Sayt test rejimida ishlamoqda

Акрамов Ғиёсиддин Нажмиддин ўғли 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи номи): “Жамиятда маргиналлашув жараёнларининг ижтимоий - фалсафий жиҳатлари” 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси роʻйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Fal296
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган давлат университети PhD.03/30.04.2021.F.76.06.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Жўраев Рўзимат Тўхтасинович сиёсий фанлар доктори (DSc), профессор.
Расмий оппонентлар: Ғаниев Баходиржон Садикжанович фалсафа фанлари доктори (DSc) профессор в.б., Эгамбердиев Азизбек Абдумаликович фалсафа фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади жамиятда маргиналлашув жараёнларининг ижтимоий-фалсафий жиҳатларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
глобаллашув шароитида маргиналлик ҳодисасининг ривожланиб бориши, шахс идентификациясида муҳим ўрин тутувчи аксиологик муносабатлар стимулига (тпансендентал, социосентрик ва антропосентрик) ассиметрик (номувофиқ) таъсири салбий ижтимоий ҳодиса сифатида фалсафий асосланган;
жамиятда меҳнат миграциясининг ортиб бориши маданий турмуш тарзидаги ижобий (иқтисодий фаровонлик, инсон капиталининг ошиши, праксиологик компотенсия ва инновацион тафаккурнинг ривожланиш каби) ўзгаришлар билан бир қаторда, ёшлар қатламида ижтимоий инфантиллик (ижтимоийлашув механизмларининг бузилиши, социал изоляция, меъёр ва қадриятларни рад этиш каби) ҳодисаларини келтириб чиқариши қиёсий очиб берилган;   
социумда ижтимоий ўзгаришларни рағбатлантириш ва ижтимоий интеграцияни таъминлаш, замонавий шароитда маргинал шахснинг девиант-ҳулқ атворидаги ўзгаришлар динамикасига ижобий таъсир этиб, ёшларни демократик ислоҳотларга аксиологик муносабатини ривожлантирувчи социал драйвер эканлиги аниқланган;
жамиятда содир бўлаётган маргинал маданий деформация жараёнлари жамиятда ижтимоий (гиёҳвандлик, алкоголизм, тиланчилик, текинхўрлик) деформацияларни келтириб чиқариб, шахсдаги маргинал хусусият ва гедонистик тафаккурни олидини олиш инсон ва жамиятнинг имманент узвийлигини таъминловчи ижтимоий (билим, истеъдод, тажриба), маданий (ахлоқ, қардрият, анъана,) компонентларга боғлиқлиги фалсафий жиҳатдан исботланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жамиятда маргиналлашув жараёнларини илмий-назарий жиҳатдан ҳар томонлама ўрганиш ҳамда уларни амалиётда самарали бошқариш механизмларини ишлаб чиқишга доир тадқиқот натижасида:
глобаллашув шароитида маргиналлик ҳодисасининг ривожланиб бориши, шахс идентификациясида муҳим ўрин тутувчи аксиологик муносабатлар стимулига (трансдентал, социосентрик ва антросентрик) ассиметрик (номувофиқ) та'сири салбий ижтимоий ҳодиса сифатида фалсафий асосланганлигига оид тавсиялардан Ўзбекистон Халқ демократик партияси сайловолди дастурининг “Кучли ижтимоий сиёсатни амалга оширишга интиламиз!” қисмининг асосий устувор йўналишларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгашининг 2025-йил 16-январдаги 1-47-сонли далолатномаси). Натижада, партия ижтимоий-сиёсий мафкурасининг асосий қадрияти ҳисобланган “ҳар бир инсон учун ижтимоий тенглик ва адолат тамойиллари асосида муносиб яшаш шароитини яратиш, ижтимоий тафовутларни камайтириш, муҳтожларга ёрдам бериш” га оид мезонларни ишлаб чиқишга самарали хизмат қилган;
жамиятда меҳнат миграциясининг ортиб бориши маданий турмуш тарзидаги ижобий (иқтисодий фаровонлик, инсон капиталининг ошиши, праксиологик компотенсия ва инновацион тафаккурнинг ривожланиш каби) ўзгаришлар билан бир қаторда, ёшлар қатламида ижтимоий инфантиллик (ижтимоийлашув механизмларининг бузилиши, социал изоляция, ме'ёр ва қадриятларни рад этиш каби) ҳодисаларини келтириб чиқаришни ўрганишнинг ижтимоий – фалсафий моҳиятини  очиб беришга оид илмий янгиликлардан Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг электорат манфаатлари йўлидаги амалий фаолиятида, партиядан сайланган депутатлар фаолиятини амалга ошириш жараёнида ҳамда партия томонидан ўтказиладиган сиёсий ўқув соатларини ташкил этишда диссертация материалларидан фойдаланилган (Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгашининг 2025-йил 16-январдаги 1-47-сонли далолатномаси). Натижада, мазкур диссертацияда илгари сурилган илмий хулоса ва тавсиялардан партия сайловолди дастурини ишлаб чиқишга ҳамда партиянинг амалий фаолиятини самарали ташкил этишга ёрдам берган;
социумда ижтимоий ўзгаришларни рағбатлантириш ва ижтимоий интеграцияни таъминлаш, замонавий шароитда маргинал шахснинг девиант-хулқ атворидаги ўзгаришлар динамикасига ижобий таъсир этиб, ёшларни демократик ислоҳотларга аксиологик муносабатини ривожлантирувчи социал драйвер эканлигига оид илмий хулосалардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2024-йил учун чора тадбирлар дастурининг ИИИ йўналишида белгиланган “Миллий ғоя тарғиботини кучайтириш, жамиятда соғлом мафкура, янги маънавий макон, маърифатли жамиятни барпо этишга қаратилган чора-тадбирлар” 31-банди “Ғоявий-мафкуравий таҳдидларнинг таъсирини тадқиқ қилиш, замонавий рақамли тарғибот технологияларини қўллаш борасида ривожланган мамлакатлар тажрибасини ўрганиш учун илмий жамоаларни хорижга юбориш юзасидан таклифлар тайёрлаш” мавзусида ўтказилган тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда диссертация материалларидан фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2025-йил 20-январдаги 10/25-сонли далолатномаси). Натижада диссертацияда илгари сурилган таклифлар, тавсия ва хулосалар глобаллашув шароитида жамиятда кечаётган маргиналлашув жараёнларининг ижтимоий – фалсафий жиҳатларини илмий асослашга хизмат қилган;
жамиятда содир бўлаётган маргинал маданий деформация жараёнлари жамиятда ижтимоий (гиёхвандлик, алкоголизм, тиланчилик, текинҳўрлик) деформацияларни келтириб чиқариб, шахсдаги маргинал хусусият ва гедонистик тафаккурни олидини олиш инсон ва жамиятнинг имманент узвийлигини таъминловчи ижтимоий (билим, истеъдод, тажриба), маданий (ахлоқ, қардрият, анъана,) компонентларга боғлиқлиги фалсафий жиҳатдан исботланишига оид илмий хулосаларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон” телерадиоканалининг “Та'лим ва тараққиёт”, “Миллат ва ма'навият” дастурларининг сенарийларини ишлаб чиқиш ҳамда самарали ташкил этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмасининг 2025-йил 4-февралдаги 05-09-97-сон маълумотномаси). Натижада, шахсдаги маргинал хусусият ва гедонистик тафаккурни олидини олиш, инсон ва жамиятнинг имманент узвийлигини таъминловчи ижтимоий (билим, истеъдод, тажриба), маданий (ахлоқ, қардрият, анъана,) компонентларни очиб беришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish