Давлятов Азизбек Абдикасимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Олхўри данакларидан пресслаб мой олиш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.17 - Қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларига ишлов бериш, сақлаш ҳамда қайта ишлаш технологиялари ва биотехнологиялари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/Т3044.
Илмий раҳбар: Худайбердиев Абсалом Абдурасулович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти, DSc.03/29.08.2023.К/Т.66.02.
Расмий оппонентлар: Абдурахимов Ахрор Анварович, техника фанлари доктори, профессор; Нарзиев Мирзо Сайидович, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: олхўри данакларидан пресслаб мой олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маҳаллий олхўри навлари мағзи ва мойининг физик-кимёвий, реологик ва термофизик хосса кўрсаткичлари аниқланган;
олхўри мағзини сув буғи билан намлаш натижасида унинг ядросида зич жойлашган мойларнинг 83,21 % қисми унинг сирт юзаси томон силжиши аниқланган;
олхўри мағзидан пресслаб мой олиш унумдорлигига а таъсир этувчи технологик параметрлар - мағиз намлиги w, пресслаш ҳарорати т ва давомийлиги τ нинг оптимал қийматлари аниқланган: совуқ пресслаш услубида w = 11,5 %, т = 45 оС ва τ = 60 мин бўлганда а = 52,9 %; иссиқ пресслаш услубида эса w = 11,5 %, т = 80 оС ва τ = 60 мин бўлганда а = 55,3 %; ушбу технологик параметрлар ўртасидаги боғлиқликларни ифодаловчи эмпирик тенгламалар олинган;
олхўри мойини сув билан экстракциялаш жараёнида унинг таркибидаги амигдалин гликозиди миқдори 1,59 % дан 0,09 % гача камайиши аниқланган;
амигдалин гликозидидан тозаланган олхўри мойи олиш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олхўри данакларидан пресслаб мой олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
олхўри данаги мағзидан пресслаш усулида мой олиш технологияси Фарғона вилоятидаги “Муслим Оил” МЧЖ ва “Учқўрғон-ёғ” АЖ корхоналарининг форпресс сехларида саноат синовларидан ўтказилган (Ўзбекистон Республикаси ёғ-мой саноати корхоналари Уюшмасининг 2024 йил 13 сентябрдаги КC/3-306- сонли маълумотномаси). Натижада, оптимал намлиги w = 11,5 % бўлган мағиздан т = 45 оC ҳароратда пресслаб а = 47,9 % миқдорда сифат кўрсаткичлари бўйича Давлат стандартлари талабларига тўлиқ мос келувчи олхўри мойи олиш имконияти яратилган;
олхўри данаги мағзидан пресслаш усулида мой олиш технологияси ва мой таркибидан амигдалин моддасини ажратиб олиш услуби “Учқўрғон-ёғ” АЖ корхонасида ишлаб чиқаришга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси ёғ-мой саноати корхоналари Уюшмасининг 2024 йил 13 сентябрдаги КC/3-306- сонли маълумотномаси). Натижада, таркибида амигдалин миқдори 1,59 % дан 0,09 % гача камайтирилган, тўйинган ва тўйинмаган ёғ кислоталари нисбати 38,3:61,7 бўлган, физик-кимёвий ва органолептик кўрсаткичлари бўйича Давлат стандартлари талабларига тўлиқ жавоб берувчи олхўри мойи олиш имконини берган.