Sayt test rejimida ishlamoqda

Норқучқоров Абдулазиз Зиёдулла ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Давлат секторидаги олий таълим муассасаларда сметалар ижроси ҳисоби ва ҳисоботини такомиллаштириш”, 08.00.08 – “Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Iqt3301. 
Илмий раҳбар: Хамдамов Бахром Касимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
 Расмий оппонентлар: Ахмеджанов Каримжон Бакиджанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ибрагимов Абдугапур Каримович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: давлат секторидаги олий таълим муассасаларда сметалар ижроси ҳисоби ва ҳисоботини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ҳамда амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
олий таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов–контракт шакли маблағлари бўйича сметалар ижроси жараёнида ИВ–гуруҳ коммунал хизмат харажатларини миллий ва қўшма таълим дастури доирасида жорий даврдаги талабалар контенгентидан келиб чиқиб, ҳақиқий харажатларга тақсимлаш таклиф этилган;
олий таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов–контракт маблағлари бўйича ҳисобланган даромадлар ҳисобини юритиш учун 520200‒“Олий ва ўрта махсус, профессионал таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов–контракт маблағлари бўйича ҳисобланган даромадлар” счёти таркибида, 520200/1‒ “Миллий таълим дастури доирасида ўқитишнинг тўлов–контракт шакли бўйича даромадлар” ҳамда 520200/2‒“Қўшма таълим дастури доирасида ўқитишнинг тўлов-контракт шакли бўйича даромадлар” ишчи счётларини қўллаш таклиф этилган; 
олий таълим муассасаларида миллий ва қўшма таълим дастури доирасида ўқитишнинг тўлов–контракт шакли пул маблағлари ҳисобини юритиш учун 102409‒“Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов–контракт шаклидан тушумлар” счёти таркибида 102409/1‒“Миллий таълим дастури доирасида ўқитишнинг тўлов-контракт шакли пул маблағлари” ҳамда 102409/2‒“Қўшма таълим дастури доирасида ўқитишнинг тўлов–контракт шакли пул маблағлари” ишчи счётларини очиш таклиф этилган;
олий таълим муассасаларида миллий ва қўшма таълим дастури доирасида ўқитишнинг тўлов–контракт шакли маблағлари бўйича ҳақиқий харажатлар ҳисобини юритиш учун 730000‒“Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов–контракт шаклидан тушган тушумлар ҳисобидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар” счёти таркибида 730000/1‒“Миллий таълим дастури доирасида ўқитишнинг тўлов–контракт шакли маблағлари бўйича ҳақиқий харажатлар” ҳамда 730000/2‒“Қўшма таълим дастури доирасида ўқитишнинг тўлов–контракт шакли маблағлари бўйича ҳақиқий харажатлар” ишчи счётларини очиш таклиф этилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Давлат секторидаги олий таълим муассасаларда сметалар ижроси ҳисоби ва ҳисоботини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
олий таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов–контракт шакли маблағлари бўйича йиллик сметаларни тузиш жараёнида ИВ–гуруҳ коммунал хизмат харажатларини миллий ва қўшма таълим дастури доирасида талабалар контенгентидан келиб чиқиб тақсимлаш асосида режалаштириш таклифи Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг ҳисоб сиёсати (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 05 апрелдаги 03/20-05/04-сон маълумотномаси ҳамда Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетнинг 02.04.2024 йилдаги далолатномаси)да ўз аксини топган. Натижада олий таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шакли маблағлари бўйича ИВ–гуруҳ коммунал хизмат харажатларини миллий ва қўшма таълим дастури доирасида аниқ режалаштиришга хизмат қилган;
олий таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов–контракт маблағлари бўйича ҳисобланган даромадлар ҳисобини юритиш учун 520200‒ “Олий ва ўрта махсус, профессионал таълими муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт маблағлари бўйича ҳисобланган даромадлар” счёти таркибида, 520200/1‒ “Миллий таълим дастури доирасида ўқитишнинг тўлов-контракт шакли бўйича даромадлар” ҳамда 520200/2‒“Қўшма таълим дастури доирасида ўқитишнинг тўлов-контракт шакли бўйича даромадлар” ишчи счётларини очиш таклифи Муҳаммад ал‒Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг ҳисоб сиёсати (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 05 апрелдаги 03/20‒05/04‒сон маълумотномаси ҳамда Муҳаммад ал‒Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетнинг 02.04.2024 йилдаги далолатномаси)да ўз аксини топган. Ушбу таклифни амалиётга жорий этиш орқали ҳар бир таълим дастури билан боғлиқ ҳолда ўқитишнинг тўлов-контракт шакли даромадларига оид алоҳида таҳлилий бухгалтерия ахборотларини шакллантириш, ўқитишнинг тўлов-контракт маблағлари бўйича даромадлар прогнозларини аниқлаш учун зарур маълумотларни шакллантиришга хизмат қилган;
олий таълим муассасаларида асосий ва қўшма таълим дастури доирасида ўқитишнинг тўлов–контракт шакли пул маблағлари ҳисобини юритиш учун 102409‒“Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушумлар” счёти таркибида 102409/1‒“Миллий таълим дастури доирасида ўқитишнинг тўлов-контракт шакли пул маблағлари” ҳамда 102409/2‒“Қўшма таълим дастури доирасида ўқитишнинг тўлов-контракт шакли пул маблағлари” ишчи счётларини очиш таклифи Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг ҳисоб сиёсати (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 05 апрелдаги 03/20‒05/04‒сон маълумотномаси ҳамда Муҳаммад ал‒Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетнинг 02.04.2024 йилдаги далолатномаси)да ўз аксини топган. Ушбу таклифни амалиётга жорий этиш орқали ҳар бир таълим дастури билан боғлиқ ҳолда ўқитишнинг тўлов–контракт шакли пул маблағлари ҳаракатига оид алоҳида таҳлилий бухгалтерия ахборотларини шакллантириш, пул маблағлари ҳаракатига оид ишончли бошқарув қарорларини қабул қилишга хизмат қилган; 
олий таълим муассасаларида миллий ва қўшма таълим дастури доирасида ўқитишнинг тўлов-контракт шакли маблағлари бўйича ҳақиқий харажатлар ҳисобини юритиш учун 730000‒“Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов–контракт шаклидан тушган тушумлар ҳисобидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар” счёти таркибида 730000/1‒“Миллий таълим дастури доирасида ўқитишнинг тўлов–контракт шакли маблағлари бўйича ҳақиқий харажатлар” ҳамда 730000/2‒“Қўшма таълим дастури доирасида ўқитишнинг тўлов-контракт шакли маблағлари бўйича ҳақиқий харажатлар” ишчи счётларини очиш таклифи Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг ҳисоб сиёсати (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 05 апрелдаги 03/20‒05/04‒сон маълумотномаси ҳамда Муҳаммад ал‒Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетнинг 02.04.2024 йилдаги далолатномаси)да ўз аксини топган. Мазкур таклифни амалиётга жорий этиш натижасида ўқитишнинг тўлов–контракт шакли маблағлари бўйича ҳақиқий харажатларни миллий ва қўшма таълим дастурлари бўйича алоҳида ҳисобга олиш, уларга оид таҳлилий бухгалтерия маълумотларини шакллантириш, ўқитиш дастурлари билан боғлиқ сарф–харажатларни таҳлил қилиб бориш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish