Отабоева Зулфия Ғофуровна
Фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илимий даража берадиган фан тармоғи номи): “Кластерли ёндашув асосида талабаларда ҳамкорлик компетенсияларини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш (Умумий педагогика фани мисолида)”, 13.00.02. – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Ped7049
Илмий раҳбар: Азимова Зиёда Эргашевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилаётган муассаса номи: Андижон давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрстаётган муассаса номи, ИКрақами: Андижон давлат педагогика институти, PhD.03/05.05.2023.Ped.166.01
Расмий оппонентлар: Ҳасанов Шаробидин Аъзамович;, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори., доцент; Қуронов Муҳаммаджон, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот. Наманган давлат университети..
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мақсади кластерли ёндошув асосида талабаларда ҳамкорлик компетенсияларини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш технологияси бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларда ҳамкорлик компетенсиялари тушунчасининг мазмун-моҳияти ва компонентлари кластерли ёндашув тамойилига устуворлик бериш орқали аниқлаштирилган;
кластерли ёндашув асосида талабаларда ҳамкорлик компетенсияларини ривожлантириш методикаси ҳамкорлик компетенсия шакллари (индивидуал, кичик гуруҳларда ва катта гуруҳларда ишлаш) ва даражалари (микро, мезо ва макро)ни муносиб уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган;
талабаларда ҳамкорлик компетенсиясини ривожлантириш модели ҳамкорлик компетенсияларининг бажарадиган функсиялари (жамоанинг қиёфасини белгилаш, жамоа аъзоларига мотивация бериш, жамоа аъзосининг ўз-ўзини англашига, жамоадаги муҳитга мослашишига ёрдам бериш, жамоани бошқаришни осонлаштириш, жамоа фаолиятини тартибга солиш, ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш каби)га ҳамда кластерли ёндашувга устуворлик бериш асосида умумлаштирилган;
талабаларда ҳамкорлик компетенсияларининг ривожланганлик даражасини аниқлаш мезони талабаларда ҳамкорлик компетенсияларининг ривожланишига таъсир кўрсатувчи кластерли ёндашув омилларига урғу бериш асосида ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларда ҳамкорлик компетенсияларини ривожлантиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
кластерли ёндашув тамойилига устуворлик бериш орқали аниқлаштирилган талабаларда ҳамкорлик компетенсияси тушунчасининг мазмун-моҳияти ва компонентлари “Касбий педагогика” ва “Бошқарув психологияси” номли ўқув қўлланмалар мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги ТДПУ нинг 2024-йил 2-ноябрдаги 11-05-6303/04-сон маълумотномаси). Натижада таълимнинг ҳар қандай кўринишида базавий, қўшимча, малака ошириш ва қайта тайёрлаш курсларида ҳамкорлик компетенсияларини ривожлантиришга доир мониторинг жараёнларини назорат қилиш хусусиятлари аниқлаштирилган;.
кластерли ёндашув асосида талабаларда ҳамкорлик компетенсиясиларини ривожлантиришнинг шакллари (индивидуал, кичик гуруҳларда ва катта гуруҳларда ишлаш) ҳамда даражалари (микро, мезо ва макро) ни муносиб уйғунлаштириш, Республика Маънавият ва маърифат марказининг “Узлюксиз маънавий тарбия консепсияси асосида барча тизимларда белгиланган вазифаларни босқичма-бошқич амалга оширишни услубий таъминлаш” мавзусидаги ўтказилган таргибот ишларини ташкил этиш ва ўтказилшда дессертация материалларидан фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2024-йил 10-декабрдаги 10-202-сонли маълумотномаси). Натижада, кластерли ёндашув асосида талаба шахсининг ижодий имкониятларини очиб бериш, ривожлантириш ва амалга ошириш алгоритмик жараёни орқали талабаларда ҳамкорлик компетенсияларини ривожлантиришга эришилган;
талабаларда ҳамкорлик компетенсиялари ривожлантириш моделини ҳамкорлик компетенсияларининг бажарадиган функсияларига устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан Андижон давлат университетида бажарилган ОТ-Ф-1-17-рақамли “Маънавий бегоналашувнинг олдини олишда шахс фаоллигини оширишни ижтимоий-педагогик тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳасида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган; (Андижон давлат университетнинг 2024-йил 13-ноябрдаги 04-2506-сонли маълумотномаси). Натижада, ҳамкорлик компетенсияларини таълим ҳамкорлиги негизида такомиллаштириш бўйича методологик билим, кўникма ва малакаларнинг яхлит технологияси ишлаб чиқилган ва амалиётга тадбиқ этилган;
талабаларда ҳамкорлик компетенсияларининг ривожланишига таъсир кўрсатувчи омилларга урғу бериш асосида такомиллаштирилган ҳамкорлик компетенсияларининг ривожланганлик даражасини аниқлаш мезони “Касбий педагогика” ва “Бошқарув психологияси” номли ўқув қўлланмалар мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги ТДПУ нинг 2024-йил 2-ноябрдаги 11-05-6303/04-сон маълумотномаси). Мазкур фанларнинг олий таълим муассасаларида олиб борилган таълим шаклларида маънавий муҳитни соғломлаштириш, “талаба-талаба”, ”талаба-гуруҳ”, “талаба-педагогик жамоа”, “педагог-педагог” маънавий-ахлоқий муносабатларини яхшилаш имконини берган.