Узакова Вазира Саидмурадовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
«Cовершенствование организационно – экономического механизма повышения конкурентоспособности выпускников вузов», 08.00.05 - Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № B2023.2.PhD/Iqt2898
Илмий раҳбар: Асланова Дилбар Ҳасановна, иқтисодиёт фанлари фалсафа доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, DSc.03/25.12.2024.I.18.01.
Расмий оппонентлар: Муҳаммедов Мурод Муҳаммедович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Каҳҳаров Отабек Сиддиқович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: илмий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади
Олий таълим муассасалари битирувчиларининг рақобатбардошлилигини оширишнинг ташкилий-иқтисодий механизмларни такомиллаштиришга оид илмий тавсиялар ва таклифларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
"Иқтисодиёт" таълим йўналиши бўйича мутахассисларни тайёрлаш ўқув дастури ва режаси замонавий меҳнат бозорида талаб қилинадиган юмшоқ кўникмаларни ("софт скиллс") шакллантирувчи фанларни киритиш орқали такомиллаштирилди;
олий таълим муассасаларида битирувчиларнинг меҳнат бозорида иш билан таъминланиши ва мослашувини қўллаб-қувватлаш, шунингдек, иш берувчилар ва олий таълим муассасалари ўртасидаги ўзаро алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилувчи "Скрининг марказлари" (Сcреенинг Cентре)ни ташкил этиш таклиф этилди. Ушбу марказлар замонавий меҳнат бозори ва олий таълим муассасаларида мутахассислар тайёрлаш сифатини тадқиқ этиш асосида ОТМ битирувчилари рақобатбардошлигини оширишга кўмаклашади;
иш берувчиларнинг битирувчиларга қўядиган талабларини ўрганиш асосида олий таълим муассасаларининг “Иқтисодиёт” мутахассислиги бўйича битирувчилар рақобатбардошлигини интеграл баҳолаш методикаси такомиллаштирилди;
олий таълим муассасалари битирувчиларининг рақобатбардошлик даражаси ва унга таъсир қилувчи омиллар ўртасидаги боғлиқликни акс эттирувчи иқтисодий-математик модел ва 2024-2028 йилларга мўлжалланган республикадаги битирувчилар рақобатбардошлигининг прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
ОТМ битирувчиларининг рақобатбардошлигини оширишга қаратилган ташкилий-иқтисодий механизмни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
“Иқтисодиёт” таълим ё'налиши бўйича мутахассислар тайёрлаш дастури такомиллаштирилган ва унга ўзгартиришлар киритилган, замонавий меҳнат бозорида ва инновацион иқтисодиёт шароитида зарур бўлган компетенсияларни, юмшоқ кўникмаларни (софт скиллс) шакллантиришга қаратилган фанларни ўз ичига оладиган ўқув режа шунингдек иш берувчилар билан музокаралар олиб бориш, интервю ва сўровномаларда қатнашиш, каби мавзуларни қамраб оладиган янги "Меҳнат бозорида ёш мутахассис"(Молодой специалист на рынке труда) фанини барча таълим йўналишларнинг ўқув дастурларига киритиш таклифи Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг Самарқанд филиали ва Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети ўқув жараёнига жорий қилинди (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 17-декабрдаги № 4/17-4/1-717 маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш натижасида битирувчилар замонавий меҳнат бозорида рақобатбардошликни ошириш учун зарур бўлган "ҳард скиллс" ва "софт скиллс" кўникмаларини ривожлантирдилар;
олий ўқув юртларида "Скрининг Марказлари"(Сcреенинг Cентре) ни ташкил этиш, битирувчиларни ишга жойлашиш ва меҳнат бозорида мослашишга ёрдам бериш, иш берувчилар билан университетлар ўртасидаги алоқаларни яхшилаш, шунингдек, замонавий меҳнат бозорини ўрганиш ва ўқув юртларида мутахассислар тайёрлаш сифатини баҳолаш мақсадида, илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқиш таклифи Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг Самарқанд филиали ва Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетида жорий қилинди (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 17-декабрдаги № 4/17-4/1-717 маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш меҳнат бозорини олдиндан ўрганиш, бўш иш ўринлари ва талабаларнинг ютуқлари ҳақида маълумотлар базасини яратиш, шунингдек, битирувчиларга ишга жойлашиш бўйича маслаҳатлар бериш орқали битирувчиларнинг самарали ишга жойлашишига ва мослашишига ёрдам берган;
иш берувчиларнинг битирувчиларга қўядиган талабларни ўрганиш асосида олий таълим муассасаларининг “Иқтисодиёт” мутахассислиги бўйича битирувчилар рақобатбардошлигини интеграл баҳолаш методикаси Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг Самарқанд филиали ва Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетида жорий қилинди (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 17-декабрдаги № 4/17-4/1-717 маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш натижасида ОТМ битирувчиларнинг рақобатбардошлик даражасини ўлчаш учун интеграллашган кўрсаткичлар ишлаб чиқилди ва ривожланиш стратегиясини такомиллаштиришга имкон яратди;
олий таълим муассасалари битирувчиларининг рақобатбардошлик даражаси ва унга таъсир қилувчи омиллар ўртасидаги боғлиқликни акс эттирувчи иқтисодий-математик модел таклифи Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг Самарқанд филиали ва Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетида жорий қилинди (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 17-декабрдаги № 4/17-4/1-717 маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш натижасида битирувчиларнинг рақобатбардошлигига ижобий таъсир кўрсатувчи омиллар аниқланиб, «Иқтисодиёт» таълим йўналиши кадрларни тайёрлаш стратегияси такомиллаштирилган. 2024-2028-йилларга мўлжалланган прогноз параметрларига асосланиб, 2028-йилда мамлакат олий ўқув юртлари битирувчиларининг рақобатбардошлик даражаси 81,5% га етиши башорат қилинган.