Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахимова Умидахон Абдураимовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Иқтисодиётни рақамли трансформация шароитида Ўзбекистон олий таълим муассасаларида инновацион фаолиятни ривожлантириш йўллари”, 08.00.05 – “Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Iqt5307
Илмий раҳбар: Хашимова Наима Абидовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат техника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, DSc.03/30.12.2019.I.60.03 
Расмий оппонентлар: Режапов Хайрилло Хикматуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;   Алимова Гўзал Алишеровна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат транспорт университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Иқтисодиётини рақамли трансформация  шароитида Ўзбекистон олий таълим муассасаларида инновацион фаолиятни ривожлантириш йўллари бўйича илмий ва амалий таклиф ҳамда тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олий таълим муассасаларининг инновацион фаолиятини ривожлантириш ва таълим хизматлари самарадорлигини ошириш мақсадида Эллсберг парадокси, Аниқлик эффекти, Истиқбол назарияси мезонлари асосида Алле истиқболи ёндашувига мувофиқ интеграл баҳолаш тизими таклиф этилган;
миллий олий таълим муассасаларининг халқаро эътироф этилган  Қуаcқуарелли Симондс (ҚС) рейтингининг ТОП-1000 лигида ўрин эгаллашини таъминлашда қўшма компетенсияларга эга мутахассислар тайёрлашнинг ташкилий-иқтисодий механизми такомиллаштирилган;
олий таълим хизматларида ўзини-ўзи молиялаштириш самарадорлигини ошириш мақсадида инновацион кластерни ривожлантириш механизми СТЕМ-модели орқали такомиллаштирилган;
рақамли трансформация шароитида олий таълим муассасалари инновацион салоҳиятини 2025-2030-йилларга мўлжалланган прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Иқтисодиётни рақамли трансформация шароитида Ўзбекистон олий таълим муассасаларида инновацион фаолиятни ривожлантириш йўллари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
олий таълим муассасаларининг инновацион фаолиятини ривожлантириш ва таълим хизматлари самарадорлигини ошириш мақсадида Эллсберг парадокси, аниқлик эффекти, истиқбол назарияси мезонлари асосида Алле истиқболи ёндашувига мувофиқ интеграл бахолаш тизими республика олий таълим муассасаларининг фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар  вазирлигининг 2024-йил 14-ноябрдаги 03/17-3264-сонли маълумотномаси, ЎзМУнинг 2024-йил 12-ноябрдаги 04/11-10414-сонли маълумотномаси, СамДУнинг 2024-йил 30-октябрдаги 10-5754-сонли далолатномаси, ТДТУнинг 2024-йил 2-ноябрдаги 01/9-14-1888-сонли далолатномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида 2024-йилда Алле истиқболи ёндашувига мувофиқ инновацион фаолият натижавийлиги Эллсберг парадоксига кўра Ўзбекистон Миллий Университетида 0,36 коеффициентни, Тошкент давлат техника университетида 0,24 коеффициентни, Самарқанд давлат университетида 0,17 коеффициентни ҳамда Термиз давлат университетида 0,17 коеффициентни ташкил этди;
миллий олий таълим муассасаларининг халқаро эътироф этилган  Қуаcқуарелли Симондс (ҚС) рейтингининг ТОП-1000 лигида ўрин эгаллашини таъминлашда қўшма компетенсияларга эга мутахассислар тайёрлашнинг ташкилий-иқтисодий механизми такомиллаштириш бўйича таклифлар республика олий таълим муассасалари фаолиятига жорий қилинди (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 14-ноябрдаги 03/17-3264-сонли маълумотномаси, ЎзМУнинг 2024-йил 12-ноябрдаги 04/11-10414-сонли маълумотномаси, СамДУнинг 2024-йил 30 октябрдаги 10-5754-сонли далолатномаси, ТДТУнинг 2024-йил 2-ноябрдаги 01/9-14-1888-сонли далолатномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Республика олий таълим муассасаларида қўшма  компетенсияларга эга бўлган мутахассислар сони  20 фоизга  ошишига эришилди;
олий таълим хизматларида ўзини-ўзи молиялаштириш самарадорлигини ошириш мақсадида инновацион кластерни ривожлантириш механизмининг СТЕМ-модели ЎзМУ, ТДТУ, СамДУ, ТерДУларининг фаолиятига жорий қилинди (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар  вазирлигининг 2024-йил 14-ноябрдаги 03/17-3264-сонли маълумотномаси, ЎзМУнинг 2024-йил 12-ноябрдаги 04/11-10414-сонли маълумотномаси, СамДУнинг 2024-йил 30-октябрдаги 10-5754-сонли далолатномаси, ТДТУнинг 2024-йил 2-ноябрдаги 01/9-14-1888-сонли далолатномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида 2024-йилда ОТМларнинг инновацион-таълим кластери модели негизида иммерсив илмий-тадқиқот платформалари хизмати йўлга қўйилган;
рақамли трансформация шароитида олий таълим муассасалари инновацион салоҳиятини 2025-2030-йилларга мўлжалланган прогноз параметрлари ЎзМУ, ТДТУ, СамДУ, ТерДУларининг фаолиятига жорий қилинди (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 14-ноябрдаги 03/17-3264-сонли маълумотномаси, ЎзМУнинг 2024-йил 12-ноябрдаги 04/11-10414-сонли маълумотномаси, СамДУнинг 2024-йил 30-октябрдаги 10-5754-сонли далолатномаси, ТДТУнинг 2024-йил 2-ноябрдаги 01/9-14-1888-сонли далолатномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида олий таълим муассасаларида истиқболли таҳлил қилиш имконияти яратилиб,  тадқиқот ва таҳлиллар прогноз учун динамик ссенарий оптимал эканлигини кўрсатди. Прогноз натижаларига кўра, 2030-йилга бориб танланган ОТМларда Эллсберг парадокси бўйича коеффициенти ЎзМУ, ТДТУ, СамДУ ва ТерДУда 0,03 бирликка ошиши мумкин. Шунингдек, Аниқлик эффекти бўйича коеффициенти ЎзМУ, ТДТУ, СамДУ ва ТерДУда 0,025 бирликка ҳамда Истиқбол назарияси бўйича коеффициенти ЎзМУ, ТДТУ, СамДУ ва ТерДУда 0,018 бирликка ошиши мумкин. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish