Sayt test rejimida ishlamoqda

Гуляева Гульфия Харисовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Шакл сақлаш хусусиятлари юқори бўлган трикотаж олиш технологияси асослари” 05.06.02 – “Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.DSc/T633
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.03/30.12.2019.T.08.01.
Расмий оппонентлар: Матисмаилов Сайпилло Лалашбаевич, техника фанлари доктори, профессор; Валиев Гулом Набиджанович, техника фанлари доктори, профессор; Битус Eвгений Иванович, техника фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси). 
Етакчи ташкилот: Наманган давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Трикотаж элементлари деформацияланишни таҳлил қилиш асосида шакл сақлаш хусусияти юқори бўлган трикотаж тўқималарини ишлаб чиқишнинг назарий ва технологик асосларини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бора трикотаж назариясида ҳалқа ипи узунлиги коэффициенти kl орқали ипнинг пластик деформациясини инобатга олувчи ва трикотаж тузилишини узоқ давр мувозанат ҳолатда қолишига таъсир этадиган ҳалқа ипнинг технологик узунлиги кўрсатгичи ва уни аниқлаш алгоритми ишлаб чиқилган; 
трикотаж тузилишининг ҳолатлар учбурчагини таҳлил қилиш асосида қайтмас деформацияни акс этадиган ҳалқа кўрсаткичларидан келиб чиқиб матонинг шакл сақлаш коэффициентини аниқлаш формуласи ишлаб чиқилган;
трикотажнинг деформацияланишини  таҳлили асосида пахта ипидан ишлаб чиқарилган матоларини эластиклигини ошириш ва шакл сақлаш хусусиятини баҳолаш илмий асослари яратилган;
ластик ва интерлок тўқималар тузилишига қўшимча элементлар киритиш асосида аралаш трикотажни янги турларини яратиш ҳисобига шакл сақлаш хусусиятини ошириш технологияси ишлаб чиқилган;
трикотаж қатламлар тузилишини, шунингдек бирлаштирувчи ва арқоқ ипларини қўйиш усулини такомиллаштириш асосида шакл сақлаш хусусияти юқори бўлган икки қатламли тўқималарини олиш технологияси ишлаб чиқилган; 
қўшимча ипни қўйиш янги усулларини яратиш ҳисобига шакл сақлаш хусусияти юқори бўлган  арқоқли, футерли ва арқоқли-футерли трикотажни олиш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Шакл сақлаш хусусияти ва сифат кўрсаткичлари юқори бўлган трикотажнинг янги тузилишларини олиш юқори технологик усулларини ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида:
арқоқли, футерли ва арқоқли-футерли трикотаж тўқималарининг янги тузилишлари ва олиш усулларига Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги “Интеллектуал мулк маркази” давлат муассасаси томонидан ихтирога 5 та патент олинган («Арқоқли трикотаж олиш усули» № IAP 06001-2019й., № IAP 06397-2021й.; «Шакл сақлаш хусусияти юқори бўлган кўндаланг тўқилган трикотажни олиш усули», № IAP 06303-2020й.;  «Шакл сақлаш хусусияти юқори бўлган трикотажни олиш усули», № IAP 06330-2020й.; «Шакл сақлаш хусусияти юқори бўлган футер трикотаж тўқимасини олиш усули», № IAP 06461-2021г.). Натижада ишлаб чиқилган шакл сақлаш хусусияти юқори бўлган трикотажни олиш усуллари ҳисобига тузилишга киритилган қўшимча ипни маҳкамланганлик даражаси ошган, матонинг унинг қайтар деформациясини 32% га, иссиқлик сақлаш хусусиятини 70% га оширишга эришилган;
янги шакл ва иссиқлик сақлаш хусусиятлари юқори бўлган трикотажни олиш технологияси «Sedat Triko Tashkent» ҚК МЧЖ, «Textile Mill Tashkent» ҚК МЧЖ, «Degrez teks LTD» МЧЖ, «Porloq Chust Brendi» МЧЖ корхоналарида ишлаб чиқаришга жорий қилинган ((“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси маълумотномаси 03/25-3285, 06.12.2024й.). Натижада шакл сақлаш хусусияти юқори бўлган трикотаж тўқимасининг сифат кўрсаткичларини яхшилаш, хомашё сарфини 20% гача камайтиришга эришилган ва маҳаллий корхоналарда ички ва ташқи бозорга йўналтирилган маҳсулотлар ишлаб чиқариш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish