Sayt test rejimida ishlamoqda

Зиядуллаев Абдусалом Хабибулла ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тизза бўғими деформацияловчи остеоартритини 2-тип қандли диабет фонида даволашнинг клиник-морфологик асослари” 14.00.02 – Морфология; 14.00.22 – Травматология ва ортопедия  (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Tib4452.
Илмий раҳбар: Тешаев Шухрат Жумаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Акрамов Воҳиджон Рустамович, тиббиёт фанлари доктори (DSc), доцент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти ҳузуридаги DSc.04/30.04.2022.Tib.93.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Расулов Хамидулла Абдуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Хамраев Алишер Шахобович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Доғистон давлат тиббиёт университети (Россия Федерацияси).  
II. Тадқиқотнинг мақсади: 2-тип қандли диабет фонида кечувчи тизза бўғими деформацияловчи остеоартрит касаллигининг даволаш натижаларини клиник-морфологик ёндашув асосида яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
қандли диабетнинг 2-типи фонида кечувчи тизза бўғими деформацияловчи остеоартрити тоғай тўқимаси матриксида шиш, кечки босқичларда ҳужайравий компонентлар миқдорининг камайганлиги, тоғай тўқимаси таркибида нейтрал ва нордон мукополисахарид, гликозамингликанлар ва шиллиқ моддалар миқдорининг ошганлиги морфологик ва гистокимёвий усулда асосланган;
тизза бўғими деформацияловчи остеоартрити қандли диабетнинг 2 типи фонида кечишида Т- ва Б-лимфоцитлар иштирокининг паст даражада эканлиги, Т-лимфоцитлар иштироки 1,26 мартага кам эканлиги, Б-лимфоцитлар 1,86 мартага ҳамда пролифератив фаоллик 1,53 мартага камайганлиги иммуногистокимёвий усулда CD3, CD20 ва Кi-67 маркёрларининг экспресияланишига кўра асосланган; 
илк бор, қандли диабетнинг 2 типи фонида кечувчи тизза бўғимининг оғир даражали натижадорлиги паст бўлган деформацияловчи остеоартритини даволашда артроскопик дебридементлаш ва селектив ёки тотал геникуляр денервациялаш амалиётларини комплекс қўллашга асосланган такомиллаштирилган кам инвазив оператив даволаш усулини рационал даво сифатида қўлланиши, хамда натижадорлиги исботланган; 
деформацияловчи остеоартрит ташхисланган беморларда клиник ва рентгенография, ҳамда МРТ каби инструментал тадқиқот усулларининг натижаларига қўшимча равишда қанд касаллиги оқибатида тизза бўғимидаги ўзига хос морфологик ўзгаришлар ва қон таркибидаги қанд миқдорини инобатга олган ҳолда даво тактикаси ва усулларини қўллаш даво натижаларини сезиларли яхшиланишига замин яратиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тизза бўғими деформацияловчи остеоартритини 2-тип қандли диабет фонида кечганда тизза бўғимидаги морфологик ўзгаришларига асосланган ҳолда даво профилактикасига янгича ёндашув йўлларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижаларга кўра:
 биринчи илмий янгилик: қандли диабетнинг 2-типи фонида кечувчи тизза бўғими деформацияловчи остеоартритида тоғай тўқимаси матриксида шиш, кечки босқичларда ҳужайравий компонентлар миқдорининг камайганлиги, тоғай тўқимаси таркибида нейтрал ва нордон мукополисахарид, гликозамингликанлар ва шиллиқ моддалар миқдорининг ошганлиги асослаб берилган таклифлари Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт Кенгаши  2024  йил 28 октябрдаги № 24-м/076-сон маълумотномаси билан тасдиқланган  “Тизза бўғими деформацияловчи  остеоартритини 2-тип қандли диабет фонида кечишида  тизза бўғими тўқима таркибий тузулмаларининг морфологик ва иммуногистокимёвий хусусиятларини аниқлаш усулини мувофиқлаштириш” услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Бухоро вилоят Патологик анатомия бюроси бўйича буйруқ 12.11.2024 йил. № 48-сондаги  ҳамда Хоразм вилоят Патологик анатомия экспертиза бюроси 12.11.2024 йил  № 88-сон буйруғи билан амалётга жорий қилинган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2025 йил 20 мартдаги 14/34-сон хулосаси) Ижтимоий самарадорлиги таклиф этилган ташхислаш тактикаси қандли диабетнинг 2-типи фонида кечувчи тизза бўғими деформацияловчи остеоартритида морфологик текшириш маълумотларига асосланган тартибида хасталикнинг ўзига хос хусусиятлари касалликни эрта ташхислаш ва даволаш самарадорлигини ошириш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: қандли диабетнинг 2-типи фонида кечувчи тизза бўғими деформацияловчи остеоартритида тоғай тўқимаси таркибида нейтрал ва нордон мукополисахарид, гликозамингликанлар ва шиллиқ моддалар миқдорининг ошганлигининг морфологик жиҳатларининг ўзига хослиги ташхислашда бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан битта ташхис учун 450000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган ва иқтисодий самарадорликка эришилган.
    иккинчи илмий янгилик: тизза бўғими деформацияловчи остеоартрит қандли диабетнинг 2 типи фонида кечишида Т- ва Б-лимфоцитлар иштирокининг паст даражада эканлиги, Т-лимфоцитлар иштироки 1,26 мартага кам эканлиги, Б-лимфоцитлар 1,86 мартага ҳамда пролифератив фаоллик 1,53 мартага камайганлиги иммуногистокимёвий усулда CD3, CD20 ва Кi-67 маркёрларининг экспресияланишига асосланиб иммуногистокимёвий усулда исботлаб берилган. Таклифлари Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт Кенгаши 2024 йил 28 октябрдаги № 24-м/076-сон маълумотномаси билан тасдиқланган “Тизза бўғими деформацияловчи остеоартритини 2-тип қандли диабет фонида кечишида тизза бўғими тўқима таркибий тузулмаларининг морфологик ва иммуногистокимёвий хусусиятларини аниқлаш усулини мувофиқлаштириш” услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Бухоро вилоят Патологик анатомия бюроси бўйича буйруқ 12.11.2024 йил. № 48 -сондаги  ҳамда Хоразм вилоят Патологик анатомия экспертиза бюроси 12.11.2024 йил  № 88-сон буйруғи билан амалётга жорий килинган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2025 йил 20 мартдаги 14/34-сон хулосаси).  Ижтимоий самарадорлиги таклиф этилган ташхислаш тартиби деформацияловчи остеоартрити қандли диабетнинг 2 типи фонида тизза бўғими тўқима таркибий тузулмаларидаги морфологик, гистокимёвий ва иммуногистокимёвий маълумотлари асосида бу касалликларнинг келиб чиқиши, ривожланиши ва клиник-морфологик аҳамиятини баҳоланганлиги касалликни ташхислаш ҳамда травматолог ва ортопед шифокорларга самарали даволаш тактикасини танлаш имкони берган. Иқтисодий самарадорлиги: қандли диабетнинг 2 типи фонида деформацияловчи остеоартрит касаллигининг ўзига хос клиник-морфологик хусусиятларига  асосланиб ташхислашда иммуногистокимёвий маркерлардан фойдаланиб ташхислаш учун бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан битта ташхис учун 630000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган ва иқтисодий самарадорликка эришилган.
учинчи илмий янгилик: илк бор, қандли диабетнинг 2 типи фонида кечувчи тизза бўғимининг оғир даражали натижадорлиги паст бўлганлиги, деформацияловчи остеоартритини даволашда артроскопик дебридементлаш ва селектив ёки тотал геникуляр денервациялаш амалиётларини комплекс қўллашга асосланган такомиллаштирилган кам инвазив оператив даволаш усулини рационал даво сифатида қўлланиши ва натижадорлиги исботлаб берилган. Таклифлари Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт Кенгаши 2024 йил 28 октябрдаги № 24-м/064-сон маълумотномаси билан тасдиқланган “Тизза бўғими деформацияловчи остеоартритини 2-тип қандли диабет фонида кечишида даволаш усулини мувофиқлаштириш” услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Навоий вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази 09.10.2024 йил № 64-сон ҳамда Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази 19.10.2024 йил № 02/710-сон буйруқ билан амалётга жорий қилинган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2025 йил 20 мартдаги 14/34-сон хулосаси).  Ижтимоий самарадорлиги таклиф этилган 2-тип қандли диабет фонида тизза бўғими деформацияловчи остеоартритини даволашда артроскопик дебридементлаш ва селектив ёки тотал геникуляр денервациялаш амалиётларини комплекс қўллашга асосланган кам инвазив оператив даволаш усулини рационал даво сифатида қўлланиши беморларнинг ҳаёт сифатининг яхшиланиши, ногиронликнинг олдини олишга қаратилганлигини исботланган. Иқтисодий самарадорлиги: таклиф этилаётган артроскопик дебридементлаш ва селектив ёки тотал геникуляр денервациялаш амалиётини 2-тип қандли диабет фонида тизза бўғими деформацияловчи остеоартритини даволаш учун бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан битта ташхис учун 525352 сўмга иқтисод қилиш имконини берган ва иқтисодий самарадорликка эришилган.
тўртинчи илмий янгилик: деформацияловчи остеоартртрит ташхисланган беморларда клиник ва рентгенография, ҳамда МРТ каби инструментал тадқиқот усулларининг натижаларига қўшимча равишда қанд касаллиги оқибатида тизза бўғимидаги ўзига хос морфологик ўзгаришлар ва қон таркибидаги қанд миқдорини инобатга олган ҳолда даво усулларини қўллаш даво натижаларини сезиларли яхшиланишига замин яратиши исботланган. Таклифлари Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт Кенгаши 2024 йил 28 октябрдаги № 24-м/064-сон маълумотномаси билан тасдикланган “Тизза бўғими деформацияловчи остеоартритини 2-тип қандли диабет фонида кечишида даволаш усулини мувофиқлаштириш” услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Навоий вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази 09.10.2024 йил. № 64-сон  ҳамда Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази 19.10.2024 йил. № 02/710-сон буйруқ билан амалётга жорий килинган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2025 йил 20 мартдаги 14/34-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги таклиф этилган қандли диабетнинг 2 типи фонида кечувчи тизза бўғимининг деформацияловчи остеоартритида даволашга морфологик ўзгаришлар ва қон таркибидаги қанд миқдорини инобатга олган ҳолда кам инвазив оператив даволаш усулларини қўллаш даво натижаларини сезиларли яхшиланиш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: морфологик ўзгаришлар ва қон таркибидаги қанд миқдорини инобатга олган ҳолда қандли диабетнинг 2 типи фонида кечувчи тизза бўғимининг деформацияловчи остеоартритини даволашда кам инвазив оператив даволаш усулларини қўллаш учун сарф харажатларга бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлардан 695000 иқтисод қилиш имконини берган ва иқтисодий самарадорликка эришилган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Тизза бўғими деформацияловчи остеоартритини 2-тип қандли диабет фонида даволашнинг клиник-морфологик асослари» мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассаларига жорий этиш бўйича Бухоро давлат тиббиёт институтининг 2024 йилдаги 21- декабрдаги 04/13015-сон хати Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish