш юзасидан “Транспорт-логистика боғланиши шартномаси” лойиҳасини ишлаб чиқиш зарурияти, Ўзбекистон Республикасининг Марказий Осиё ва Кўрфаз минтақасини ўзаро боғлашдаги стратегик ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш ҳамда минтақавий ва глобал масалалар бўйича мувозанатли ва доимий мулоқот ўрнатишга қаратилган ташқи сиёсат стратегиясига кўра далилланган; 
Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон-2030” стратегияси доирасида амалга оширилаётган очиқ ва прагматик ташқи сиёсати, Кўрфаз араб давлатлари билан ўзаро сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашга қаратилган ташаббуслари Саудия Арабистони Подшоҳлигининг “Нигоҳ-2030” стратегик дастурида белгиланган устувор йўналишлар ва вазифавий жиҳатларига кўра уйғун ва муштарак эканлиги исботланган;  
Саудия Арабистонининг ислом молияси соҳасида қўлга киритган бой тажрибаси ва фойдаланиш амалиётини эътиборга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикасининг молия ва рақамли иқтисодиёт соҳаларини ривожлантиршнинг устувор вазифаларидан келиб чиқиб, мамлакатимизда ислом молияси тизимини яратиш, ҳамда мазкур тизимнинг имкониятларидан самарали фойдаланиш мақсадида Ўзбекистонда Ислом молиясини ўрганиш институтини ташкил этиш лозимлиги таклифи асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги сиёсий ва савдо-иқтисодий муносабатларини тадқиқ этиш натижасида ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон-2030” стратегияси доирасида амалга оширилаётган очиқ ва прагматик ташқи сиёсати, Кўрфаз араб давлатлари билан ўзаро сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашга қаратилган ташаббуслари Саудия Арабистони Подшоҳлигининг “Нигоҳ-2030” стратегик дастурида белгиланган устувор йўналишлар ва вазифавий жиҳатларига кўра уйғун ва муштарак эканлиги борасидаги хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг “Жанубий Осиё, Яқин, Ўрта Шарқ ва Африка давлатлари билан ҳамкорлик” бошқармаси томонидан фойдаланилди. (Ўзбекистон Республикаси ТИВнинг 2025-йил 9-апрелдаги №14/431 маълумотномаси). Натижада мазкур таклифлар соҳанинг меъёрий-ҳуқуқий ва ахборот-таҳлилий базасини такомиллаштириш ва уларни амалий қўллашга хизмат қилди.
“Марказий Осиё – Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши” формати доирасидаги ҳамкорликни сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқиш юзасидан “Транспорт-логистика боғланиши шартномаси” лойиҳасини ишлаб чиқиш зарурияти, Ўзбекистон Республикасининг Марказий Осиё ва Кўрфаз минтақасини ўзаро боғлашдаги стратегик ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш ҳамда минтақавий ва глобал масалалар бўйича мувозанатли ва доимий мулоқот ўрнатишга қаратилган ташқи сиёсат стратегиясига кўра асосланишига оид хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси томонидан қўмитаси иш фаолияти ва ахборот таҳлилий ҳужжатлар тайёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг 2025-йил 16-апрелдаги 02-02/02/1/1028-сон маълумотномаси). Натижада мазкур таклифлар соҳанинг меъёрий-ҳуқуқий ва ахборот-таҳлилий базасини такомиллаштириш ва уларни амалий қўллашга хизмат қилди.
Саудия Арабистони Подшоҳлигининг “Яшил Яқин Шарқ” консепсияси Яқин Шарқ минтақасини барқарор иқтисодий ривожлантириш, экологик инқирозни олдини олиш борасидаги инновацион ёндашувлари ҳамда муқобил яшил энергия ресурсларидан оқилона фойдаланишга қаратилган “Нигоҳ-2030” дастурида белгиланган устувор вазифалар орқали амалга оширилаётгани борасидаги хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитаси томонидан вазирлик ва идораларга юбориладиган ахборот-таҳлилий ҳужжатларни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитасининг 2025-йил 15-апелдаги 14-07-96-сон маълумотномаси). Натижада мазкур таклифлар соҳанинг меъёрий-ҳуқуқий ва ахборот-таҳлилий базасини такомиллаштириш ва уларни амалий қўллашга хизмат қилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish