Турғунов Баҳодир Фарҳодовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Кенгайтирилган ўпка операцияларидан кейин нафас олиш терапияси тактикасининг хусусиятлари», 14.00.37 – Анестезиология ва реаниматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Tib3243.
Илмий рахбар: Ибадов Равшан Алевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Болалар миллий тиббиёт маркази, DSc.04/01.02.2022.Tib.147.01.
Расмий оппонентлар: Сатвалдиева Элмира Абдусаматовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Собиров Журабой Маърифбаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: «Профессор С.В. Очаповский номидаги 1-сонли вилоят клиник шифохонаси» илмий-тадқиқот институти (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга эга.
II. Тадқиқот мақсади: респиратор терапия тактикасини мақбуллаштириш орқали кенгайтирилган ўпка операцияларидан кейинги беморларни даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кенгайтирилган ўпка жарроҳлик амалиётларидан сўнг эрта даврда респиратор асоратларининг юқори учраш даражаси ва аҳамияти кўрсатилган бўлиб, бу уларнинг беморларнинг амалиётдан кейинги ҳолати ва тикланишидаги муҳим роли аниқланган;
оптимал даражада сақлаш ва хавфларни минималлаштириш билан индивидуаллаштирилган ва мослашувчан респиратор терапияга асосланиб кенгайтирилган ўпка жарроҳлик аралашувларидан сўнг эрта даврда респиратор қўллаб-қувватлаш алгоритмлари ишлаб чиқилган;
респиратор қўллаб-қувватлаш ва интенсив терапияни танлашга таъсир қилувчи кенгайтирилган ўпка операцияларидан сўнг беморларда операциядан кейинги ўпка асоратларининг сабаб-оқибат боғлиқликлари ва асосий прогноз белгилари аниқланган;
кенгайтирилган хирургик аралашувлардан сўнг беморларда қолдиқ ўпка тўқималарининг оксигенациясини инвазив бўлмаган мониторинг қилиш учун яқин инфрақизил спектроскопия имкониятлари ўрганилиб, тўқималарнинг регионар оксигенация кўрсаткичлари (рСО2) билан артериал қондаги кислороднинг парциал босими (рО2) ўртасида юқори даражадаги боғлиқлик аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўтказилган тадқиқотлар асосида кенгайтирилган ўпка операцияларидан кейинги беморларда респиратор терапия тактикасини мақбуллаштириш натижасида қуйидаги илмий маълумотлар жорий этилган:
биринчи илмий янгилик: кенгайтирилган ўпка жаррохлик амалиётларидан сўнг эрта даврда респиратор асоратларнинг юқори учраш даражаси ва аҳамияти кўрсатилган бўлиб, бу беморларнинг амалиётдан кейинги ҳолати ва тикланишдаги муҳим роли аниқланган – Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон филиали (07.12.2024 йилдаги №291 буйруқ) ва «Эзгу Ният» кўп тармоқли тиббиёт маркази МЧЖ (30.11.2024 йилдаги 033-сонли буйруқ) амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгаши 10.12.2024 йилдаги 10/69-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: олиб борилган тадқиқотлар натижасида интенсив терапия сифатининг яхшиланиши амалиётдан кейинги асоратлар сонини камайтиришга, беморларнинг умумий соғлиғини яхшилашга ва ҳаёт сифатини оширишга имкон берган. Иқтисодий самарадорлиги: кенгайтирилган ўпка жаррохлик амалиётидан кейин беморларнинг тикланишига таъсир қилувчи респиратор асоратларнинг камайиши ва реанимация бўлимида ўртача даволаниш муддатларининг 2,2 кундан 1,5 кунга қисқариши ҳисобидан ҳар бир бемор учун бюджет маблағларини тежаш 898800 сўмни ташкил этди («Акад. В.Вахидов номли Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази»ДМ да 1 кунлик реанимация харажати 1284000 сўм деб ҳисобланганда). Агар ҳар бир бемор учун тежамкорлик 898800 сўмни ташкил этса, йилига 63 та кенг кўламли ўпка операцияси учун иқтисодий кўрсаткич 56624400 сўмни ташкил этган. Хулоса: кенг кўламли ўпка операцияларидан кейин беморларнинг кейинги даврини бошқариш бўйича билимларни ошириш, респиратор асоратлар хавфи ва оқибатларини баҳолашни яхшилаш, шунингдек, реанимация бўлимида ўртача даволаниш муддатларини қисқартириш орқали 1 йил давомида бюджет маблағларидан 56624400 сўм тежашга эришилди;
иккинчи илмий янгилик: оптимал даражада сақлаш ва хавфларни минималлаштириш билан индивидуаллаштирилган ва мослашувчан респиратор терапияга асосланиб кенгайтирилган ўпка жарроҳлик аралашувларидан сўнг эрта даврда респиратор қўллаб-қувватлаш алгоритмлари ишлаб чиқилган – Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон филиали (07.12.2024 йилдаги №291 буйруқ) ва «Эзгу Ният» кўп тармоқли тиббиёт маркази МЧЖ (30.11.2024 йилдаги 033-сонли буйруқ) амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгаши 10.12.2024 йилдаги 10/69-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: кенг кўламли ўпка жарроҳлик аралашувларидан сўнг беморларни бошқариш бўйича ишлаб чиқилган алгоритмлардан фойдаланиш гипоксия хавфини минималлаштириш, беморларнинг тикланишини тезлаштириш, стационарда қолиш муддатини ва қўшимча аралашувларга бўлган эҳтиёжни камайтиришга имкон берган. Иқтисодий самарадорлиги: кенг кўламли ўпка жарроҳлик аралашувларидан сўнг беморларда респиратор қўллаб-қувватлаш алгоритмларини оптималлаштириш ва сунъий нафас олдириш ўртача муддатларини 14,2 соатдан 9,4 соатга қисқартириш ҳисобидан ҳар бир бемор учун бюджет маблағларини тежаш 256800 сўмни ташкил этган («акад. В.