Sayt test rejimida ishlamoqda

Эрматов Хусан Тохировичнинг                                                           
филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон босма нашрлари трансформацияси шароитида таҳлилий контент яратишнинг долзарб масалалари”  
10.00.09 – Журналистика (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/Fil3947
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети, DSc.30/30.12.2019.Fil.14.01.
Расмий оппонентлар: Саидов Ҳалим Омонович, филология фанлари доктори, профессор. Ўсаров Олимжон Авалбоевич, филология фанлари номзоди
Етакчи ташкилот:  Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади миллий матбуотнинг замонавий ахборот муҳитида трансформация жараёнларини ўрганиш, босма ва электрон нашрларда таҳлилий материалларнинг ўрни, долзарблиги ва ўзига хослигини таҳлил қилиш орқали матбуот яшаб қолиши заруратини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
    трансформация жараёнлари ва унинг натижасида юзага келган видеохостинг, телеканал платформалари ва анъанавий лойиҳалар замонавий ахборот узатишнинг инфотейнмент, финишинг, глокаллашув каби усуллари таҳлилий контент тузилиши ўзгаришига сабаб бўлаётгани исботланган; 
жамоатчилик фикрини шакллантиришда таҳлилий контентнинг нуфузи ижтимоий тармоқлар соясида қолиб кетаётгани, полиграфик матннинг онлайн форматга ўтганида кучайиши, ижтимоий фикрга таъсир қилишда ОАВ турлари коллаборацияси самарали ечим экани далилланган;
    замонавий таҳлилий контент яратишда жанр тушунчасининг доғма эмаслиги, трансформация жараёнларида таҳлилий жанрларнинг янги форматдаги тузилиши визуал компонентлар (видео, аудио, расм) ҳисобига ўзгарганлиги аниқланган;
    таҳлилий контент тематикаси шаклланишида глобал тармоқдаги трендлар иштироки белгиланиб, аудитория қамровини оширишда “микс формат”, “аудитория социологияси”, “мақола тизери” тушунчалари ишлаб чиқилган, уларни фанга киритишнинг долзарблиги асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон босма нашрлари трансформацияси шароитида таҳлилий контент яратишнинг долзарб масалалари ва миллий масс-медиага интеграциялашуви борасидаги хулоса ва амалий таклифлар асосида: 
    ‒ диссертациядаги жамоатчилик фикрини шакллантиришда таҳлилий контентнинг нуфузи ижтимоий тармоқлар соясида қолиб кетаётгани, полиграфик матннинг онлайн форматга ўтганида кучайиши, ижтимоий фикрга таъсир қилишда ОАВ турлари коллаборацияси самарали ечим эканлиги бўйича тавсиялар  Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги томонидан тайёрланган материалларга татбиқ этилган.  (Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги 2025-йил 18-апрел №01-23/407‒сонли маълумотномаси). Натижада таҳририят томонидан эълон қилинган таҳлилий контентни оʻқувчи учун керакли ва қизиқарли матнга айлантириш, шунингдек, жозибадорлигини ошириш борасида самарадорликка эришилган. 
‒ босма нашрлар трансформацияси шароитида таҳлилий контент яратишда ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялардан, замонавий таҳлилий контент яратишда жанр тушунчасининг доғма эмаслиги, трансформация жараёнларида таҳлилий жанрларнинг янги форматлари юзага келаётгани далилланган хулосалардан газета ва сайт материалларини тайёрлаш ва таҳрир қилишда фойдаланилган.  (Ўзбекистон журналистлар уюшмаси 2025-йил 18-апрел №02-18/117‒сонли маълумотномаси). Натижада нашрнинг таҳлилий контенти янада такомиллаштирилди, муҳаррир ҳамда ижодий ҳодимларга босма нашрлар трансформацияси жараёнида аудиторияни жалб қилиш йўллари таништирилди ҳамда уларнинг касбий билимларини мустаҳкамлашга ёрдам берган.
– тадқиқотда баён қилинган ютуқлар ва хулосалар “Ишонч” газетаси ва “Ишонч.уз” сайти фаолиятини самарали йўлга қўйиш жараёнига татбиқ этилган. Таҳлилий жанрларига оид матнларни нашрга тайёрлашда мултимедиавийлик, конвергенсия каби янги талаблар ҳақидаги фикр-мулоҳазаларидан фойдаланилди. (Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси 2025-йил 18-апрел БМ-01/495‒сонли маълумотномаси). Хусусан, таҳлилий контент тематикаси шаклланишида глобал тармоқдаги трендлар иштироки белгиланиб, аудитория қамровини оширишда диссертация хулосасига келтирилган “микс формат”, “аудитория социологияси”, “мақола тизери” тушунчалари таҳлилий контент тайёрлашда фойдаланилган. Натижада тадқиқот “Ишонч.уз” сайтидаги таҳлилий материалларини кўриб чиқиш ва такомиллаштиришда ҳамда муҳаррирлар малакасини оширишда муҳим манба вазифасини ўтаган. 
‒ босма нашрлар трансформация жараёнида юзага келган замонавий ахборот узатиш усулларининг таҳлилий контент тузилиши ўзгаришига сабаб бўлаётгани борасидаги хулосалардан газетанинг “Жиззах ҳақиқати” сайти фаолиятини самарали йўлга қўйишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Жиззах вилояти ҳокимининг ижроия маҳкамаси 2025-йил 22-апрел №05-501-сонли маълумотномаси). Натижада, “Жиззах ҳақиқати” сайти фаолияти давомида муҳаррирларнинг таҳлилий контент тайёрлашдаги малакаси оширилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish