Sayt test rejimida ishlamoqda

Мирзажонов Жамшид Қаҳоржон ўғлининг 
Фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илимий даража берадиган фан тармоғи номи): “Олий таълим талабаларининг метакомпетентлигини ривожлантириш методикаси (ижтимоий иш таълим йўналиши мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Ped4800
Илмий раҳбар: Сиддиқов Илёсжон Бахромович, фалсафа фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилаётган муассаса номи: Фарғона давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат педагогика институти, PhD.03/05.05.2023.Ped.166.01
Расмий оппонентлар: Казиева Тургуной Турсунбаевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Юнусова Манзура Пазлиддиновна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ижтимоий иш йўналиши талабаларининг метакомпетентлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“метакомпетентлик” тушунчасини ривожлантиришга таъсир кўрсатувчи мезонларнинг ўзаро боғлиқлик даражасини белгиловчи касбий рефлекция кўрсаткичлари ижтимоий-касбий фаолиятга тайёрлаш мазмунини талабаларда мантиқий фикрлаш қобилиятини ривожлантиришни прогнозлаш ва жамлаш, оптимал мантиқий ўқув харакатларининг “СОФТ СКИЛЛС” ва “МЕТА СКИЛЛС” компетенсияларини интегратив ўқув-дидактик моделига кўра устуворлик бериш асосида аниқлаштирилган;
ижтимоий иш йўналиши талабаларининг метакомпетентлигини ривожлантиришнинг методик мазмуни касбий фаолиятда қадриятларни тушуниш, мотивацияни мақсадга қараб йўналтириш компонентларига кўра тизимнинг шахсий даражалари ва элементларининг функсияларини аниқлаш, социоцентрик қадриятларнинг ўзаро интеграциясини ментор ва мулоқот индивидуал муносабатларини метакўникмалар даражасига мослашувчанликни таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
ижтимоий иш йўналиши талабаларининг метакомпетентлигини ривожлантириш модели касбий-ижтимоий позиция ва тактикани илмий характерга эгалик, узлюксизлик, системалилик, назарий ва амалий компонентлар бирлиги асосида шакллантириш, аниқ ва ностандарт вазиятларда креативлик ҳамда етук ижтимоий иш ходими даражасига амалий эришиш барқарорлигини дивергент таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
ижтимоий иш йўналиши талабаларининг метакомпетентлигини ривожлантириш самарадорлигига таъсир кўрсатадиган ташқи ва ички педагогик шароитлар мажмуи мотивацион-когнитив, фаолиятли-ижодий ва ҳиссий-баҳолаш компонентларини обектив ва субектив таъсир даражасининг барқарорлигига интегратив методик комплексга кўра педагогик интенсияларни босқичма-босқич мослаштириш асосида такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим талабаларининг метакомпетентлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш боʻйича олинган тадқиқот натижалари асосида:
“метакомпетентлик” тушунчасини ривожлантиришга таъсир кўрсатувчи мезонларнинг ўзаро боғлиқлик даражасини белгиловчи касбий рефлекция кўрсаткичлари ижтимоий-касбий фаолиятга тайёрлаш мазмунини талабаларда мантиқий фикрлаш қобилиятини ривожлантиришни прогнозлаш ва жамлаш, оптимал мантиқий ўқув харакатларининг “СОФТ СКИЛЛС” ва “МЕТА СКИЛЛС” компетенсияларини интегратив ўқув-дидактик моделига кўра устуворлик бериш асосида аниқлаштирилганлигига доир амалий таклиф ва тавсиялардан Ижтимоий иш таълим йўналиши учун “Ижтимоий ишда болалар ҳуқуқларини қўллаш” номли дарслигини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2024-йил 29-майдаги 194-сон буйруғи, 194-416-рақамли гувоҳномаси). Натижада олий таълим талабаларининг метакомпетентлигини ривожлантириш методикасини (ижтимоий иш йўналиши талабалари мисолида) такомиллаштиришга эришилган;
ижтимоий иш йўналиши талабаларининг метакомпетентлигини ривожлантириш модели касбий-ижтимоий позиция ва тактикани илмий характерга эгалик, узлюксизлик, системалилик, назарий ва амалий компонентлар бирлиги асосида шакллантириш, аниқ ва ностандарт вазиятларда креативлик ҳамда етук ижтимоий иш ходими даражасига амалий эришиш барқарорлигини дивергент таъминлаш асосида такомиллаштирилганлигига доир тавсиялардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган ПЗ-20170913120-рақамли “Олий таълим тизимида рақобатбардош кадрлар тайёрлашнинг ижтимоий-психологик механизмлари” мавзусидаги амалий лойиҳада белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий университетининг 2024-йил 30-ноябрдаги 04/11-12292-сон маълумотномаси). Натижаларнинг жорий қилиниши олий таълим талабаларининг метакомпетентлигини ривожлантириш методикаси ҳамда ижтимоий иш йўналиши талабаларининг метакомпетентлигини ривожлантириш модели, амалий технологик тизими ва педагогик шарт-шароитларини такомиллаштиришга хизмат қилган;
ижтимоий иш йўналиши талабаларининг метакомпетентлигини ривожлантириш модели касбий-ижтимоий позиция ва тактикани илмий характерга эгалик, узлюксизлик, системалилик, назарий ва амалий компонентлар бирлиги асосида шакллантириш, аниқ ва ностандарт вазиятларда креативлик ҳамда етук ижтимоий иш ходими даражасига амалий эришиш барқарорлигини дивергент таъминлаш асосида такомиллаштирилганлигига оид илмий янгиликдан Ижтимоий иш таълим йўналиши учун “Ижтимоий ишда болалар ҳуқуқларини қўллаш” номли дарслигини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2024-йил 29-майдаги 194-сон буйруғи, 194-416-рақамли гувоҳномаси). Натижада олий таълим талабаларининг метакомпетентлигини ривожлантириш методикасини (ижтимоий иш йўналиши талабалари мисолида) такомиллаштиришга эришилган;
ижтимоий иш йўналиши талабаларининг метакомпетентлигини ривожлантириш самарадорлигига таъсир кўрсатадиган ташқи ва ички педагогик шароитлар мажмуи мотивацион-когнитив, фаолиятли-ижодий ва ҳиссий-баҳолаш компонентларини обектив ва субектив таъсир даражасининг барқарорлигига интегратив методик комплексга кўра педагогик интенсияларни босқичма-босқич мослаштириш асосида такомиллаштирилганлигига оид илмий янгиликлардан “Ўзбекистон телерадиоканали” ДМда 2022-2024-йилларда эфирга узатилган “Таълим ва тараққиёт”, “Ўзбекистон ёшлари” дастурлари ссенарийларини ёзишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадикомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” ДМнинг 2024-йил 2-декабрдаги 04-36-1236-сон маълумотномаси). Натижаларнинг жорий қилиниши Ижтимоий иш йўналиши талабаларининг метакомпетентлигини ривожлантиришга қаратилган тадқиқот натижаларининг кенг жамоатчилик орасида оммалашувига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish