Бобоева Нигора Тўхтамишевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): "Чақалоқлар чўзилган гипербилирубинемиясида метаболик статус ва яллиғланиш маркерлари”, 14.00.09 - Педиатрия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.4.PhD/Tib1083.
Илмий рахбар: Абдуллаева Муҳиба Нигматовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.04/30.12.2019.Tib.102.01
Расмий оппонентлар: Шарипов Рустам Хайитович, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Турдиева Шохида Тулкуновна тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент тиббиёт академияси.
Диссертация йўналиши:назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади чақалоқлар чўзилган гипербилирубинемиясида метаболик статус ва яллиғланиш маркерларини ўрганиш ҳамда Levokarnitin ва Cynara scolymus препаратлари ёрдамида даволашни оптималлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
чақалоқлар чўзилган гипербилирубинемиясида яллиғланиш маркерларидан прокальцитонин РСТ-Q, С-реактив оқсил ва метаболик статус ўртасидаги муносабатларнинг патогенетик табиати аниқланган;
чақалоқлар чўзилган гипербилирубинемиясида яллиғланиш мавжудлигини аниқлаш мақсадида прокальцитонин РСТ-Q, ва С-реактив оқсилларнинг миқдори дифференциал диагностик мезонлари сифатида қўлланилиши асосланган;
илк бор чақалоқлар чўзилган гипербилирубинемиясида билирубин, оқсил ва С-реактив оқсили билан тўғридан тўғри мусбат корреляцион боғлиқлик аникланган (r=0,39-0,54) ва унинг диагностик самарадорлиги исботланган;
чақалоқлар чўзилган гипербилирубинемиясида метаболик ўзгаришларни комплекс даволашда Levokarnitin и Cynara scolymus дори воситасини қўллаш орқали даво самарадорлиги ошганлиги қон зардобида билирубин миқдорини 57,65%га камайиши; глюкоза, кальций, магний миқдорларини кўпайиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Чақалоқлар чўзилган гипербилирубинемиясида метаболик статус ва яллиғланиш маркерлари диагностикаси ва даволашни оптималлаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: чақалоқлар чўзилган гипербилирубинемиясида яллиғланиш маркерларидан прокальцитонин РСТ-Q, С-реактив оқсил ва метаболик статус ўртасидаги муносабатларнинг патогенетик табиати аниқланган ва булар бўйича таклифлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги илмий фаолиятини мувофиқлаштириш Бўлимининг 2021 йил 7 апрелдаги №8 п-р/625-сони билан тасдиқланган “Чақалоқлар чўзилган гипербилирубинемиясининг патогенетик компонентлари” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Самарқанд вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 04.04.2024 йил 148-4 ТБ/2024-сонли ва Жиззах вилояти Зафаробод туман марказий касалхонаси 25.11.2020 йил 23-сонли буйруғи билан клиник амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 15 январь 11/43-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: узоқ вақт давом этган неонатал гипербилирубинемияда яллиғланиш маркерлари ва метаболик статус ўртасидаги муносабатларнинг табиатини аниқлаш, жараённи ривожланишида диагностик маркер сифатида қўлланилди. Иқтисодий самарадорлиги: иқтисодий самарадорликни таъминлаш учун диагноздан келиб чиқган ҳолда беморлар 1,2,3 гуруҳларга бўлинди ва шу гуруҳлар учун даволаш методикаси ишлаб чиқилди. Шундaй қилиб, бaрчa зaрур тиббий вa ҳaмширaлик муoлaжaлaрини ҳиcoбгa oлгaн ҳoлдa биттa чaқaлoқни шифoхoнaдa дaвoлaшнинг умумий қиймaти 296000 сум маблағ иқтисод килинди.
иккинчи илмий янгилик: чақалоқлар чўзилган гипербилирубинемиясида яллиғланиш мавжудлигини аниқлаш мақсадида прокальцитонин РСТ-Q, ва С-реактив оқсилларнинг миқдори дифференциал диагностик мезонлари сифатида қўлланилиши асосланган ва булар бўйича таклифлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги илмий фаолиятини мувофиқлаштириш Бўлимининг 2021 йил 7 апрелдаги №8 п-р/625-сони билан тасдиқланган “Чақалоқлар чўзилган гипербилирубинемиясининг патогенетик компонентлари” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Самарқанд вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 04.04.2024 йил 148-4 ТБ/2024-сонли ва Жиззах вилояти Зафаробод туман марказий касалхонаси 25.11.2020 йил 23-сонли буйруғи билан клиник амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 15 январь 11/43-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: чақалоқлар чўзилган сариқликларида PCT-Q тест тизимидан фойдаланиш жараёнда яллиғланиш маркерлари бўлмиш прокалцитониннинг миқдори яллиғланишдан нечоғли дарак бериши аниқланди. Иқтисодий самарадорлиги: PCT-Q тестини ишлатиш орқали бир нафар чақалоқга нисбатан 42000 сўмни ўртача 50 % миқдорда маблағни тежаш орқали иқтисодий самарадорликга эришилади.
учинчи илмий янгилик: илк бор чақалоқлар чўзилган гипербилирубинемиясида билирубин, оқсил ва С-реактив оқсили билан тўғридан тўғри мусбат корреляцион боғлиқлик аникланган (r=0,39-0,54) ва унинг диагностик самарадорлиги исботланган. Мазкур таклифлар бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлиги илмий фаолиятини мувофиқлаштириш Бўлимининг 2021 йил 7 апрелдаги №8 п-р/638 -сони билан тасдиқланган “Чақалоқлар чўзилган сариқликларида диагностик ва даволаш тактикаси” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Самарқанд вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 04.04.2024 йил 148-4 ТБ/2024-сонли ва Жиззах вилояти Зафаробод туман марказий касалхонаси 25.11.2020 йил 23-сонли буйруғи билан клиник амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 15 январь 11/43-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: чақалоқлар чўзилган гипербилирубинемиясида яллиғланиш оқсиллари C-реактив оқсил (CР-О) ва прокалцитонин (PCТ-Q) фаоллигининг патогенетик роли аниқланиши орқали неонатал гипербилирубинемияда яллиғланиш ва вирусли омиллар ўртасидаги боғлиқлик аниқланди. Иқтисодий самарадорлиги: чўзилган гипербилирубинемия кузатилган чақалоқларда яллиғланиш оқсиллари CР-О ва PCТ-Q таҳлилига аниқлаш орқали ҳар учала гуруҳ учун умумий миқдорда 354572 сўм харажат қилинади. Бироқ учинчи гуруҳнинг 1 нафар чақалоғига 94512 харажат қилинган ҳолда умумий ҳисобда 207548 сўм миқдордаги оила маблағини тежашга эришдик. Назорат гуруҳимиз таркибидаги 50 нафар чақалоқларга эса жами 10377400 сўм миқдорни ташкил этади. Чўзилган неонатал гипербилирубинемия мавжуд чақалоқларда диагностик усулларни яхшилаш мақсадида 1 нафар беморнинг 1 куни ҳисобига бюджет маблағларини 10377400 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
тўртинчи илмий янгилик: чақалоқлар чўзилган гипербилирубинемиясида метаболик ўзгаришларни комплекс даволашда Levokarnitin и Cynara scolymus дори воситасини қўллаш орқали даво самарадорлиги ошганлиги қон зардобида билирубин миқдорини 57,65 %га камайиши; глюкоза, кальций, магний миқдорларини кўпайиши аниқланган. Мазкур таклифлар бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлиги илмий фаолиятини мувофиқлаштириш Бўлимининг 2021 йил 7 апрелдаги №8 п-р/638 -сони билан тасдиқланган “Чақалоқлар чўзилган сариқликларида диагностик ва даволаш тактикаси” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Самарқанд вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 04.04.2024 йил 148-4 ТБ/2024-сонли ва Жиззах вилояти Зафаробод туман марказий касалхонаси 25.11.2020 йил 23-сонли буйруғи билан клиник амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 15 январь 11/43-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: чақалоқлар чўзилган гипербилирубинемиясида чақалоқлар организмида метаболик ва яллиғланиш маркерлари нечоғли клиник ифодаланишига қараб клиник амалиётда Levokarnitin va Cynara scolymus комплекс терапияда асослаб берилган, клиник самарадорлигига эришилганлиги метаболик ўзгаришлар ва яллиғланиш кўрсаткичларини нормага келиши метаболик статус тикланишини таъминлаган. Оқибатда яллиғланиш маркерларини йўқолишига, метаболик статусни тикланишига, клиник соғайишига ва метаболик ўзгаришлар натижасида юзага келиши мумкин бўлган ўлим кўрсаткичи ва ногиронликни олдини олишга асосий мезон бўлиб хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: чўзилган гипербилирубинемия кузатилган чақалоқларни шифохонага қолиш муддати уч кунгача қисқартирилган, ҳар бир беморга ўртача койка кунлар сони 3,54 кунни ташкил қилган. Мазкур даволаш усулни биргаликда қўллаш 1 нафар беморнинг 1 куни ҳисобига бюджет маблағларини 112700000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.