Sayt test rejimida ishlamoqda

Жўраев Фозилбек Абдулҳамид ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ахборот муҳитда бўлажак педагогларнинг мантиқий тафаккурини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш (педагогика йўналиши мисолида)” 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Ped8178
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
Илмий раҳбар: Исмоилов Темурбек Исламович, Педагогика фанлари доктори, (DSc) профессор
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган давлат педагогика институти, PhD.03/27.09.2024.Ped.184.01
Расмий оппонентлар: Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институти, Педагогика фанлари доктори (DSc), доцент Мисиров Сохибжон Абдупаттаевич; Фарғона давлат университети ўқув методик бўлим бошлиғи, Педагогика фанлари доктори (DSc), доцент Жўраев Вохид Тожимаматович.
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади ахборотлашган муҳит шароитида бўлажак педагогларнинг мантиқий тафаккурини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш, замонавий ахборот-коммуникация технологиялари имкониятларидан самарали фойдаланиш орқали уларнинг профессионал тафаккурини шакллантиришга хизмат қилувчи самарали усуллар ва ёндашувларни ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ахборот муҳитида бўлажак педагогларнинг мантиқий тафаккурини ривожлантиришга доир назарий модел ишлаб чиқилиб, ушбу модел доирасида когнитив жараёнларни ўқув жараёнига интеграция қилиш бўйича янги методик ёндашувлар илмий асосланди;
педагогик технологиялар ва ахборот-коммуникация воситаларидан фойдаланган ҳолда бўлажак педагоглар мантиқий тафаккурини ривожлантиришга оид дидактик тамойиллар ҳамда уларнинг самарадорликка таъсир этувчи психологик-педагогик омиллари тадқиқ этилиб, интеграциялашган ўқитиш амалиётини такомиллаштириш бўйича методик тавсиялар ишлаб чиқилди;
ахборотлашган муҳит шароитида бўлажак педагогларнинг касбий компетенсиясини кенгайтириш, когнитив ривожланиш хусусиятларини эътиборга олган ҳолда мантиқий тафаккурни шакллантиришга қаратилган инновацион тренинг технологиялари ва интерактив машғулотлар лойиҳалаштирилиб, амалий синовлар орқали далилланди;
ишлаб чиқилган методика назарий-экспериментал асосда верификация қилиниб, унинг бўлажак педагоглар мантиқий тафаккурини ривожлантириш ҳамда замонавий таълим муҳитига мослашувчанлик даражасини оширишдаги самарадорлиги илмий-статистик таҳлиллар билан асосланди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ахборот муҳитида бўлажак педагогларнинг мантиқий тафаккурини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш доир таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқиш бўйича олинган тадқиқот натижалари асосида: 
ахборот муҳитида бўлажак педагогларнинг мантиқий тафаккурини ривожлантиришга доир назарий модел ишлаб чиқилиб, ушбу модел доирасида когнитив жараёнларни ўқув жараёнига интеграция қилиш бўйича янги методик ёндашувлар илмий асосланганлигига оид таклиф ва тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2024-йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурининг ИИИ йўналишида белгиланган “Миллий ғоя тарғиботини кучайтириш, жамиятда соғлом мафкура, янги маънавий макон, маърифатли жамиятни барпо этишга қаратилган чора -тадбирлар” 19-банди “Маънавий тараққиётни таъминлаш доирасида замонавий ва таъсирчан тарғибот технологияларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш” мавзусида тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2025-йил 4-февралдаги 10/64-сонли маълумотномаси). Натижада онлайн-платформалар, электрон тестлар ва дидактик воситаларни яратиш орқали ахборотлашган муҳитда педагогик таълим сифати ҳамда талабалар билим самарадорлигини ошириш механизмлари бевосита амалиётда тасдиқланди.
педагогик технологиялар ва ахборот-коммуникация воситаларидан фойдаланган ҳолда бўлажак педагоглар мантиқий тафаккурини ривожлантиришга оид дидактик тамойиллар ҳамда уларнинг самарадорликка таъсир этувчи психологик-педагогик омиллари тадқиқ этилиб, интеграциялашган ўқитиш амалиётини такомиллаштириш бўйича методик тавсиялар ишлаб чиқилганлигига оид таклиф ва тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2024-йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурининг ИИИ йўналишида белгиланган “Миллий ғоя тарғиботини кучайтириш, жамиятда соғлом мафкура, янги маънавий макон, маърифатли жамиятни барпо этишга қаратилган чора-тадбирлар” 19-банди “Маънавий тараққиётни таъминлаш доирасида замонавий ва таъсирчан тарғибот технологияларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш” мавзусида тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2025-йил 4-февралдаги 10/64-сонли маълумотномаси). Натижада ишлаб чиқилган методика асосида олий таълим муассасаларида бўлажак педагоглар малакасини ошириш бўйича турли семинарлар, мастер-класслар ташкил этилди.
ахборотлашган муҳит шароитида бўлажак педагогларнинг касбий компетенсиясини кенгайтириш, когнитив ривожланиш хусусиятларини эътиборга олган ҳолда мантиқий тафаккурни шакллантиришга қаратилган инновацион тренинг технологиялари ва интерактив машғулотлар лойиҳалаштирилиб, амалий синовлар орқали далилланганлигига оид таклиф ва тавсиялардан “Экстремизм ва терроризмга қарши курашнинг маънавий-маърифий асослари” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 6-сентябрдаги 33-сонли буйруғи асосида берилган 333-184-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада ахборотлашган муҳитда мантиқий тафаккурни ривожлантирувчи интеграциялашган методик модел амалда жорий этилиб, бўлажак педагоглар мантиқий фикрлаш жараёнида аниқ ўсиш кўрсаткичлари қайд этилди. Ишлаб чиқилган методика назарий-экспериментал асосда верификация қилиниб, унинг бўлажак педагоглар мантиқий тафаккурини ривожлантириш ҳамда замонавий таълим муҳитига мослашувчанлик даражасини оширишдаги самарадорлиги илмий-статистик таҳлиллар билан асосланганлигига оид таклиф ва тавсиялардан “Экстремизм ва терроризмга қарши курашнинг маънавий-маърифий асослари” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 6-сентябрдаги 33-сонли буйруғи асосида берилган 333-184-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада тажриба-синов жараёнлари орқали ишлаб чиқилган инновацион услублар, мултимедиа материаллари ва интерактив дастурлар мантиқий таҳлил қилиш кўникмасини оширишда муваффақиятли татбиқ этилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish