Sayt test rejimida ishlamoqda

Умирзоқов Жаъсур Артиқбой ўғлининг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Махсус иқтисодий зоналарда инвестиция муҳити жозибадорлигини баҳолаш методологияси», 08.00.07 – «Молия, пул муомаласи ва кредит».
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.DSc/Iqt493.
Илмий маслаҳатчи: Каримқулов Жасур Имомбоевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент Кимё халқаро университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
 Расмий оппонентлар: иқтисодиёт фанлари доктори, академик Ғуломов Саидахрор Саидахмедович; иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Хайдаров Низамиддин Хамраевич; иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Обломурадов Нарзулло Наимович.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: махсус иқтисодий зоналарда инвестиция муҳити жозибадорлигини баҳолаш методологиясини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
махсус иқтисодий зонада инвестиция муҳитининг жозибадорлигини ошириш мақсадида божхона имтиёзларидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг камида 10 фоизини экспорт қилиш талабини жорий этиш таклиф этилган;
махсус иқтисодий зонанинг географик ва логистик жойлашуви, шунингдек, ҳудуднинг иқтисодий ривожланиш даражасидан келиб чиқиб, молиявий имтиёзлар ва преференсияларни қўллашда уч босқичли табақалаштирилган ёндашувдан фойдаланиш зарурлиги асосланган;
йирик инвестиция лойиҳалари учун қурилиш материалларининг импорт қилинадиган қисмини 100% божхона тўловидан озод этиш, ўрта лойиҳалар учун 70% ва кичик лойиҳалар учун 50% миқдорида имтиёзлар бериш таклиф этилган; 
махсус иқтисодий зона иштирокчиси ҳисобланган солиқ суммасидан ҳисобга олинадиган қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) суммасининг ортиб кетиши натижасида вужудга келган фарқни республика бюджети ҳисобидан 50 фоизини қоплаб бериш таклиф этилган; 
«Нукус технопарки» махсус саноат зонаси муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини ривожлантиришга марказлаштирилган молиялаштириш манбалари ҳисобидан капитал қўйилмалар бўйича 10 фоизлик лимит ажратиш таклиф этилган. 
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Махсус иқтисодий зоналарда инвестиция муҳити жозибадорлиги баҳолаш методологиясини такомиллаштириш юзасидан ишлаб чиқилган илмий таклифлар ва амалий тавсиялар асосида: 
махсус иқтисодий зонада инвестиция муҳитининг жозибадорлигини ошириш мақсадида божхона имтиёзларидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг камида 10 фоизини экспорт қилиш талабини жорий этиш таклифи Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлис Сенати Кенгашининг 2023-йил
5-октябрдаги ҚҚ-594-ИВ-сон қарори билан тасдиқланган “Махсус иқтисодий зоналар фаолиятини янада такомиллаштириш ва уларга хорижий инвестицияларни жалб қилиш ишлари самарадорлигини ошириш бўйича “Йўл харитаси””ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлис Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитасининг 2024-йил 4-июндаги 05/5 л00-сон маълумотномаси). Натижада 2023-йил 1-сентябрга қадар махсус иқтисодий зоналар иштирокичлари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг экспорт ҳажми
451,1 млн АҚШ долларини ташкил этган;
махсус иқтисодий зонанинг географик ва логистик жойлашуви, шунингдек, ҳудуднинг иқтисодий ривожланиш даражасидан келиб чиқиб, молиявий имтиёзлар ва преференсияларни қўллашда уч босқичли табақалаштирилган ёндашувдан фойдаланиш таклифи Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлис Сенати Кенгашининг 2023-йил 5-октябрдаги ҚҚ-594-ИВ-сон қарори билан тасдиқланган “Махсус иқтисодий зоналар фаолиятини янада такомиллаштириш ва уларга хорижий инвестицияларни жалб қилиш ишлари самарадорлигини ошириш бўйича “Йўл харитаси””ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлис Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитасининг 2024-йил 4-июндаги 05/5 л00-сон маълумотномаси). Натижада махсус иқтисодий зоналарда инвестиция муҳити жозибадорлигини баҳолаш методологияси такомиллаштирилган;
йирик инвестиция лойиҳалари учун қурилиш материалларининг импорт қилинадиган қисмини 100% божхона тўловидан озод этиш, ўрта лойиҳалар учун 70% ва кичик лойиҳалар учун 50% миқдорида имтиёзлар бериш таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2020-йил 17-февралдаги ЎРҚ-604-сон “Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида”ги Қонуни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлис Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитасининг
2024-йил 4-июндаги 05/5 л00-сон, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг 2023-йил 22-сентябрдаги 04-73-11518-сон маълумотномалари). Унга кўра, мазкур божхона имтиёзи республикада ишлаб чиқарилмайдиган ва инвестиция битимига мувофиқ олиб кирилган қурилиш материаллари учун берилади. Натижада махсус иқтисодий зоналар инвестиция муҳитини жозибадорлигини ошириш божхона имтиёзларини қўллаш механизми такомиллаштирилган;
махсус иқтисодий зона иштирокчиси ҳисобланган солиқ суммасидан ҳисобга олинадиган қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) суммасининг ортиб кетиши натижасида вужудга келган фарқни республика бюджети ҳисобидан 50 фоизини қоплаб бериш таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2020-йил 17-февралдаги ЎРҚ-604-сон “Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида”ги Қонуни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлис Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитасининг 2024-йил 4-июндаги 05/5 л00-сон, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг 2023-йил 22-сентябрдаги 04-73-11518-сон маълумотномалари). Натижада солиқ имтиёзлари орқали  махсус иқтисодий зоналар инвестиция муҳитини жозибадорлигини ошириш ва баҳолаш механизми такомиллаштирилган;
“Нукус технопарки” махсус саноат зонаси муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини ривожлантиришга марказлаштирилган молиялаштириш манбалари ҳисобидан капитал қўйилмалар бўйича 10 фоизлик лимит ажратиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 6-июлдаги ПҚ-306-сон “Қорақалпоғистон Республикасида “Нукус технопарки” махсус саноат зонасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” Фармонини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2024-йил 13-февралдаги 05-09/16-02/150-сон, Ўзбекистон савдо-саноат палатасининг 2024-йил 12-мартдаги 9/06-30-4717-сон маълумотномалари). Натижада 2023-йилда “Нукус технопарки” махсус саноат зонаси муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини ривожлантиришга марказлаштирилган молиялаштириш манбалари ҳисобидан жами 1,2 млрд сўм капитал қўйилмалар ажратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish