Раимов Давлатнур Илҳомжоновичнинг
педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)
диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўқув-машғулот гуруҳида шуғулланувчи ёш футболчиларнинг техник тайёргарлигини такомиллаштириш методикаси”, 13.00.04–Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Ped3729.
Илмий раҳбар: Дадабаев Одилжон Жалолидинович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институтида бажарилган.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти, DSc.33/01.02.2022.Ped.146.01.
Расмий оппонентлар: Иштаев Жавлон Мавлонбоевич педагогика фанлари доктори (DSc), профессор, Талипджанов Аскар Имамджанович педагогика фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон-Финландия педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ёш футболчиларнинг техник тайёргарлигини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ўқув-машғулот босқичидаги 13-15 ёшли футболчиларнинг машғулотлар жараёнини модернизациялаш учун бошланғич баҳолаш, асосий техник ҳаракатларни эгаллаш, жамовий ва комбинацион ўйин ҳамда назорат қилиш каби ўқув модулларини умумий давомийлиги ва реал ўйин шароитлари билан бир-бирига экстраинтенсив майдондаги позицияга мос яширин имкониятларни намойиш қилишга қаратилган юқори шиддатли юкламаларни қисқа муддатли танаффуслар билан алмаштириб қўллаш ҳисобига тайёргарлик тизими оптималлаштирилган;
ёш футболчиларнинг техник тайёргарлигини оптималлаштириш учун техник тайёргарлик базасини шакллантиришга қаратилган тўртта методик блокка тақсимланган (тўпни назорат қилиш (Дриблинг), тўпни узатиш ва қабул қилиш, тўпни қабул қилиш ва йўналтириш, зарба бериш ва аниқликни ошириш) моделини ишлаб чиқиш ҳисобига спортчиларнинг техник тайёргарлиги такомиллаштирилган;
ёш футболчиларнинг мусобақа фаолияти самарадорлигини ошириш учун йиллик тайёргарликнинг мусобақа олди машғулот микроциклларини ҳафта давомида иш қобилятининг ўсиб бориш ва пасайиш хусусиятларини инобатга олган ҳолда (тўпни олиб юриш, алдов ҳаракатлари, мувозанат машқлари, қисқа ва узоқ масофага узатмалар, ҳимоя ва ҳужум комбинациялари, турли бурчаклардан зарбалар, тўпни кўкрак ва оёқ билан қабул қилиш, тезкор қарор қабул қилиш, прессинг, тезкор ҳаракат каби) бир-бирига боғлаб комбинацион қўллаш ҳисобига мусобақаларга мақсадли тайёрлаш имкониятлари кенгайтирилган;
ёш футболчиларнинг техник-тактик тайёргарлик кўрсаткичлари самарадорлигини ошириш учун махсус машқлар комплексини ўқув машқ босқичида футболчиларнинг функсионал кўрсаткичларини ҳамда индивидуал ҳолатини инобатга олган ҳолда (степ овер, бодй феинт, cут инсиде каби) ҳар бир финтдан сўнг югуриб айланма ҳаракат билан тўпни олиб ҳаракатланиш тартибида машғулотларга интеграция қилиш ҳисобига ҳаракатларни натижавий якунлаш имкониятлари оширилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Амалга оширилган педагогик тажриба давомида олинган илмий натижалар асосида:
ўқув-машғулот босқичидаги 13-15 ёшли футболчиларнинг машғулотлар жараёнини модернизациялаш учун бошланғич баҳолаш, асосий техник ҳаракатларни эгаллаш, жамовий ва комбинацион ўйин ҳамда назорат қилиш каби ўқув модулларини умумий давомийлиги ва реал ўйин шароитлари билан бир-бирига экстраинтенсив майдондаги позицияга мос яширин имкониятларни намойиш қилишга қаратилган юқори шиддатли юкламаларни қисқа муддатли танаффуслар билан алмаштириб қўллаш бўйича таклиф ва тавсиялар Сирдарё вилояти футбол академияси ўқув-машғулот босқичида шуғулланувчи футболчилар машғулот жараёнига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 6-ноябрдаги 03-16/11201-сон маълумотномаси). Натижада, ёш футболчиларнинг жисмоний тайёргарлиги кўрсаткичлари 11,6% га, тезкор-куч сифатлари 9,8 %га яхшиланган;
ёш футболчиларнинг техник тайёргарлигини оптималлаштириш учун техник тайёргарлик базасини шакллантиришга қаратилган тўртта методик блокка тақсимланган (тўпни назорат қилиш (Дриблинг), тўпни узатиш ва қабул қилиш, тўпни қабул қилиш ва йўналтириш, зарба бериш ва аниқликни ошириш) моделини ишлаб чиқиш бўйича таклиф ва тавсиялар Сирдарё вилояти футбол академиясининг ўқув-машғулот босқичи шуғулланувчилар машғулот жараёнига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 6-ноябрдаги 03-16/11201-сон маълумотномаси). Натижада, ёш футболчиларнинг функсионал тайёргарлиги кўрсаткичлари 9% га яхшиланган;
ёш футболчиларнинг мусобақа фаолияти самарадорлигини ошириш учун йиллик тайёргарликнинг мусобақа олди машғулот микроциклларини ҳафта давомида иш қобилятининг ўсиб бориш ва пасайиш хусусиятларини инобатга олган ҳолда (тўпни олиб юриш, алдов ҳаракатлари, мувозанат машқлари, қисқа ва узоқ масофага узатмалар, ҳимоя ва ҳужум комбинациялари, турли бурчаклардан зарбалар, тўпни кўкрак ва оёқ билан қабул қилиш, тезкор қарор қабул қилиш, прессинг, тезкор ҳаракат каби) бир-бирига боғлаб комбинацион қўллаш бўйича таклиф ва тавсиялар Сирдарё вилояти футбол академиясининг ўқув-машғулот босқичида шуғулланувчи 13-15 ёшли футболчиларнинг ўқув-машғулот жараёнига татбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 6-ноябрдаги 03-16/11201-сон маълумотномаси). Натижада, ёш футболчиларнинг жисмоний тайёргарлиги кўрсаткичлари 11,6% га ўсди, функсионал ҳолати бўйича кўрсаткичлар ўртача 9 % га ошган;
ёш футболчиларнинг техник-тактик тайёргарлик кўрсаткичлари самарадорлигини ошириш учун махсус машқлар комплексини ўқув машқ босқичида футболчиларнинг функсонал кўрсаткичларини ҳамда индивидуал ҳолатини инобатга олган ҳолда (степ овер, бодй феинт, cут инсиде каби) ҳар бир финтдан сўнг югуриб айланма ҳаракат билан тўпни олиб ҳаракатланиш тартибида машғулотларга интеграция қилиш Сирдарё вилояти футбол академиясининг ўқув-машғулот босқичи шуғулланувчилар машғулот жараёнига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 6-ноябрдаги 03-16/11201-сон маълумотномаси). Натижада, тажриба гуруҳи футболчиларининг махсус чидамкорлиги ва мусобақа фаолияти самарадорлиги кўрсаткичлари ўртача 8,6% га ошган ҳамда 2022-йилда Сурхондарё вилоятида ҳудудий академиялар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида 1-ўринни; Навоий вилоятида ҳудудий академиялар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида 3-ўринни; 2023 йилда Тожикистонда ўтказилган Наврўз CУП халқаро турнирида 1-ўринни; Сирдарё вилояти болалар лигаси мусобақасида 1-ўринларни эгаллаган.