Sayt test rejimida ishlamoqda

Алимжонова Мехринса Иброгимжановнанинг
Педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) 
диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илимий даража берадиган фан тармоғи номи): “Фалсафий таълимда талабаларнинг маданиятлараро мулоқот компетентлигини ривожлантириш методикаси”, 13.00.02. – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (фалсафа).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/Ped2716 Илмий раҳбар: Эгамбердиева Турғуной Ахмаджановна,  педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилаётган муассаса номи: Андижон давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат педагогика институти, PhD.03/05.05.2023.Ped.166.01
Расмий оппонентлар: Усмонова Умида Айбековна, педагогика фанлари доктори, доцент; Ўроқова Ойсулув Жамолдиновна, фалсафа фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади фалсафий таълимда талабаларнинг маданиятлараро мулоқот компетентлигинини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
фалсафа таълимида талабаларда маданиятлараро мулоқот кўникмаларини намоён бўлиши, уни ривожланишига таъсир кўрсатувчи ташкилий, ҳуқуқий ва ахлоқий омилларни ижтимоий мулоқот муҳитини шакллантириш ҳамда толерант ва бағрикенгликка асосланган таълим муҳитини яратиш асосида ривожлантиришнинг фалсафий-педагогик ва эмпирик-назарий асослари такомиллаштирилган.
фалсафий фанлар ҳамкорлиги асосида маданиятлараро мулоқотнинг асоси бўлган миллий маданият билан ўзга маданиятлар ўртасидаги ўхшашлик ва фарқларни аниқлашга қаратилган муаммоли вазиятларга ассоланган таълимни ташкил этиш асосида талабаларда маданиятларрао мулоқот компетентлигини ривожлантириш алгоритми такомиллаштирилган; 
талабаларнинг маданиятлараро мулоқот компетентлигини ривожлантириш модели “Фалсафа”, “Диншунослик” ва “Медиасаводхонлик ва ахборот маданияти” фанларини ўзаро ҳамкорлиги асосида ривожлантириш мезонлари (когнитив, мотивацион-қадриятли, фаолиятли-амалий компонентлари) ва даража кўрсаткичлари(юқори, ўрта ва қуйи)  муаммоли ва вазиятли фалсафий топшириқлар асосида аниқлаштирилган; 
фалсафий фанлар асосида талабаларда маданиятлараро мулоқот компетентлигини ривожлантириш технологияси маданий муносабатлар хусусиятларини, маданиятлараро мулоқот асосларини тавсифловчи муаммоли топшириқлар, кейслар, мунозаралар, диалогик муносабат ва коммуникатив хатти-ҳаракатларни ифода этувчи муаммоли вазиятларни фалсафа фанларини ички интеграцияси асосида такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Фалсафий таълимда талабаларнинг маданиятлараро мулоқот компетентлигинини ривожлантириш методикаси бўйича олинган тадқиқот натижалари асосида:
фалсафий фанлар ҳамкорлиги асосида миллий маданият билан бошқа маданиятлар ўртасидаги ўхшашлик ва фарқларни аниқлашга қаратилган муаммоли вазиятларга ассоланган таълимни ташкил этиш асосида талабаларда маданиятларрао мулоқот компетентлигини ривожлантириш алгоритми такомиллаштиришга доир тавсиялардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган ПЗ-20170913120 рақамли “Олий таълим тизимида рақобатбардош кадрлар тайёрлашнинг ижтимоий-психологик механизмлари” мавзусидаги амалий лойиҳа белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган ва юқоридаги тавсиялар ушбу лойиҳа доирасида нашр этилган ишларда ўз аксини топган (Низомий номидаги Тошкент Давлат Педагогика Университетининг 2024 йил 29-июлдаги 11-15-3873/04 сонли далолатномаси). Натижада фалсафий таълим муҳитида талабаларнинг маданиятлараро мулоқот компетентлигини ривожлантириш мезонлари ва меёрларини ишлаб чиқиш ҳамда эмпирик баҳолаш самарадорлигини аниқлашга эришилган. 
фалсафий таълим асосида “Фалсафа”, “Диншунослик” ва “Медиасаводхонлик ва ахборот маданияти” фанларини фанлараро ҳамкорлик орқали талабаларда мулоқотчанлик ҳисси, мослашувчанлик ва ўз-ўзига ишонч каби мулоқот кўрсаткичлари когнитив, ҳиссий-емоционал, хулқ-атворга доир компонентлар билан тизимли ва изчилликда муносабатга киришиш асосида маданиятлараро мулоқот компетентлигини ривожлантириш тузилмасини такомиллаштиришга оид таклифлардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган ПЗ-20170929789-рақамли “Ўзбекистонда олий таълим муассасаларининг ўқув жараёнида илғор педагогик ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни такомиллаштириш механизмларини ишлаб чиқиш” мавзусидаги амалий лойиҳа белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган ва юқоридаги тавсиялар ушбу лойиҳа доирасида нашр этилган ишларда ўз аксини топган (Низомий номидаги Тошкент Давлат Педагогика Университетининг 2024 йил 29-июлдаги 11-15-3873/04 сонли далолатномаси). Натижада фалсафий таълим муҳитида талабаларнинг маданиятлараро мулоқот компетентлигини ривожлантиришга доир ҳамкорлик педагогикасини ташкил этиш методикасини такомиллаштиришга шароит яратилган. 
фалсафий фанлар асосида маданий муносабатларни, маданиятлараро мулоқотни тавсифловчи топшириқлар, машқлар, диалогик муносабат ва коммуникатив хатти-ҳаракатларни ифода этувчи вазиятларни ижтимоий фанлар билан ички интеграциясини йўлга қўйиш асосида талабаларда маданиятлараро мулоқот компетентлигини ривожлантириш модели ва технологиясини такомиллаштиришга доир тавиялар “Фруитфул топиcс фор эсп леарнерс” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан инновациялар вазирлигининг 2023-йил 17-июлдаги 314-сонли буйруғи асосида берилган 423061065116448921-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада фалсафа таълими муҳитида талабаларнинг маданиятлараро мулоқот компетентлигини ривожлантиришда интеграциялашган таълимдан оқилона фойдаланишга қаратилган педагогик технология ишлаб чиқилган; 
фалсафа таълимида талабаларда маданиятлараро мулоқот кўникмаларини намоён бўлиши, уни ривожланишига таъсир кўрсатуви ташкилий, ҳуқуқий ва ахлоқий омилларни ижтимоий мулоқот муҳитини шакллантириш ҳамда толерант ва бағрикенгликка асосланган таълим жараёнини яратиш асосида ривожлантиришнинг эмпирик-назарий асосларини  такомиллаштиришга доир янгиликлар “Фруитфул топиcс фор эсп леарнерс” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан инновациялар вазирлигининг 2023-йил 17-июлдаги 314-сонли буйруғи асосида берилган 423061065116448921-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада мавжуд тадқиқот ишлари ва ёндашувлар асосида талабаларда маданиятлараро мулоқот компетентлигини ривожлантиришда ижтимоий педагогиканинег самарадорлигини кўрсатиб берадиган интерфаол методлар такомиллаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish