Уроков Олим Абдиғофировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Доимий фаолият кўрсатадиган сунъий йўлдош давлат геодезик тармоқларининг аниқлигини баҳолаш ва ўлчаш усулларини такомиллаштириш (Самарқанд вилояти мисолида)”, 11.00.06 – Геодезия.Картография (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Т3789.
Илмий раҳбар: Суюнов Абдусоли Самадович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD26/26.01.2023.Т.109.04.
Расмий оппонентлар:
Аббасов Субхон Бурхонович, география фанлари доктори, профессор;
Абдурахмонов Сарвар Нарзуллаевич, техника фанлари фалсафа доктори, (PhD), доцент
Етакчи ташкилот: Қарши давлат техника университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Самарқанд вилоятида жойлашган доимий ишлаб турувчи сунъий йўлдош давлат геодезик тармоқ аниқлигини баҳолаш ва геодезик ўлчаш услубини такомиллаштириш бўйича таклиф ҳамда тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илғор хорижий тажрибалар, илмий адабиётлар ва Самарқанд вилоятининг табиий-географик хусусиятлари асосида CОРС станцияларини жойлаштиришнинг оптимал сонини аниқлаш учун аналитик усул такомиллаштирилган ва вилоят ҳудудини топографик харитаси орқали буфер зоналарга ажратиш асосида график усул ишлаб чиқилган;
ГАТ дастурларидан фойдаланган ҳолда, Самарқанд вилояти ҳудуди релефининг рақамли модели яратилди ва шу асосда CОРС станцияларини максимал аниқлик ва самарадорлигини таъминлаш учун оптимал жойлаштириш схемаси такомиллаштирилган;
Самарқанд вилояти ҳудудида CОРС станцияларини жойлаштириш лойиҳаси асосида РТК ва ППП усулларини бир вақтда қўллаш орқали ГНСС ўлчаш усулини такомиллаштирилган;
замонавий сунъий йўлдош геодезик ўлчаш технологияси ёрдамида олинган ГНСС ўлчаш натижалари ва математик моделлаштириш усули асосида Самарқанд вилоятида яратилган CОРС геодезик тармоғининг аниқлигини баҳоланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Доимий фаолият кўрсатадиган сунъий йўлдошли давлат геодезик тармоқларининг аниқлигини баҳолаш усулини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
- илғор хорижий тажрибалар, илмий адабиётлар ва Самарқанд вилоятининг табиий-географик хусусиятлари асосида CОРС станцияларини жойлаштиришнинг оптимал сонини аниқлаш учун аналитик усул такомиллаштирилди ва вилоят ҳудудини топографик харитаси орқали буфер зоналарга ажратиш асосида график усул ишлаб чиқилган илмий натижа Республика аерогеодезия маркази Самарқанд ҳудудлараро бўлинмаси амалиётига жорий қилинди (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия Вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2024 йил 30 ноябрдаги 05/08-11533-сонли маълумотномаси). Натижада, ишлаб чиқилган аналитик ва график усуллардан фойдаланиб, Самарқанд вилояти учун CОРС станцияларининг оптимал сони ва жойлашуви аниқланди, шунингдек CОРС станциялари тармоғини Самарқанд вилоятида самарали ва юқори сифатли тармоқ сифатида ривожлантириш имконияти пайдо бўлган;
- ГАТ дастурларидан фойдаланган ҳолда, Самарқанд вилояти ҳудуди релефининг рақамли модели яратилди ва шу асосда CОРС станцияларини максимал аниқлик ва самарадорлигини таъминлаш учун оптимал жойлаштириш схемаси такомиллаштирилган, олинган натижаларни Республика аерогеодезия маркази Самарқанд ҳудудлараро бўлинмаси амалиётига жорий қилинди (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия Вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2024 йил 30 ноябрдаги 05/08-11533-сонли маълумотномаси). Натижада, Самарқанд вилояти ҳудудининг рақамли релеф модели ишлаб чиқилган ва CОРС станцияларининг жойлашув схемаси орқали ҳудудда сифатли, аниқ ва узлюксиз қамровни таъминловчи CОРС тармоғи яратилди. Релефни инобатга олган ҳолда ҳар бир станциянинг оптимал жойлашуви аниқланди ва сигнал сифатини ошириш имконияти яратилган. Шунингдек, Самарқанд вилояти ҳудудидаги CОРС геодезик тармоқ пунктлари координаталарининг аниқлигини 3 – 5% га ошириш имконини яратган;
- Самарқанд вилояти ҳудудида CОРС станцияларини жойлаштириш лойиҳаси асосида РТК ва ППП усулларини бир вақтда қўллаш орқали ГНСС ўлчаш усулини такомиллаштирилган илмий янгилик Республика аерогеодезия маркази Самарқанд ҳудудлараро бўлинмаси амалиётига жорий қилинди (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия Вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2024 йил 30 ноябрдаги 05/08-11533-сонли маълумотномаси). Натижада, CОРС станцияларини жойлаштириш лойиҳаси асосида РТК ва ППП усулларини бир вақтда қўллаш, Самарқанд вилояти каби мураккаб топографик ҳудудларда ГНСС ўлчашларини такомиллаштиришда муҳим аҳамият касб этади. Бу ёндашув икки усулнинг афзалликларини бирлаштириб, юқори аниқлик, кенг қамров ва иш самарадорлигини ошириш имконини беради;
- замонавий сунъий йўлдош геодезик ўлчаш технологияси ёрдамида олинган ГНСС ўлчаш натижалари ва математик моделлаштириш усули асосида Самарқанд вилоятида яратилган CОРС геодезик тармоғининг аниқлигини баҳолаш усули ишлаб чиқилган илмий янгилик Республика аерогеодезия маркази Самарқанд ҳудудлараро бўлинмаси амалиётига жорий қилинди (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия Вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2024 йил 30 ноябрдаги 05/08-11533-сонли маълумотномаси). Натижада, сунъий йўлдош сигналлари ва топографик маълумотлардан фойдаланган ҳолда станцияларнинг координаталаридаги хатоларни минималлаштириш имкони яратилган.