Халматова Насиба Бозорбоевна
педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси
ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, Ихтисослик ширифи (илмий даража берувчи фан тармоғи номи) “Соғломлаштириш спорт тўгаракларига ўқувчиларни жалб этишнинг педагогик шарт шароитлари” (бошланғич синфлар мисолида)” 13.00.04 – Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси ҳамда 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Ped8899.
Илмий раҳбарлар: Хайдаров Бахтиёр Тожиевич педагогика фанлари доктори (DSc), профессор, Якубов Фазлиддин Мухитдинович педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон – Финландия педагогика институти.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти, DSc.33/01.02.2022.Ped.146.01.
Расмий оппонентлар: Алламуротов Шухратулла Инаятович биология фанлари доктори, профессор, Файзуллаева Гулчеҳра Шариббоевна педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бошланғич синф ўқувчиларининг жисмоний фаоллигини, маънавий ахлоқий қадриятларни соғломлаштирувчи тўгараклар орқали ривожлантириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
бошланғич синф ўқувчиларнинг функсионал, жисмоний ривожланиши ҳамда саломатлик ҳолатини яхшилаш учун қуруқликда сузиш элементларини ривожлантиришга хизмат қилувчи “Сwим он ланд” махсус машқлар дастурини ишлаб чиқиш ҳисобига ўқувчиларнинг сузиш ҳаракатларига ўргатиш услубияти такомиллаштирилган;
бошланғич синф ўқувчиларини мушаклар ҳаракатчанлигини уйғун тарбиялаш учун логоритмик машқлар, нутқ ва ҳаракатни бир хил ритм ҳамда темпда бажариш механизми ҳамда “Калланетика” микро машғулотларини тайёргарлик жараёнига киритиш ҳисобига болаларнинг ёшга хос амалий ҳаракатларни эгаллаш тизими такомиллаштирилган;
бошланғич синф ўқувчиларининг жисмоний ривожлантириш учун белгилаб олинган дарсдан ташқари машғулотларида ахлоқий қадриятларни ривожлантиришга қаратилган ҳаракатли ўйинлар ва “аутотраининг”лардан ташкил топган педагогик моделни тайёргарлик жараёнига киритиш ҳисобига шахсий, миллий, минтақавий ва умуминсоний қадриятларни шакллантириш имкониятлари оширилган;
бошланғич синф ўқувчиларининг жисмоний сифатларини ривожлантиришда сенситив даврини инобатга олган холда эмоционал ҳолатини барқарорлаштириш учун саломатликни мустаҳкамлашга қаратилган согʻломлаштирувчи гимнастика машғулотларни (эмоционал ривожланишни болаларнинг жисмоний фаолияти орқали ҳиссиётларини ривожлантиришга ёрдам берадиган тадбирлар мажмуаси, айлантириш мосламаси, сенсорли платформаларда элементлар бажариш каби) тайёргарлик тизимига киритиш ҳисобига эгилувчанлик сифатини ривожлантириш имкониятлари кенгайтирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бошланғич синф ўқувчиларини тўгараклар орқали ҳаракат фаоллиги, маънавий қадриятлар ва қуруқликда сузиш элементларини махсус ва ноанъанавий машқлар орқали ўргатиш самарадорлиги бўйича олинган илмий натижалар асосида:
бошланғич синф ўқувчиларнинг функсионал, жисмоний ривожланиши ҳамда саломатлик ҳолатини яхшилаш учун қуруқликда сузиш элементларини ривожлантиришга хизмат қилувчи “Сwим он ланд” махсус машқлар дастури Самарқанд шаҳар, Тойлоқ туманидаги 5-6 умумий ўрта таълим мактабларига, Навоий вилояти, Хатирчи туманидаги 85-27-сонли умумий ўрта таълим мактаблари ва Қашқадарё вилояти Қашқадарё туманидаги 19-42-сонли умумий ўрта мактаблари машғулотларига татбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлигининг 2022-йил 30-ноябрдаги 06-01/06/13/8606-сон маълумотномаси). Натижада, болаларнинг функсионал кўрсаткичлари 5,46%га яхшиланган;
бошланғич синф ўқувчиларини мушаклар ҳаракатчанлигини уйғун тарбиялаш учун логоритмик машқлар, нутқ ва ҳаракатни бир хил ритм ҳамда темпда бажариш механизми ҳамда “Калланетика” микро машғулотларини тайёргарлик жараёнига киритиш бўйича таклифлар ва тавсиялар Самарқанд шаҳар, Тойлоқ туманидаги 5-6 умумий ўрта таълим мактабларига, Навоий вилояти, Хатирчи туманидаги 85-27-сонли умумий ўрта таълим мактаблари ва Қашқадарё вилояти Қашқадарё туманидаги 19-42-сонли умумий ўрта мактаблари машғулотларига татбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлигининг 2022-йил 30-ноябрдаги 06-01/06/13/8606-сон маълумотномаси). Натижада, 7-11 ёшли болаларнинг ҳаракат фаоллиги ва жисмоний ривожланиш кўрсаткичлари 11,24% га ортганлиги аниқланган;
бошланғич синф ўқувчиларининг жисмоний ривожлантириш учун белгилаб олинган дарсдан ташқари машғулотларида ахлоқий қадриятларни ривожлантиришга қаратилган ҳаракатли ўйинлар ва “аутотраининг”лардан ташкил топган педагогик моделни тайёргарлик жараёнига киритиш бўйича таклифлар ва тавсиялар Самарқанд шаҳар, Тойлоқ туманидаги 5-6 сонли умумий ўрта таълим мактабларига, Навоий вилояти Хатирчи туманидаги 85-27-сонли умумий ўрта таълим мактаблари ва Қашқадарё вилояти, Қашқадарё туманидаги 19-42-сонли умумий ўрта мактаблари машғулотларига татбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлигининг 2022-йил 30-ноябрдаги 06-01/06/13/8606-сон маълумотномаси). Натижада, 7-11 ёшли болаларнинг спорт соғломлаштириш тўгаракларида ахлоқий тарбиявий қадриятларни ривожлантириш, ҳаракат фаоллиги кўрсаткичлари 11,3% га ортганлиги аниқланган;
бошланғич синф ўқувчиларининг жисмоний сифатларини ривожлантиришда сенситив даврини инобатга олган холда эмоционал ҳолатини барқарорлаштириш учун саломатликни мустаҳкамлашга қаратилган согʻломлаштирувчи гимнастика машғулотларни (эмоционал ривожланишни болаларнинг жисмоний фаолияти орқали ҳиссиётларини ривожлантиришга ёрдам берадиган тадбирлар мажмуаси, қаттиқроқ стресс-балл, айлантириш мосламаси, сенсорли платформаларда элементлар бажариш каби) тайёргарлик тизимига киритиш бўйича таклифлар ва тавсиялар Самарқанд шаҳар, Тойлоқ туманидаги 5-6 умумий ўрта таълим мактабларига, Навоий вилояти, Хатирчи туманидаги 85-27-сонли умумий ўрта таълим мактаблари ва Қашқадарё вилояти, Қашқадарё туманидаги 19-42-сонли умумий ўрта мактаблари машғулотларига татбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлигининг 2022-йил 30-ноябрдаги 06-01/06/13/8606-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларда ижтимоий мулоқотга йўналтирилган маънавий қадриятлар 10-11% га оширишга хизмат қилган.