Вахидов номли Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази»ДМда 1 кунлик реанимация харажати 1284000 сўм деб ҳисобланганда). Агар ҳар бир бемор учун тежамкорлик 256800 сўмни ташкил этган бўлса, йилига 63 та кенг кўламли ўпка операцияси учун иқтисодий кўрсаткич 16178400 сўмни ташкил этган. Хулоса: кенг кўламли ўпка жарроҳлик аралашувларидан сўнг, беморларда респиратор қўллаб-қувватлаш алгоритмларини оптималлаштириш 1 йилда 16178400 сўм бюджет маблағларини тежаш имконини берган;
учинчи илмий янгилик: респиратор даволаш ва интенсив терапияни танлашга таъсир қилувчи кенгайтирилган ўпка операцияларидан сўнг беморларда операциядан кейинги ўпка асоратларининг сабаб-оқибат боғлиқликлари ва асосий прогноз белгилари аниқланган – Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон филиали (07.12.2024 йилдаги №291 буйруқ) ва «Эзгу Ният» кўп тармоқли тиббиёт маркази МЧЖ (30.11.2024 йилдаги 033-сонли буйруқ) амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгаши 10.12.2024 йилдаги 10/69-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: амалиётдан кейинги ўпка асоратларининг сабаб-оқибат алоқаларини аниқлаш асосида респиратор қўллаб-қувватлашни қўллаш беморларга жаррохликдан кейинги даволаш самарадорлигини ошириш, уларнинг клиник натижаларини яхшилаш, тезроқ тикланиш ва нормал ижтимоий ҳамда меҳнат фаолиятига қайтишга ёрдам берган. Иқтисодий самарадорлиги: кенгайтирилган ўпка жарроҳлик амалиётларидан кейинги даврда беморларда асоратлар ривожланишининг аниқ белгиларини баҳолаш асосида, дори-дармон билан даволаш протоколларини яхшилаш орқали ҳар бир бемор учун қўшимча харажатларни 540760 сўмга қисқартиришга эришилган. Агар ҳар бир бемор учун тежамкорлик 540760 сўмни ташкил этса, йилига 63 та кенгайтирилган ўпка жаррохлик амалиётлари учун иқтисодий кўрсаткич 34067880 сўмни ташкил этган. Хулоса: кенгайтирилган ўпка жаррохлик амалиётларидан сўнг беморларда жаррохликдан кейинги респиратор асоратларни даволаш учун интенсив терапиянинг оптимал тактикаси аниқланиши ва стационар даволашда қўшимча харажатларни қисқартириш респиратор асоратларнинг олдини олиш, ҳамда 1 йилда 34067880 сўм бюджет маблағларини тежаш имконини берган;
тўртинчи илмий янгилик: кенгайтирилган жаррохлик аралашувларидан сўнг, беморларда қолдиқ ўпка тўқималарининг оксигенациясини инвазив бўлмаган мониторинг қилиш учун яқин инфрақизил спектроскопия имкониятлари ўрганилиб, тўқималарнинг регионар оксигенация кўрсаткичлари (рСО2) билан артериал қондаги кислороднинг парциал босими (рО2) ўртасида юқори даражадаги боғлиқлик аниқланган - Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон филиали (07.12.2024 йилдаги №291 буйруқ) ва «Эзгу Ният» кўп тармоқли тиббиёт маркази МЧЖ (30.11.2024 йилдаги 033-сонли буйруқ) амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгаши 10.12.2024 йилдаги 10/69-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: кенгайтирилган ўпка жаррохлик амалиётларидан сўнг, беморларда ўпка тўқимасининг оксигенациясини ноинвазив мониторинг қилиш учун яқин инфрақизил спектроскопия қўлланилиши респиратор қўллаб-қувватлашни тўғрилашга, оксигенация бузилиши билан боғлиқ асоратларнинг олдини олишга ва беморнинг тикланишини тезлаштиришга ёрдам берган. Иқтисодий самарадорлиги: кенгайтирилган ўпка жаррохлик амалиётларидан сўнг беморларда қолган ўпка тўқимасининг оксигенациясини ноинвазив мониторинг қилиш имкониятларини кенгайтириш ва респиратор асоратларда механик вентиляцияни самарали қўллаш орқали операциядан кейинги даврда артериал қоннинг газ таркибини лаборатор ташхис қилиш учун қўшимча харажатлар 1 беморга 1616000 сўмга қисқартирилган («Акад. В.Вахидов номли Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази»ДМда қоннинг кислотали муҳитини таҳлил қилиш нархи 260000 сўм деб ҳисобланганда). Агар ҳар бир бемор учун тежамкорлик 1616000 сўм бўлса, йилига 9 та асоратли ҳолат учун иқтисодий кўрсаткич 14544000 сўмни ташкил этган. Хулоса: кенгайтирилган ўпка жаррохлик амалиётларидан сўнг, беморларда яқин инфрақизил спектроскопия (NIRS-lung) қўллаш орқали оксигенация бузилишларини самарали тўғрилаш, ҳамда артериал қоннинг газ таркибини лаборатор ташхис қилиш бўйича қўшимча харажатларни қисқартириш 1 йилда 14544000 сўм бюджет маблағларини тежаш имконини берган.