Рахимов Жўрабек Икрамовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Рус ва ўзбек тилларидаги ахборот-коммуникатив технологиялар лексикаси (оммавий ахборот воситалари материаллари асосида) 10.00.06.-Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология бўйича).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/Fil2776
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
Илмий раҳбар: Чўпонов Отаназар Отажонович, филология фанлари доктори, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Fil.55.02
Расмий оппонентлар: Жуманиёзов Зоҳид Отабоевич, филология фанлари номзоди, доцент; Бакиров Поян Уралович, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади рус ва ўзбек тилларидаги оммавий ахборот воситалари тилларида қўлланилувчи ахборот-коммуникатив лексикасининг ишлатилишидаги ўхшашлик ва фарқларини чоғиштирма жиҳатдан аниқлашдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“неоўзлашма” атамасининг янги талқини таклиф қилинди;
замонавий рус ва ўзбек тилли ОАВдаги АКТ лексикасининг таркиби аниқланди;
чоғиштирилувчи тиллар ОАВда қўлланилувчи ахборот-коммуникатив лексикаси кўп ҳолларда бир бирига мос келиши ва умуман олганда, бир хил эканлиги аниқланди: фарқи фақат баъзи лексик бирликларнинг ёзилишида кузатилади;
чоғиштирилувчи тиллар лексик бирликларни бевосита манба тилдан ўзлаштириши исботланди, бу мазкур лексик қатламнинг иккала тил ОАВда ўзлаштирилган лексик бирликка хос бўлган маъноларда қўлланилишини изоҳлайди;
рус ва ўзбек тилли ОАВда қўлланилувчи ахборот-коммуникатив технологияси лексик бирликларининг категориал-мавзуий жиҳатдан мутлоқ бир хил эканлиги далилланди; аниқланган бирликларни лексик-семантик даражада дифференциация қилишда баъзи тушунчалардаги фарқлар билан бир хил лисоний манзара ҳосил бўлди.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тадқиқотнинг назарий таклифлари, амалий тавсиялари ва хулосаларидан:
Хоразм Маъмун академиясида фаолият юритган А-ФА-2019-9-рақамли “Қадимий ёзма ноёб қўлёзма ва манбаларни тадқиқ қилиш, уларнинг рақамлаштирилган библиотекасини яратиш” амалий лойиҳасида қадимий ноёб қўлёзма манбаларнинг ўзига хос хусусиятларини, уларнинг изоҳларини рус тилига ўгириш ҳамда грант доирасида яратилган электрон порталнинг ҳамда элекфрон кутубхонанинг рус тилидаги талқинини яратишда, манбаларда қўлланилган атамаларни изоҳлашда, манбаларнинг қисқа тавсифларини яратишда диссертантнинг илмий хулосаларидан унумли фойдаланилган (Ўзбекистон Фанлар Академияси Хоразм Маъмун академиясининг 2024-йил 26-январдаги 40/2-24-сонли маълумотномаси). Натижада грант доирасида яратилган электрон кутубхона ҳамда электрон порталнинг рус тилидаги талқини янада бойиган.
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида амалга оширилган ФА-Ф1-ОО5 “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш” (2017-2020-йй.) мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳада, тарихий-адабий асарларнинг ўзига хос хусусиятлари, замонавий фолклор лексикасида мавжуд бўлган янги ўзлашмалар қатлами ва уларга хос хусусиятлар, асар поетикасида муҳим ўрин тутган барча адабий унсурлар, ижодкорнинг хос услуби, асарда мавжуд бўлган янги қатлам масаласи каби тилшунослик ва адабиётшунослик ривожидаги муҳим масалаларни ёритишда мазкур диссертация илмий хулосаларидан амалий фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2024-йил 31-октябрдаги 507/1-сонли маълумотномаси). Натижада Қорақалпоқ адабиёти ва фолклоршунослигига оид илмий-адабий асарларнинг адабий таҳлил ҳамда илмий манбавийлиги янада ортди.