Маматкаримов Сарвар Абдукаюмовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Чарм буюмлари учун ёрдамчи адгезивини модификациялаш, хоссалари ва технологияси” 05.06.03 – “Тери, моʻйна, поябзал ва тери-галантерея буюмлари технологияси” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Т3978
Илмий раҳбар: Қодиров Тўлқин Жумаевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, ДСc.03/30.12.2019.Т.08.01.
Расмий оппонентлар: техника фанлари номзоди, профессор Мусаев Сайфулла Сафоевич; кимё фанлари доктори, профессор Хусенов Арслонназар Шерназарович.
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: яхшиланган физик-механик мустаҳкамлик кўрсаткичларига эга бўлган табиий елимни модификациялаш, уларнинг асосий физик-кимёвий хусусиятларини ва уни елимловчи сифатида қўлланилиш технологиясини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
масъулияти кам чарм буюмлари деталларини бириктириш учун мездра елимини карбамид-формалдегид қатрони билан дастлабки турли нисбатларида модификациялаш жараёни орқали эмулсион латексли янги турдаги сувда осон эрийдиган елим синтез қилинган ва унинг асосий физик-кимёвиёй хоссалари аниқланган;
модификацияланган мездра таркибига кирувчи мездра елимининг коллагенидаги ион туридаги полипептид, ионлашган –гидроксил, -амин гуруҳлари билан карбамид-формалдегид қатронидаги фаол карбонил гуруҳи ўзаро таъсирлашиб, мездра елимининг коллагени ва карбамид-формалдегид қатронлари аро водород боғларини ҳосил қилиши исботланган;
модификацияланган мездра елимининг адгезион хоссаларига пластификаторлар, тўлдирувчилар модификациялаш реакция шароитлари ҳамда режимлари, жумладан температура, давомийлик ва дастлабки таъсирлашувчи компонентларнинг дастлабки нисбатларининг муҳим таъсир кўрсатиши аниқланган.
лазер нурланишининг физик таъсирида хромли ошланган поябзал устки қисми, чарм толаси ва модификацияланган елим учун модификацияланган мездра елимининг ва чарм субстратининг бириктирилган юзаларининг радиацион фаоллашуви аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Чарм буюмлари учун ёрдамчи адгезивини модификациялаш ва технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
маҳаллий хомашёдан (мездра елими, карбамид-формалдегид қатрони, бентонит, глицерин ва бошқалар) поябзал устки қисми чармини бириктириш учун модификацияланган мездра елими “Ўзчармсаноат” уюшмасининг “CAUUS SHOES ” ва “ELEGANT PODOSHVA CLASS” масъулияти чекланган жамиятларида жорий қилинган. Натижада умумий равишда поябзални елимлаш жараёни учун ананавий, импорт қилинадиган Наирит НТ елими ўрнига янги махаллий, модификацияланган мездра елимини қўллаш имконияти яратилган ҳамда мездра елим таркибига 15% тўлдирувчи сифатида бентонит киритилганида модификацияланган елимнинг адгезияси бошқа тўлдирувчиларга нисбатан 20% га оширишга эришилган.