Турсунов Озодбек Бадаловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Ўзбекистонда транспорт хизматлари фаолиятини бошқаришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш”, 08.00.13 – Менежмент ва 08.00.05 – “Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти” туташ ихтисосликлари бўйича.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Iqt2658.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Мирзаев Абдуллажон Топилович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор (DSc).
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, DSc.03/30.12.2019.I.60.03
Расмий оппонентлар Махмудов Одилжон Холмирзаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Режапов Хайрилло Хикматуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор (DSc).
Этакчи ташкилот: Наманган мухандислик қурилиш институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади транспорт хизматлари фаолиятини бошқаришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
миллий транспорт хизматлари тизимидан транспорт хизматлари истеъмолчиларига қадар бўлган пирамида босқичлари асосида “Миллий транспорт хизматлари тизимини бошқаришнинг кўп даражали таксономияси” ишлаб чиқилган;
йўловчи ташиш хизматлари бозорида бевосита ва билвосита рақобат, йўловчи ташиш компаниялари ва етказиб берувчилар фаолиятини декомпозициялаш орқали йўловчи ташиш хизматлари бозори модели ишлаб чиқилган;
транспорт инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида транспорт логистика, транспорт воситалари турлари, транспорт марказларини мувофиқлаштириш, юк терминаллари, диспетчерлик марказларини инновацион ташкил этиш асосида “транспорт-логистика хизматлари тизимини инновацион бошқариш механизми” таклифи асосланган;
ташилган юклар ҳажми, қатнов йўлларининг узунлиги, йўловчилар сони ва соҳада бандлар сони каби экзоген омилларни киритиш ҳисобига транспорт хизматлари ҳажмининг 2030 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда транспорт хизматлари фаолиятини бошқаришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
миллий транспорт хизматлари тизимидан транспорт хизматлари истеъмолчиларига қадар бўлган пирамида босқичлари асосида “Миллий транспорт хизматлари тизимини бошқаришнинг кўп даражали таксономияси” ишлаб чиқилган таклифидан Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2024-йил 10-январдаги 4/200-сонли маълумотномаси). Ушбу илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида иқтисодиётнинг кўп босқичли таксономияси ва тизим барқарорлиги назарияларига асосланган миллий транспорт хизматлари тизимини яратиш ва миллий иқтисодиётнинг барқарор ривожланиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш консепсияси ишлаб чиқилган;
йўловчи ташиш хизматлари бозорида бевосита ва билвосита рақобат, йўловчи ташиш компаниялари ва етказиб берувчилар фаолиятини декомпозициялаш орқали йўловчи ташиш хизматлари бозори модели ишлаб чиқиш бўйича илмий янгилик Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2024-йил 10-январдаги 4/200-сонли маълумотномаси). Ушбу илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида транспорт хизматлари фаолиятини ривожлантириш ва логистика хизматлари бозори бўйича бошқарув қарорларини мувофиқлаштириш учун мамлакатда халқаро савдо ва ички логистика тўсиқлари ва харажатларини камайтириш масаласини ҳал қилиш учун транспорт хизматлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи марказ ташкил этиш тартиби асосланган;
транспорт инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида транспорт логистика, транспорт воситалари турлари, транспорт марказларини мувофиқлаштириш, юк терминаллари, диспетчерлик марказларини инновацион ташкил этиш асосида “транспорт-логистика хизматлари тизимини инновацион бошқариш механизми” таклиф этиш бўйича илмий янгилик Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2024-йил 10-январдаги 4/200-сонли маълумотномаси). Ушбу илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида транспорт логистика хизматлари тизимини қўллаб-қувватловчи қарор қабул қилиш учун ахборот ва ҳисоблаш ёрдами, ташкилий ва иқтисодий қўллаб-қувватлаш, техник воситалар мажмуаси, ҳуқуқий ёрдам, кадрлар ва эргономик қўллаб-қувватлашлар томонидан синергия хусусиятига эга бўлган логистика ёбошқарувининг самарадорлиги 2,5 баробарга ортган;
ташилган юклар ҳажми, қатнов йўлларининг узунлиги, йўловчилар сони ва соҳада бандлар сони каби экзоген омилларни киритиш ҳисобига транспорт хизматлари ҳажмининг 2030 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқиш бўйича илмий янгилик Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2024-йил 10-январдаги 4/200-сонли маълумотномаси). Ушбу илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида транспорт хизматлари фаолиятидан олинадиган даромадлар ҳажмининг киритилаётган ресурслар ҳамда транспорт субектлари сони таъсиридаги кўп омилли модел асосида ишлаб чиқилган ўзгариш тенденсияларининг ўрта муддатли давр учун ссенарийларидан амалиётда фойдаланиш асосида олинадиган даромадлар ҳажмининг 2,2 марта ортиши аниқланган.