Миршарапов Акмал Ғайратовичнинг
педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)
диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Мини-футбол бўйича курсантларнинг йиллик машғулотлар циклидаги тайёргарлигини ошириш услубияти”, 13.00.04–Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Ped2336.
Илмий раҳбар: Кочкаров Атабек Ахматваевич педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти, DSc.33/01.02.2022.Ped.146.01.
Расмий оппонентлар: Тўхтабоев Низомжон Турсуналиевич педагогика фанлари доктори (DSc), профессор, Артиков Аскар Акбарович педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўқув йилини ҳисобга олган ҳолда мини-футбол спорт тури билан шуғулланувчи курсантларнинг ўқув-машғулот жараёнини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ИИВ Академияси курсантларини мини-футбол мусобақаларига тайёрлаш учун техник-тактик ҳаракатларни бажаришда ЮҚС ўзгариш ҳолатларига таъсир қилишни баҳолаш орқали тайёргарлик ва мусобақа даврида умумий ва махсус жисмоний тайёргарлик бўйича аероб ва анаероб ёʻналишидаги ихтисослаштирилган ва ихтисослаштирилмаган юқори шиддатли машқларни вариатив нисбатларда қўллагандан сўнг гимнастик тикловчи нафас машқлари ва инновацион техналогиядан фойдаланиш вақтини йиллик микроциклларда ўзгартирган ҳолда қўллаш ҳисобига интеграл тайёрлаш имконияти оширилган;
курсантларни мини-футбол спорт турига мақсадли тайёрлаш учун ўқув-машғулот жараёнида юкламалар тақсимоти ва комплекс тайёргарлик компонентлари структурасига мувофиқ йиллик тайёргарликнинг ўтиш давридаги тикловчи мезоциклда воситаларни (пилатес, спиннинг, ролл-уп, лег cирcлес каби) машғулот жараёнига рационаллаштирилган ҳолда киритиш ҳисобига умумий ва махсус жисмоний тайёргарлик кўрсаткичлари динамик тарзда такомиллаштирилган;
ИИВ Академияси мини-футбол терма жамоасига саралаш учун инновацион беш балли обектив баҳолаш шкаласи асосида жисмоний, техник, функсионал ва ўйин тайёргарлик кўрсаткичларини минимал ва максимал натижаларни интеграцион боғлиқлиги бўйича комплекс ёндашиш ҳисобига интеграл тайёргарликни оператив баҳолаш ва башоратли йўналтириш имкониятлари кенгайтирилган;
курсантларни мини-футбол спорт тури бўйича тайёргарлик жараёнини модренизациялаш учун йиллик машғулотларни икки макроцикл шаклида ташкил қилиш асосида тайёргарлик турлари ва ёʻналишлари ҳамда спорт турига ихтисослаштирилган воситаларни микроциклларда чарчоқ ҳолатидан чиқиши ва функсионал тизимларни тикланиши хусусиятларига мувофиқ вариатив қўллаш ҳисобига мини-футбол жамоасининг спорт формаси босқичли такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мини-футбол бўйича ИИВ Академияси курсантларининг йиллик машғулотлар циклидаги тайёргарлигини ошириш юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
ИИВ Академияси курсантларини мини-футбол мусобақаларига тайёрлаш учун техник-тактик ҳаракатларни бажаришда ЮҚС ўзгариш ҳолатларига таъсир қилишни баҳолаш орқали тайёргарлик ва мусобақа даврида умумий ва махсус жисмоний тайёргарлик бўйича аероб ва анаероб ёʻналишидаги ихтисослаштирилган ва ихтисослаштирилмаган юқори шиддатли машқларни вариатив нисбатларда қўллагандан сўнг гимнастик тикловчи нафас машқлари ва инновацион техналогиядан фойдаланиш вақтини йиллик микроциклларда ўзгартирган ҳолда қўллаш ҳисобига интеграл тайёрлаш бўйича таклиф ва тавсиялар курсантларнинг мини-футбол машғулотларига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 8-июндаги 08-16/5796-сон маълумотномаси). Натижада, Кверг индекси цт=3.04 (П<0.01) ва нисбий фарқ 6,79%, Штанге синамаси цт=2,65 (П<0.05) ва нисбий фарқ 7,89%, Генчи синамаси цт=2,58 (П<0.05) ва нисбий фарқ 8,97% га ошган;
курсантларни мини-футбол спорт турига мақсадли тайёрлаш учун ўқув-машғулот жараёнида юкламалар тақсимоти ва комплекс тайёргарлик компонентлари структурасига мувофиқ йиллик тайёргарликнинг ўтиш давридаги тикловчи мезоциклда воситаларни (пилатес, спиннинг, ролл-уп, лег cирcлес каби) машғулот жараёнига рационаллаштирилган ҳолда киритиш бўйича таклиф ва тавсиялар курсантларнинг мини-футбол машғулотларига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 8-июндаги 08-16/5796-сон маълумотномаси). Натижада, тўпни узатиб бериш ҳаракатларида 15,6%, дарвозага зарба бериш ҳаракатлари 12,8%, рақибни алдаб ўтиш ҳаракатлари 13,9% ва тўпни рақибдан олиб қўйиш ҳаракатларида 16,4% га ўсишига эришилган;
ИИВ Академияси мини-футбол терма жамоасига саралаш учун инновацион беш балли обектив баҳолаш шкаласи асосида жисмоний, техник, функсионал ва ўйин тайёргарлик кўрсаткичларини минимал ва максимал натижаларни интеграцион боғлиқлиги бўйича комплекс ёндашиш ҳисобига интеграл тайёргарликни оператив баҳолаш ва башоратли йўналтириш бўйича таклиф ва тавсиялар курсантларнинг мини-футбол машғулотларига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 8-июндаги 08-16/5796-сон маълумотномаси). Натижада, тўпни 30 м. масофага олиб юриш цт=3.56 (П<0.01) ва нисбий фарқ 5,79%, 5х30 м. масофага тўпни олиб юриш цт=2,81 (П<0.05) ва нисбий фарқ 3,90%, тўпни аниқликка тепиш цт=2,21 (П<0.05) ва нисбий фарқ 25,23%, устунлар бўйича олиб юриб зарба бериш цт=2,46 (П<0.05) ва нисбий фарқ 6,68%, саккизлик шаклида тўпни олиб юриш цт=2,33 (П<0.05) ва нисбий фарқ 5,68% га яхшиланган;
курсантларни мини-футбол спорт тури бўйича тайёргарлик жараёнини модренизациялаш учун йиллик машғулотларни икки макроцикл шаклида ташкил қилиш асосида тайёргарлик турлари ва ёʻналишлари ҳамда спорт турига ихтисослаштирилган воситаларни микроциклларда чарчоқ ҳолатидан чиқиши ва функсионал тизимларни тикланиши хусусиятларига мувофиқ вариатив қўллаш бўйича таклиф ва тавсиялар курсантларнинг мини-футбол машғулотларига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 8-июндаги 08-16/5796-сон маълумотномаси). Натижада, тезлик сифатини аниқлашда 100 м. югуриши цт=3,53 (П<0.01) ва нисбий фарқ 4,37%, куч сифатини аниқлашда турникка тортилишда цт=2,58 (П<0.05) ва нисбий фарқ 11,94%, умумий чидамкорликни аниқлашда цт=2,60 (П<0.05) ва нисбий фарқ 4,80%, умумий чидамкорликни аниқлашда цт=2,19 (П<0.05) ва нисбий фарқ 3,95% га ошган.