Sayt test rejimida ishlamoqda

Бойназаров Бахрон Раимовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Атроф-муҳит объектларида фтор ва айрим оғир металларнинг зарарли таъсирини камайтирувчи агробиотехнологиясини ишлаб чиқиш», 11.00.05 - Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.DSc/B146.
Илмий маслаҳатчи: Джуманиязова Гульнара Исмаиловна, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Тошкент давлат аграр университети, Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги DSc.03/27.02.2020.В.01.15 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Жобборов Бахром Турғунович, биология фанлари доктори, доцент; Жулиев Мухиддин Комилович, биология фанлари доктори, доцент; Санакулов Акмал Лапасович,  қишлоқ хўжаиги фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети  .
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: атроф-муҳит объектларида фтор ва айрим оғир металларнинг зарарли таъсирини камайтирувчи агробиотехнологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор оғир металлар билан ифлосланган тупроқларда N180P110K65 кг/га, K-Gumat ўғити (200 л/га), Teria-S (1,5 л/га) ва Serhosil (20 л/га) биопрепаратларини мажмуавий қўлланилиши тупроқнинг агрокимёвий кўрсаткичларига ижобий таъсирини очиб берилган; 
ҳудуднинг тупроқ шароитларида фтор ва оғир металлар миқдорларини камайтиришда  N180P110K65 кг/га, K-Gumat ўғити (200 л/га), Teria-S (1,5л/га) ва Serhosil (20л/га) биопрепаратларини мажмуавий қўлланилиши тупроқдаги фосфор парчаловчи бактериялар сони 3 тартибга, калий парчаловчи бактериялар сони 4 тартибга назорат вариантига нисбатан кўтарилганини илмий асосланган;
фтор бирикмалари билан ифлосланган тупроқ шароитида фторнинг ҳаракатчан шаклларни камайтиришда K-Gumat нинг кам миқдорлари (0,15 мл/100 г тупроққа) ижобий самара бериши илмий асосланган;
ҳудуднинг тупроқ шароитларида тупроқни соғломлаштириш ва кузги буғдой ўсимликларида оғир металлар ва фтор миқдорларини камайтиришда Rizokom-2 биопрепарати (1,5 л/га), K-Gumat органик ўғити (200 л/га), Teria-S бактериал ўғити (1,5 л/га) ва Serhosil  биопрепаратларини (20 л/га) миқдорларида қўлланилиши илмий томондан исботланган;
фтор бирикмалари билан ифлосланган тупроқларда буғдой етиштиришда NPK, K-Gumat органик ўғити, Teria-S бактериал ўғити ва Serhosil  биопрепаратларини мажмуавий қўлланилиши тупроқларга фторнинг токсик таъсирини камайтирганини ва агрономик муҳим бўлган азот (0,085-0,109%), фосфор (0,145-0,155%) ва калий (0,9-0,96%) элементларини миқдори биоўғитлар қўлланилмаган вариантларга нисбатан кўпайиши илмий исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Атроф-муҳит объектларида фтор ва айрим оғир металларнинг зарарли таъсирини камайтирувчи агробиотехнологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
“Оғир металлар билан ифлосланган тупроқ шароитида кузги буғдой ўсимлигини етиштириш агробиотехнологияси” ва “Қишлоқ хўжалик экинларини фтор бирикмаларининг зарарли таъсирларига нисбатан чидамлилигини ошириш” номли тавсияномалaр фермер хўжаликлари амалиётига жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2024 йил 8 октябрда 05/06-04-476-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу тавсиянома экология ва қишлоқ хўжалиги соҳаси мутахассислари, саноат чиқиндилари билан нисбатан ифлосланган ҳудуд ерларидан фойдаланувчиларга тупроқларни соғломлаштишда ҳамда бошоқли дон маҳсулотларни етиштирувчи дехқон  ва фермер хўжалик ходимларига тавсиянома сифатида хизмат қилган;
оғир металлар билан ифлосланган тупроқларда K-Gumat ўғити, Teria-S ва Serhosil биопрепаратлари Тошкент вилояти “Олмалиқ конметаллургия комбинатининг” истеъмол моллари ишлаб чиқариш бошқармасига қарашли хўжаликнинг 150,0 гектар ер майдонида амалиётга жорий қилинган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2024 йил 8 октябрда 05/06-04-476-сон маълумотномаси). Натижада, тупроқнинг агрокимёвий кўрсаткичларидан ҳаракатчан азот 3 мг/кг, ҳаракатчан фосфор 6,1 мг/кг ва ҳаракатчан калий 84 мг/кг га, микробиологик кўрсаткичларидан аммонификаторлар 5х102 га, фосфор парчаловчи бактериялар 5х103 га, олигонитрофиллар 2,4 х104 га назоратга нисбатан ошириш имконини берган;
оғир металлар билан ифлосланган тупроқ шароитларида кузги буғдой ўсимлигини етиштиришда K-Gumat органик ўғитини тупроқга, Teria-S бактериал ўғитини уруғларга ва Serhosil биопрепаратини баргларга ишлов бериш асосида янги илмий асосланган агробиотехнологияси Тошкент вилояти “Олмалиқ конметаллургия комбинатининг” истеъмол моллари ишлаб чиқариш бошқармасига қарашли фермер хўжаликка жорий қилинган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2024 йил 8 октябрда 05/06-04-476-сон маълумотномаси). Натижада, саноат чиқиндилари билан нисбатан ифлосланган ҳудуд тупроқларини соғломлаштириш ҳамда бошоқли дон маҳсулотларини ҳосилдорлигини ошириш имконини берган;
«Оғир металлар билан ифлосланган тупроқ шароитида кузги буғдой ўсимлигини етиштириш агробиотехнологияси» номли тавсиянома Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2024 йил 15 августдаги 03-03/3-7927-сон маълумотномаси). Натижада, кузги буғдой ўсимлигига оғир металларнинг зарарли таъсири балки, атроф муҳитни ифлослантирувчи бошқа физикавий-кимёвий омилларга нисбатан чидамлилигини ошириш услублари ҳақида маълумотлар берилган бўлиб, экология, табиатни муҳофаза қилиш фанлари амалий машғулотларида ҳамда ишлаб чиқаришда экология (қишлоқ хўжалик) мутаҳассислари учун фойдаланиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish