Очилов Фарходжон Шавкатжон ўғлининг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Акциядорлик жамиятларида мажбуриятлар ҳисоби ва аудити методологиясини
такомиллаштириш», 08.00.08 – «Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит».
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.DSc/Iqt713.
Илмий маслаҳатчи: Қўзиев Исломжон Неъматович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Пардаев Мамаюнус Қаршибоевич; иқтисодиёт фанлари доктори, доцент Маматқулов Муроджон Шукурович; иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Нурманов Улуғбек Анорбаевич.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Акциядорлик жамиятларида мажбуриятлар ҳисоби ва аудити методологиясини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
молиявий ҳисоботда ахборотларнинг шаффофлик даражасини ошириш мақсадида молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботнинг 0620 ва 0820-сатрларига “Ижара бўйича узоқ ва қисқа муддатли мажбуриятлар” элементларини киритиш таклиф этилган;
ички ва ташқи фойдаланувчиларнинг оқилона қарорлар қабул қилишларини таъминлаш мақсадида “Узоқ ва қисқа муддатли баҳоланган мажбуриятлар” элементларини молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботнинг 0640 ва 0840-сатрларига киритиш асосланган;
амортизацияланган қиймат бўйича баҳоланадиган узоқ ва қисқа муддатли молиявий мажбуриятларни халқаро стандартлар асосида тузиладиган молиявий ҳолат тўғрисида ҳисоботда акс эттириш таклиф этилган;
акциядорлик жамиятлари бухгалтерия ҳисобида молиявий мажбуриятларни тан олиш ҳамда уларни молиявий ҳисоботларда акс эттириш алгоритмини қўллаш асосланган;
молиявий ҳисобот аудитида резервларнинг тўғри шаклланганлигини аниқлаш ва далилларнинг ишончлилигини оширишда баҳоланган мажбуриятларни қоплаш коеффисиентини қўллаш таклиф этилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Акциядорлик жамиятларида мажбуриятлар ҳисоби ва аудити методологиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Молиявий ҳисоботдаги ахборотларнинг шаффофлик даражасини ошириш мақсадида молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботнинг 0620 ва 0820-сатрларига “Ижара бўйича узоқ ва қисқа муддатли мажбуриятлар” элементларини киритишга оид таклифдан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирининг 2024-йил 8 октябрдаги 181-сон буйруғи (Адлия вазирлигида 2024-йил 4-ноябрда 3567-сон билан рўйхатга олинган) билан тасдиқланган “Молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари ҳамда уларнинг таркиби ва мазмуни тўғрисидаги Низом”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024 йил 1 декабрдаги 08/43-2-24968-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида акциядорлик жамиятларининг молиявий ҳолатини янада аниқроқ ва шаффоф ёритиб беришга ҳамда молиявий ҳисоботлардан фойдаланувчиларни ижара бўйича узоқ ва қисқа муддатли мажбуриятларни аниқ баҳолашлари учун ҳаққоний маълумотлар билан таъминлаш имконияти яратилган;
ички ва ташқи фойдаланувчиларнинг оқилона қарорлар қабул қилишларини таъминлаш мақсадида “Узоқ ва қисқа муддатли баҳоланган мажбуриятлар” элементларини молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботнинг 0640 ва 0840-сатрларига киритишга оид таклифдан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирининг 2024-йил 8 октябрдаги 181-сон буйруғи (Адлия вазирлигида 2024-йил 4-ноябрда 3567-сон билан рўйхатга олинган) билан тасдиқланган “Молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари ҳамда уларнинг таркиби ва мазмуни тўғрисидаги Низом”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024 йил 1 декабрдаги 08/43-2-24968-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида узоқ ва қисқа муддатли баҳоланган мажбуриятлар бўйича резервларни ташкил этиш ҳамда уларни аниқ баҳолаш орқали қонунчиликка мувофиқлигини таъминлашга эришилган;
амортизацияланган қиймат бўйича баҳоланадиган узоқ ва қисқа муддатли молиявий мажбуриятларни халқаро стандартлар асосида тузиладиган молиявий ҳолат тўғрисида ҳисоботда акс эттириш бўйича таклифдан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирининг 2024-йил 8 октябрдаги 181-сон буйруғи (Адлия вазирлигида 2024-йил 4-ноябрда 3567-сон билан рўйхатга олинган) билан тасдиқланган “Молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари ҳамда уларнинг таркиби ва мазмуни тўғрисидаги Низом”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024 йил 1 декабрдаги 08/43-2-24968-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида молиявий ҳисоботдан фойдаланувчиларни амортизацияланган қиймат бўйича баҳоланадиган узоқ ва қисқа муддатли молиявий мажбуриятлар миқдорини тўлиқроқ тушуниш ҳамда уларни бошқа ташкилотнинг молиявий ҳисоботлари билан қиёслаш учун барча хусусиятларини ёритиб бериш имконияти яратилган;
акциядорлик жамиятлари бухгалтерия ҳисобида молиявий мажбуриятларни тан олиш ҳамда уларни молиявий ҳисоботларда акс эттириш алгоритмини қўллаш бўйича таклифдан «Ғалла-Алтег» АЖда ҳисоб сиёсатини ишлаб чиқишда фойдаланилган («Ғалла-Алтег» АЖнинг 2024 йил 19 декабрдаги 03/598-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида молиявий ҳисоботларда молиявий мажбуриятлар миқдори бўйича маълумотларни шаффоф ҳамда ҳаққоний ёритиб беришга эришилган;
молиявий ҳисобот аудитида резервларнинг тўғри шаклланганлигини аниқлаш ва далилларнинг ишончлилигини оширишда баҳоланган мажбуриятларни қоплаш коеффисиентини қўллашга оид таклифдан Ўзбекистон Аудиторлар палатаси томонидан таҳлилий амалларни бажариш бўйича услубий қўлланмаларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Аудиторлар палатасининг 2024 йил 27 декабрдаги 115-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида акциядорлик жамиятларида баҳоланган мажбуриятларнинг қопланиш даражасини ва резервларнинг ҳаққоний шаклланганлигини баҳолаш имконияти яратилган.