Sayt test rejimida ishlamoqda

Хасанхонова Нодира Исаметдиновна
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий  маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Билимлар иқтисодиётини ривожлантиришнинг институционал асосларини такомиллаштириш”, 08.00.01-“Иқтисодиёт назарияси”  (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация  мавзуси  рўйхатга  олинган рақам: В2024.1.PhD/Iqt3685
Илмий маслаҳатчи: Мамбетжанов Қаҳрамон Қурбандурдиевич,  иқтисодиёт  фанлари доктори, профессор.
Диссертация  бажарилган  муассаса  номи: Ўзбекистон  Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган  муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.I.01.11.
Расмий оппонентлар:  Тухлиев Нурислам, иқтисодиёт фанлари доктори, академик; Муродова Нодира Куллиевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Расулов Тўлқин Сатторович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши:  назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади билимлар иқтисодиётини ривожлантиришнинг институционал асосларини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
назарий-услубий ёндашувга кўра, республикада билимлар иқтисодиёти институтлари самарадорлигини оширишга олий таълим ва илмий тадқиқот муассасалари томонидан ишлаб чиқилган инновацион лойиҳаларни давлат-хусусий шерикчилиги асосида 50/50 нисбатда молиялаштириш ва жараённинг биринчи босқичида давлат томонидан инфратузилма яратиш, иккинчи босқичида яратилган инновацион товар ва хизматларни хусусий сектор томонидан тижоратлаштириш мажбуриятини юклаш орқали эришишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган; 
неоинституционализм концепцияси нуқтаи-назаридан билимлар иқтисодиётини ривожлантиришга республикада инновацион соҳада фаолият юритаётган истиқболли тадбиркорлик субʼектлари базасини шакллантириш, улар томонидан яратилган илмий ишланмалар ҳолатини баҳолашнинг технологик аудитига «экспримент» (ТРЛ:1-3), «концепция ишлаб чиқиш» (ТРЛ:4-6) ва «тижоратлаштириш» (ТРЛ:7-9) шкалаларини киритиш ва улар фаолиятини технология акселерация марказларини ташкил этиш асосида илмий-техник қўллаб-қувватлаш орқали эришишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
республикада олий таълим муассасалари (давлат ва хусусий) ўртасидаги рақобат даражасини аниқлаш усулини улар фаолиятига таъсир қилувчи омилларни қизил (ҲҲИ > 2500 – монополияга яқин), сариқ (1500 < ҲҲИ < 2500 - ўртача рақобат) ва яшил (ҲҲИ < 1500 - юқори рақобат) тоифаларга ажратиш асосида чегаравий коеффициентларни киритиш орқали такомиллаштириш таклифи асосланган;
билимлар иқтисодиётини ривожлантиришда ёшлар фаоллигини оширишга уларнинг инновацион ғояларини республикада “Лойиҳа фабрикалари”ни ташкил этиш орқали “тайёр бизнес”га айлантириш ва фаолият юритишлари учун зарур бўладиган асосий капитални узоқ муддатли фоизсиз лизинг асосида бериш орқали эришишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
хусусий секторда инновацион фаолият, илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг институционал механизмини улар томонидан яратилган қисқа муддатли (бир йил) ва тезкор илмий натижа берувчи лойиҳаларини давлат ва хусусий сектор институтларининг “қўшма молиялаштириш” тизимини жорий этиш орқали такомиллаштириш таклифи асосланган;
билимлар иқтисодиёти ривожланишига таъсир қилувчи омиллар ўртасидаги корреляцион-регрессион боғлиқликнинг эконометрик моделини ишлаб чиқиш асосида Ўзбекистонда ЯИМ таркибида инновацион маҳсулотлар улушини оширишнинг 2030-йилгача бўлган кўп вариантли прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
республикада билимлар иқтисодиёти институтлари самарадорлигини оширишга олий таълим ва илмий тадқиқот муассасалари томонидан ишлаб чиқилган инновацион лойиҳаларни давлат-хусусий шерикчилиги асосида 50/50 нисбатда молиялаштириш ва жараённинг биринчи босқичида давлат томонидан инфратузилма яратиш, иккинчи босқичида, яратилган инновацион товар ва хизматларни хусусий сектор томонидан тижоратлаштириш мажбуриятини юклаш орқали эришишга оид назарий ва услубий таклифлардан 60310100-Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича) таълим йўналиши талабалари учун тавсия этилган “Государственное регулирование экономики” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректорининг 2024-йил 27-декабрдаги 448-сонли буйруғи асосида берилган №448-09-рақамли дарслик гувоҳномаси). Мазкур илмий натижалардан дарсликда фойдаланиш талабаларда билимлар иқтисодиётини ривожлантиришда инновацион лойиҳаларни давлат-хусусий шерикчилиги асосида молиялаштиришнинг афзалликлари, соҳада давлат томонидан инфратузилма яратиш, инновацион товар ва хизматларни хусусий сектор томонидан тижоратлаштиришнинг обектив зарурлигини тўғри ва кенгроқ тушунишлари ва илмий хулосалар чиқаришларига имкон яратган;
билимлар иқтисодиётини ривожлантиришга республикада инновацион соҳада фаолият юритаётган истиқболли тадбиркорлик субектлари базасини шакллантириш, улар томонидан яратилган илмий ишланмалар ҳолатини баҳолашнинг технологик аудитига «экспримент» (ТРЛ:1-3), «концепция ишлаб чиқиш» (ТРЛ:4-6) ва «тижоратлаштириш» (ТРЛ:7-9) шкалаларини киритиш ва улар фаолиятини технология акселерация марказларини ташкил этиш асосида илмий-техник қўллаб-қувватлаш орқали эришишга оид назарий ва услубий таклифлардан 60310100-Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича) таълим йўналиши талабалари учун тавсия этилган “Государственное регулирование экономики” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректорининг 2024-йил 27-декабрдаги 448-сонли буйруғи асосида берилган №448-09-рақамли дарслик гувоҳномаси). Мазкур илмий натижалардан дарсликда фойдаланиш талабаларда билимлар иқтисодиётини ривожлантиришда “технологик аудит”, “технология акселерация марказлари” каби янги иқтисодий категорияларнинг мазмун-моҳиятини тўғри ва кенгроқ тушунишлари ҳамда уларнинг инновацион иқтисодиётни ривожлантиришдаги ўрни ва ролини илмий таҳлил қилиш ва хулосалар чиқаришга имкон яратган;
республикада олий таълим муассасалари (давлат ва хусусий) ўртасидаги рақобат даражасини аниқлаш усулини улар фаолиятига таъсир қилувчи омилларни қизил (ҲҲИ > 2500 – монополияга яқин), сариқ (1500 < ҲҲИ < 2500 - ўртача рақобат) ва яшил (ҲҲИ < 1500 - юқори рақобат) тоифаларга ажратиш асосида чегаравий коеффициентларни киритиш орқали такомиллаштириш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 6-июлдаги ПҚ-108-сон “Маъмурий ислоҳотлар доирасида рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг 3-илованинг ИИИ-бўлим, 8-бандини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024-йил 22-октябрдаги 06/33-4-22020-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида олий таълим (давлат ва хусусий) тармоқлари ривожланишида рақобатни чекловчи омилларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишга эришилади;
билимлар иқтисодиётини ривожлантиришда ёшлар фаоллигини оширишга уларнинг инновацион ғояларини республикада “Лойиҳа фабрикалари”ни ташкил этиш орқали “тайёр бизнес”га айлантириш ва фаолият юритишлари учун зарур бўладиган асосий капитални узоқ муддатли фоизсиз лизинг асосида бериш орқали эришиш бўйича таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 11-сентябрдаги ПҚ-300-сон ““Ўзбекистон-2030” стратегиясини 2023-йилда сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорининг 1б-иловаси 32-мақсадини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 19-сентябрдаги 02/17-2746-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида ёшларга 10 йил муддатга фоизсиз лизинг тақдим этиш асосида “Лойиҳа фабрикалари” орқали саноат зоналарида “тайёр бизнес” корхоналарини очишга эришилади;
хусусий секторда инновацион фаолият, илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг институционал механизмини улар томонидан яратилган қисқа муддатли (бир йил) ва тезкор илмий натижа берувчи лойиҳаларини давлат ва хусусий сектор институтларининг “қўшма молиялаштириш” тизимини жорий этиш орқали такомиллаштириш таклифдан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2024-йил 13-мартдаги 128-сон “Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш стратегиясини 2024-2025-йилларда амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг иловаси 11-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024-йил 22-октябрдаги 06/33-4-22020-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида иқтисодиётнинг устувор йўналишларида хусусий сектор томонидан инновацион фаолият, илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграциясида қўшма молиялаштириш тизимининг жорий этилишига эришилади;
билимлар иқтисодиёти ривожланишига таъсир қилувчи омиллар ўртасидаги корреляцион-регрессион боғлиқликнинг эконометрик моделини ишлаб чиқиш асосида Ўзбекистонда ЯИМ таркибида инновацион маҳсулотлар улушини оширишнинг 2030-йилгача бўлган кўп вариантли прогноз кўрсаткичларидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2024-йил 13-мартдаги 128-сон “Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш стратегиясини 2024-2025-йилларда амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарор иловасининг 5-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024-йил 22-октябрдаги 06/33-4-22020-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида 2030-йилгача республикада ЯИМда инновацион товар ва хизматлар улушининг сезиларли даражада ошишига эришилган.  

Yangiliklarga obuna bo‘lish