Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдухалилова Мухлиса Ғанижон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “«Сув-бўёқ» балансини таъминлаш учун босма машинанинг намлаш қурилмаси параметрларини асослаш”, 05.02.03–Технологик машиналар. Роботлар, мехатроника ва робототехника тизимлари ихтисослиги бўйича (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  В2024.3.PhD/Т4886
Илмий раҳбар: Бабаханова Халима Абишевна, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-қурилиш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/30.09.2023.Т.66.01 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Сафаров Назиржон Муҳаммаджонович, т.ф.д., профессор, Громико Ирина Григоревна (БДТУ), т.ф.н., доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро муҳандислик-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: «сув – боъёқ» мувозанатини таъминлаш учун намлаш эритмасининг янги композицион таркибидан фойдаланишда босма ускунаси намлаш қурилмасининг параметрларини асослашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
изопропил спиртини алмаштириш ва чоп этишда салбий таъсирларни минималлаштириш мақсадида эфиралдегид фракциясини турлича нисбатларда қўшиш орқали намлаш эритмасини олиш усули ишлаб чиқилган;
намлаш қурилмасининг намлик узатиш боъғинини кинематик таҳлил қилиш асосида дуктор валигининг диаметри ва намлаш эритмаси идишига тушиб туриши чуқурлигини ҳисобга олган ҳолда дозаловчи ва дуктор валикларининг айланиш (тезликлари) частоталарининг рационал параметрлари аниқланган;
тадқиқот натижаларини қайта ишлаш асосида «сув – боъёқ» мувозанатини таъминлаш учун эфиралдегид фракцияси консентрациясининг рационал параметрлари регрессион тенгламалар қуриш орқали аниқланган;
эфиралдегид фракцияси қоъшилган намлаш эритмаси ва босма боъёғи эмулсияланиш даражасининг спирт консентрацияси ва таъсир қилиш вақтига боғликлик қонуниятини аниқлашнинг математик модели ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Эфиралдегид фракцияси қоъшилган намлаш эритмасининг босма боъёғи билан оъзаро таъсирлашувининг оъзига хосликларини аниқлаш бўйича олинган натижалар асосида:
Офсет босма учун эфиралдегид фракцияси қоъшиб намлаш эритмасини олиш усули «ПолиграфЕхтра» МЧЖ ва «Наманган Полиграф Пресс» МЧЖ корхоналарига жорий этилган (Оъзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг 2024-йил 27-сентябрдаги № 06-11-5864-сонли маълумотномаси). Натижада мавжуд эритма билан эфиралдегид фракцияси қоъшилган намлаш эритмасининг боъёқ билан оъзаро таъсирлашуви даражаси (эмулсияланиш даражаси)даги фарқ 50% ни ташкил этишига, олинган намуналардаги тасвирларда эфиралдегид фракцияси қоъшилган намлаш эритмасида мавжуд эритмага нисбатан икки баравар яхши натижа қайд этилишига, шунингдек, ички бозорнинг маҳаллий хомашё билан таъминланишига ва босма маҳсулотлари таннархининг 42,7% пасайишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish