Sayt test rejimida ishlamoqda

Яҳёев Тўлқин Исматулла ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қурилиш хизматларини кўрсатувчи корхоналар самарадорлигини оширишда активлар таҳлилини такомиллаштириш”, 08.00.05 –Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти ҳамда 08.00.08 – Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD\Iqt 1885.
Илмий раҳбар: Холиқулов Анвар Нематович, иқтисодиёт фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, DSc.03/25.12.2024.I.18.01.
Расмий оппонентлар: Тухлиев Нурислом академик, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ташназаров Самиддин Низомович иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Қурилиш хизматларини кўрсатувчи корхоналар самарадорлигини оширишда активлар таҳлилини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “қурилиш хизматларини кўрсатувчи корхоналар фаолияти” тушунчасининг иқтисодий мазмуни унинг ишлаб чиқариш фаолиятига яқинлиги ҳамда жараённи узоқ вақт давом этиши хусусиятларидан келиб чиқиб, бевосита қурилиш соҳасида умумий пудратчи ёки субпудратчи сифатида ишлайдиган, лойиҳалашдан тортиб тайёр обектни ишга туширишгача бўлган тўлиқ ёки қисман қурилиш жараёнларини амалга оширувчи ташкилотлар активлари таснифи ва таҳлили жиҳатидан  такомиллаштирилган;
қурилиш хизматларини кўрсатувчи корхоналар хизматларининг комплекс тизимли таҳлили модели активлар самарадорлигини  оширишга йўналтирилган 5 та комплекс инструмент ҳамда 5 босқичли тизимли ва узлюксиз таҳлил жараёнини ўзаро мувофиқлаштириш асосида такомиллаштирилган;
қурилиш корхоналарининг молиявий ҳолатини баҳолаш корхонанинг ҳолати (Кҳол = 33%)ни, ҳаракати (Кҳар = 38%)ни ҳамда самарадорлиги (Ксам = 29%)ни тавсифловчи кўрсаткичлар тизими ўртасидаги мақбул нисбатни тавсия қилиш орқали такомиллаштирилган;
қурилиш тармоғи ҳамда қурилиш корхоналари фаолият натижавийлигига функсионал боғлиқ бўлмаган омиллар асосида Ўзбекистонда қурилиш хизматлари ҳажмининг 2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қурилиш хизматларини кўрсатувчи корхоналар самарадорлигини оширишда активлар таҳлилини такомиллаштириш  юзасидан олинган илмий-амалий натижалар амалиётда қўлланилган, жумладан:
услубий ёндашувга кўра “қурилиш хизматларини кўрсатувчи корхоналар фаолияти” тушунчасининг иқтисодий мазмунини унинг ишлаб чиқариш фаолиятига яқинлиги ҳамда жараённи узоқ вақт давом этиши хусусиятларидан келиб чиқиб, бевосита қурилиш соҳасида умумий пудратчи ёки субпудратчи сифатида ишлайдиган, лойиҳалашдан тортиб тайёр обектни ишга туширишгача бўлган тўлиқ ёки қисман қурилиш жараёнларини амалга оширувчи ташкилотлар активлари таснифи ва таҳлили жиҳатидан  такомиллаштиришга оид назарий-услубий маълумотлардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Иқтисодий таҳлил” дарслигини тайёрлашда фойдаланилган (Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти ректорининг  2024-йил 30-январдаги 06-сонли буйруғи ҳамда Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти “Иқтисодий таҳлил” фани учун ёзилган 153-30/01-сон билан рўйхатга олинган гувоҳнома). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда қурилиш соҳасида умумий пудратчи ёки субпудратчи сифатида ишлайдиган, лойиҳалашдан тортиб тайёр объектни ишга туширишгача бўлган тўлиқ ёки қисман қурилиш жараёнларини амалга оширувчи ташкилотлар активлари таснифи ва таҳлили жиҳатидан  такомиллаштирилган “қурилиш хизматларини кўрсатувчи корхоналар фаолияти” тушунчаси бўйича назарий билимларни кенгайтириш имкони яратилган;
