Sayt test rejimida ishlamoqda

Ишманова Динора Нурмамад қизининг
иқтисодиёт фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): 
“Нодавлат олий таълим муассаларининг тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришда венчур фондларини ташкил этиш методологиясини такомиллаштириш”, 08.00.15 – “Тадбиркорлик ва кичик бизнес иқтисодиёти”  ва 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва креди”

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.И.DSc/Iqt817

Илмий маслаҳатчи: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети 

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Халқаро университети, DSc.22/29.12.2023.I.175.01

Расмий оппонентлар: Хошимов Акром Абдиевеч иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;
Шеров Акров Бекберганович иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;
Бердияров Бахриддин Тавашарович иқтисодиёт фанлари доктори, профессор

Етакчи ташкилот: Алфраганус университети

Диссертация ёʻналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади Нодавлат олий таълим муассасаларида тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришда венчур фондларини ташкил этиш методологиясини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
нодавлат олий таълим муассасаларида спин-офф механизмидан фойдаланиш орқали тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш, хусусан бизнес режа тузиш, инвестор ва акциядорларни жалб қилиш, бошқарув жараёнини мониторинг қилиш, консалтинг хизматларини кенгайтириш ҳамда илмий ишланмаларни тижоратлаштиришга йўналтирилган комплекс модел таклиф этилган;
нодавлат олий таълим муассасаларида таълим, фан ва ишлаб чиқариш интеграсиясини та'минлашда та'лим кластерларидан фойдаланиш орқали университетнинг тадбиркорлик фаолиятини самарали ташкил этиш ва ривожлантириш модели таклиф этилган;
тадбиркорлик университетларини шакллантириш жараёнида олий таълим муассасасининг иқтисодий ва инновацион салоҳиятини комплекс баҳолаш ва унинг асосида инновацион товарлар, ишлар ҳамда хизматлар ҳажмини аниқлашга хизмат қилувчи математик модел таклиф этилган;
Ўзбекистон шароитида нодавлат олий таълим муассасаларининг тадбиркорлик экотизимидаги иштирокини кучайтириш, инновацион ғояларни молиялаштириш ва уларни тижоратлаштириш жараёнини қўллаб-қувватлашда венчур фондлари фаолиятини таълим, илм-фан ва бизнес соҳалари билан уйғунлаштирган Интеграциялашган Венчур Фонди Модели таклиф этилган;
нодавлат олий таълим муассасаларининг тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш доирасида турли таъсисчилар манфаатлари ва тижорат тамойилларини инобатга олган ҳолда венчур фондларини самарали ташкил этиш ва бошқаришнинг ташкилий ҳамда молиявий механизмларини қамраб олувчи комплекс методология ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Нодавлат олий таълим муассаларининг тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришда венчур фондларини ташкил этиш методологиясини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар асосида:
нодавлат олий таълим муассасаларида спин-офф механизмидан фойдаланиш орқали тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш, хусусан бизнес режа тузиш, инвестор ва акциядорларни жалб қилиш, бошқарув жараёнини мониторинг қилиш, консалтинг хизматларини кенгайтириш ҳамда илмий ишланмаларни тижоратлаштиришга йўналтирилган комплекс модел таклифи 2020-йил 24-июндаги “Инновацион фаолият тўғрисида”ги ЎРҚ-630-сон Қонуннинг 29-моддасини ишлаб чиқишда фойдаланилган, ҳамда Миллат Умиди университетининг 2025-2030 йилгача ривожлантиришнинг стратегик режасига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2025 йил 7 майдаги 03қ/ду-3-сонли далолатномаси, Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025 йил 06-майдаги 03/031290-сон маълумот-номаси). Натижада, таъсисчиларга олий таълим хизматларини кўрсатишда тадбиркорлик фаолиятини ижтимоий-иқтисодий моҳиятини белгиловчи ҳамда асосий эътиборни ташкилий-ҳуқуқий тавсивга асосланган республикамизнинг олий таълим муассасалари стратегияларини ривожлантиришга хизмат қилган;
нодавлат олий таълим муассасаларида таълим, фан ва ишлаб чиқариш интеграсиясини та'минлашда та'лим кластерларидан фойдаланиш орқали университетнинг тадбиркорлик фаолиятини самарали ташкил этиш ва ривожлантириш моделига доир таклифи 2024 йил 7 сентябрдаги “Маъмурий ислоҳотлар доирасида таълим соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-957-сон Қонун билан “Инновацион фаолият тўғрисида”ги ЎРҚ-630-сон Қонуннинг 32-моддасига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни ишлаб чиқишда фойдаланилган, шунингдек, Миллат Умиди университетининг “йўл харитаси”ни ишлаб чиқишда ҳам фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2025 йил 7 майдаги 03қ/ду-3-сонли далолатномаси, Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025 йил 06-майдаги 03/031290-сон маълумот-номаси). Натижада, олий таълим муассасаларида таълим, фан ва ишлаб чиқариш интеграциясида таълим кластерларидан фойдаланиш орқали уларнинг тадбиркорлик фаолияти такомиллаштирилган, хусусан, Миллат Умиди университетида ушбу кластерларидан фойдаланиш орқали қамровни 25 фоизга оширишга эришилган; 
тадбиркорлик университетларини шакллантириш жараёнида олий таълим муассасасининг иқтисодий ва инновацион салоҳиятини комплекс баҳолаш ва унинг асосида инновацион товарлар, ишлар ҳамда хизматлар ҳажмини аниқлашга хизмат қилувчи математик модел таклифи 2025-йил 7-февралдаги “Корпоратив муносабатларнинг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-1025-сон Қонун билан “таълим тўғрисида”ги Қонуннинг 66-моддасига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни ишлаб чиқишда фойдаланилган, шунингдек, Миллат Умиди университетининг 2025-2030 йилгача ривожлантиришнинг стратегик режасига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2025 йил 7 майдаги 03қ/ду-3-сонли далолатномаси, Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025 йил 06-майдаги 03/031290-сон маълумот-номаси). Натижада, олий таълим муассасаларининг иқтисодий ва инновацион салоҳиятини тизимли асосда таҳлил қилиш, тадбиркорлик университетларини шакллантиришда стратегик режалаштириш ва бошқарув самарадорлиги ошиш, уларнинг бозор талабларига мос инновацион маҳсулотлар, хизматлар ва ишланмалар ҳажмини илмий ёндашув асосида прогнозлаш имконияти юзага келиб, Миллат Умиди университети амалиётида жорий этилди ва 2025 йилда  тадбиркорлик салоҳияти 10 фоизга ошиши прогноз қилинган;
Ўзбекистон шароитида нодавлат олий таълим муассасаларининг тадбиркорлик экотизимидаги иштирокини кучайтириш, инновацион ғояларни молиялаштириш ва уларни тижоратлаштириш жараёнини қўллаб-қувватлашда венчур фондлари фаолиятини таълим, илм-фан ва бизнес соҳалари билан уйғунлаштирган Интеграциялашган Венчур Фонди Модели таклифи 2024-йил 27-августдаги Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига “Олий таълим муассасалари ва уларнинг қошида “спин-офф” тажриба ишлаб чиқариш корхоналарини самарали ташкил этиш борасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қонунчилик палатасининг парламент сўровини юбориш ҳақида”ги 4796-ИВ-сон қарорини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2025 йил 7 майдаги 03қ/ду-3-сонли далолатномаси). Нарижада, Ўзбекистон шароитида нодавлат олий таълим муассасаларининг венчур фондлари орқали тадбиркорлик экотизимини ривожлантириш учун Интеграциялашган Венчур Фонди Моделини жорий қилиш орқали жами университетнинг бизнес ва молия йўналиши талабаларининг  85 фоизини иш билан таъминлашга эришилган;
нодавлат олий таълим муассасаларининг тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш доирасида турли таъсисчилар манфаатлари ва тижорат тамойилларини инобатга олган ҳолда венчур фондларини самарали ташкил этиш ва бошқаришнинг ташкилий ҳамда молиявий механизмларини қамраб олувчи комплекс методологияга доир таклифи 2024-йил 27-августдаги Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига “Олий таълим муассасалари ва уларнинг қошида “спин-офф” тажриба ишлаб чиқариш корхоналарини самарали ташкил этиш борасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қонунчилик палатасининг парламент сўровини юбориш ҳақида”ги 4796-ИВ-сон қарорини шакллантиришда фойдаланилган, шунингдек, Миллат Умиди университетининг 2025-2030 йилгача ривожлантиришнинг стратегик режасига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2025 йил 7 майдаги 03қ/ду-3-сонли далолатномаси, Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025 йил 06-майдаги 03/031290-сон маълумот-номаси). Натижада, нодавлат олий таълим муассасаларининг тадбиркорлик фаолиятини молиялаштиришда венчур фондлари орқали турли таъсисчилар манфаатларини мувофиқлаштириш ва тижорат тамойилларини самарали қўллаш имконияти яратилиб, шу орқали ушбу муассасалар инновацион лойиҳаларни амалга ошириш ва иқтисодий салоҳиятини оширишда барқарор ва тизимли молиявий қўллаб-қувватлаш тизими шакллантирилган, ҳамда Миллат Умиди университетида 2024-2025 ўқув йилида таълим хизматлари эхпорти ҳажмини 186 млн.сўмга оширишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish