Адилбаев Бекбосıн Абатбаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Вакиллик муносабатларини фуқаролик-ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш”, 12.00.03 – Фуқаролик ҳуқуқи. Тадбиркорлик ҳуқуқи. Оила ҳуқуқи. Халқаро хусусий ҳуқуқ.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/Yu1143.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Кутлимуратов Фархад Калбаевич – юридик фанлар номзоди, профессор в.б.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Судялар олий кенгаши ҳузуридаги Судялар олий мактаби ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.37/27.02.2020.Yu.107.01.
Расмий оппонентлар: Джолдасова Сахипжамал Джалғасовна – юридик фанлар доктори (DSc), доцент; Бабаев Джаҳонгир Исмоилбекович – ю.ф.д. профессор
Етакчи ташкилот: Оʻзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Вакиллик муносабатларини фуқаролик-ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ишонч билдирувчининг ишончли вакил ёки номидан ишончли вакил ҳаракат қилаётган шахслар олдидаги мажбуриятларни бажариш ёки бажарилишини таъминлаш мақсадида, агар бундай мажбурият тадбиркорлик фаолияти ва корпоратив муносабатлар билан боғлиқ бўлса, ишонч билдирувчи ишончли вакилга берилган ишончномада ушбу ишончнома унинг амал қилиш муддати тугамагунча бекор қилиниши мумкин эмаслиги ёки ишончномада назарда тутилган ҳоллардагина бекор қилиниши мумкинлиги асослантирилган.
бундай ишончнома у бажариши ёки бажарилишини таъминлаши учун берилган мажбурият тугаши билан, шунингдек ишончли вакил ўзининг ваколатларини суиистеъмол қилганда исталган вақтда, худди шундай мазкур суистеъмоллик содир бўлиши мумкинлигини очиқ кўрсатиб турган ҳолатлар вужудга келган тақдирда бекор қилиниши мумкинлиги асослантирилган.
қайтариб олинмайдиган ишончнома берилган шахс, агар ишончномада бошқача ҳол назарда тутилган бўлмаса, у ишончнома орқали тақдим этилган ҳаракатларни амалга оширишни бошқа шахсга ишониб топшира олмаслиги асосланган.
бошқаларнинг манфаатларини кўзлаб бўлсада, аммо ўз номидан ҳаракат қилаётган, бошқа шахснинг тегишли шаклда ифода этилган иродасини фақат етказиб берувчи шахслар, шунингдек келгусида тузилиши мумкин бўлган битимлар юзасидан музокараларга киришишга тайинланган шахслар вакиллар ҳисобланмаслиги асослантирилган.
боланинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилганда, шу жумладан ота-она (улардан бири) ёки ота-онанинг ўрнини босувчи шахслар болага таъминот, тарбия ва таълим бериш бўйича мажбуриятларини бажармаганда ёки лозим даражада бажармаганда ёхуд ота-оналик ҳуқуқларини суиистеъмол қилганда бола ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини сўраб васийлик ва ҳомийлик органига, шунингдек бошқа давлат органларига мустақил равишда мурожаат қилишга ҳақли эканлиги асосланган.
ота-она уч ойдан ортиқ муддатга яшаш жойидан, шу жумладан, чет давлатга вақтинча чиқиб кетаётганида ўз боласига васий ёки ҳомий тайинлаш чораларини кўриши шартлиги асослантирилган;
ота-она уч ойдан ортиқ бўлмаган муддатга яшаш жойидан, шу жумладан, чет давлатга вақтинча чиқиб кетаётганида ўз боласини қариндошларининг ёки бошқа яқин кишиларининг васийлигида ёки ҳомийлигида ва назорати остида қолдириши кераклиги асослантирилган;
ота-она уч ойда боласини қолдириб кетган ҳолда васийлик ёки ҳомийлик агар боланинг манфаатлари учун зарур бўлса, белгиланиши лозимлиги асослантирилган;
ота-она уч ойдан ортиқ муддатга яшаш жойидан, шу жумладан, чет давлатга вақтинча чиқиб кетишидан камида бир ой олдин ўз боласига васий ёки ҳомий тайинлаш тўғрисидаги аризани ўзи вақтинча ёки доимий яшаётган ҳудуднинг васийлик ва ҳомийлик органига бериши кераклиги асослантирилган;
васийлик ёки ҳомийликдаги шахснинг таъминотига доир харажатларининг ўрни васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахс маблағлари ҳисобидан қопланади, бу маблағлар етарли бўлмаган тақдирда эса, васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахснинг таъминоти учун васий ва ҳомийга қонунчиликда белгиланган тартибда нафақа тайинланиши мумкинлиги асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот иши бўйича олинган илмий натижалардан қуйидагиларда фойдаланилган:
боланинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилганда, шу жумладан ота-она (улардан бири) ёки ота-онанинг ўрнини босувчи шахслар болага таъминот, тарбия ва таълим бериш бўйича мажбуриятларини бажармаганда ёки лозим даражада бажармаганда ёхуд ота-оналик ҳуқуқларини суиистеъмол қилганда бола ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини сўраб васийлик ва ҳомийлик органига, шунингдек бошқа давлат органларига мустақил равишда мурожаат қилишга ҳақли. Бундай мурожаатларни бола тўлиқ муомала лаёқатига эга бўлмаганлиги сабабли кўриб чиқмасдан қолдиришга йўл қўйилмаслигига оид таклифдан Қорақалпоғистон Республикасининг 2023 йил 26 декабрдаги 363/ХЛВИИ-сон Қонуни билан Қорақалпоғистон Республикасининг 2012 йил 28 декабрдаги №145/ХИ “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуни 11-моддаси бешинчи қисмига қўшимча ва ўзгартиш киритишларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Жоқорғи кенесининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупсияга қарши курашиш қўмитасининг 2024-йил 7-октябрдаги 03-14-22/1-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши боланинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилганда, бола ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини сўраб васийлик ва ҳомийлик органига, шунингдек бошқа давлат органларига мустақил равишда мурожаат қилишга ҳақли эканлигига асос яратган.;
ота-она уч ойдан ортиқ муддатга яшаш жойидан, шу жумладан, чет давлатга вақтинча чиқиб кетаётганида ўз боласига васий ёки ҳомий тайинлаш чораларини кўриши лозимлигига оид таклифдан Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-829-сон “Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунининг 9-моддаси 11-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупсияга қарши курашиш қўмитасининг 2024-йил 7-ноябрдаги 12-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши ота-она ўз яшаш жойида бўлмаганида боласининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга оид чоралар кўриши бўйича мажбуриятларини аниқлашга хизмат қилган;
ота-она уч ойдан ортиқ бўлмаган муддатга яшаш жойидан, шу жумладан, чет давлатга вақтинча чиқиб кетаётганида ўз боласини қариндошларининг ёки бошқа яқин кишиларининг васийлигида ёки ҳомийлигида ва назорати остида қолдириши лозимлиги таклифидан Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-829-сон “Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунининг 9-моддаси 11-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупсияга қарши курашиш қўмитасининг 2024-йил 7-ноябрдаги 12-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг қўлланилиши ўз навбатида болаларни назорациз қолдирмаслик бўйича ота-оналарнинг мажбуриятларини белгилаб берган;
ота-она уч ойдан ортиқ муддатга ўз боласини қолдириб кетган ҳолда васийлик ёки ҳомийлик агар боланинг манфаатлари учун зарур бўлса, белгиланиши лозимлиги ҳақидаги таклифдан Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-829-сон “Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунининг 9-моддаси 11-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупсияга қарши курашиш қўмитасининг 2024-йил 7-ноябрдаги 12-сон далолатномаси). Ушбу таклиф болаларга васийлик ва ҳомийликни белгилаш бўйича аниқ талабларни шакллантиришга замин яратган;
ота-она уч ойдан ортиқ муддатга яшаш жойидан, шу жумладан, чет давлатга вақтинча чиқиб кетишидан камида бир ой олдин ўз боласига васий ёки ҳомий тайинлаш тўғрисидаги аризани ўзи вақтинча ёки доимий яшаётган ҳудуднинг васийлик ва ҳомийлик органига бериши зарурлиги тўғрисидаги таклифдан Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-829-сон “Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунининг 9-моддаси 11-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупсияга қарши курашиш қўмитасининг 2024-йил 7-ноябрдаги 12-сон далолатномаси). Мазкур таклиф ота-она қарамоғидан вақтинча маҳрум бўлган болаларни жойлаштириш бўйича васийлик ва ҳомийлик органларининг вазифаларни аниқлаштириш хизмат қилган;
васийнинг ёки ҳомийнинг ўз васийлигидаги ёки ҳомийлигидаги шахснинг таъминотига доир харажатларининг ўрни васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахс маблағлари ҳисобидан қопланади, бу маблағлар етарли бўлмаган тақдирда эса, васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахснинг таъминоти учун васий ва ҳомийга қонунчиликда белгиланган тартибда нафақа тайинланиши мумкинлиги тўғрисидаги таклифдан Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-829-сон “Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунининг 9-моддаси 13-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупсияга қарши курашиш қўмитасининг 2024-йил 7-ноябрдаги 12-сон далолатномаси). Ушбу таклиф васийлик ёки ҳомийликдаги шахснинг таъминотига доир харажатларининг ўрни қоплаш манбаларини аниқлашга асос яратган.