қурилиш хизматларини кўрсатувчи корхоналар хизматларининг комплекс тизимли таҳлили модели активлар самарадорлигини  оширишга йўналтирилган 5 та комплекс инструмент ҳамда 5 босқичли тизимли ва узлюксиз таҳлил жараёнини ўзаро мувофиқлаштириш асосида такомиллаштириш таклифи Самарқанд вилоят қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси томонидан қурилиш корхоналари фаолиятини таҳлил қилиш бўйича ички хужжатлар ишлаб чиқилишида ҳамда “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисидаги ПФ-37-сонли Фармонининг 2-иловаси ИИ - Барқарор иқтисодий ўсиш орқали аҳоли фаровонлигини таъминлаш йўналишининг 60-мақсади 87-бандида белгиланган вазифаларни янада такомиллаштиришда, “Ўзқишлоқелектрқурилиш” АЖ фаолиятида фойдаланилган (“Ўзбекистон Республикаси Тараққиёт Стратегияси” марказининг 2024-йил 14-октябрдаги 496-сонли, “Ўзқишлоқелектрқурилиш” АЖнинг 2024-йил 11-октябрдаги 11-01/1-сонли, Самарқанд вилоят қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармасининг 2024-йил 2-октябрдаги  №01-3271/24-сонли маълумотномалари). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида қурилиш хизматларини кўрсатувчи корхоналар активлар самарадорлигини оширишга йўналтирилган тизимли ва узлюксиз таҳлил жараёнини ўзаро мувофиқлаштириш имкони яратилган;
қурилиш корхоналарининг молиявий ҳолатини баҳолаш корхонанинг ҳолати (Кҳол = 33%)ни, ҳаракати (Кҳар = 38%)ни ҳамда самарадорлиги (Ксам = 29%)ни тавсифловчи кўрсаткичлар тизими ўртасидаги мақбул нисбатни тавсия қилиш орқали такомиллаштириш таклифи Жиззах вилояти қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси томонидан вилоят ички қурилиш тендерларини мувофиқлаштириш талабларига киритилган ҳамда “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисидаги ПФ-37-сонли Фармонининг 2-иловаси ИИ - Барқарор иқтисодий ўсиш орқали аҳоли фаровонлигини таъминлаш йўналишининг 60-мақсади 88-бандида белгиланган вазифаларни янада такомиллаштиришда, “Ўзқишлоқелектрқурилиш” АЖ фаолиятида фойдаланилган (“Ўзбекистон Республикаси Тараққиёт Стратегияси” марказининг 2024-йил 14-октябрдаги 496-сонли, “Ўзқишлоқелектрқурилиш” АЖнинг 2024-йил 11- октябрдаги 11-01/1-сонли, Жиззах вилояти қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармасининг 2024-йил 23-сентябрдаги 01-01/2572-сонли маълумотномалари). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида қурилиш корхоналарининг молиявий ҳолатини баҳолашда корхонанинг ҳолати, ҳаракати ҳамда самарадорлигини тавсифловчи кўрсаткичлар тизими ўртасидаги мақбул нисбатни аниқлаш имкони яратилган; 
қурилиш тармоғи ҳамда қурилиш корхоналари фаолият натижавийлигига функсионал боғлиқ бўлмаган омиллар асосида Ўзбекистонда қурилиш хизматлари ҳажмининг 2030-йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичларидан қурилиш соҳаси бўйича фаолият юритаётган аксионерлик жамиятлари фаолиятида ҳамда мамлакатнинг “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисидаги ПФ-37-сонли Фармонининг 2-иловаси ИИ - Барқарор иқтисодий ўсиш орқали аҳоли фаровонлигини таъминлаш йўналишининг 60-мақсади 87-банди ва 88-бандларида белгиланган вазифаларни янада такомиллаштиришда фойдаланилган (“Ўзбекистон Республикаси Тараққиёт Стратегияси” марказининг 2024-йил 14-октябрдаги 496-сонли, “Ўзқишлоқелектрқурилиш” АЖнинг 2024-йил 11-октябрдаги 11-01/1-сонли маълумотномалари). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Ўзбекистонда қурилиш хизматлари ҳажмининг узоқ муддатли прогноз қийматларига эришишда асосий параметрларнинг ўзаро мувофиқлигини таъминлаш имкони яратилган.     

Yangiliklarga obuna bo‘lish