Қодиров Рауфхон Рахмонжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Сон суяги кўстлари синишларида жаррохлик усулларини танлаш”, 14.00.22–Травматология ва ортопедия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Tib3392.
Илмий раҳбар: Ирисметов Муроджон Эргашевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.04/30.12.2019.Tib.62.01 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Павлов Виталий Викторович, тиббиёт фанлари доктори; Акрамов Вохиджон Рустамович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: сон суягининг кўстлари соҳасидан синишларида замонавий дастурлар ёрдамида беморларнинг функционал ҳолати ва синиқ турига мос келадиган жарроҳлик усулларини танлаш, уларни амалиётда қўллаш орқали даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сон суяги кўстлари синишларини даволаш натижаларини ретроспектив МСКТ текширувлари таҳлили асосида асоратланган ва асоратланмаган аёл ва эркак беморлар гуруҳларида сон суяклари проксимал қисмида денситометрик Хаунсфилд индексининг ўртача кўрсатгичларининг беморлар ўртача ёшини ўсиши, ҳамда ёндош касалликларнинг мавжудлиги билан, айниқса аёлларда, тескари корреляцияланиши аниқланган, бунда бемор ёши ва ёндош касалликлар сони ўсиши билан минерал зичликнинг пасайиши ўз навбатида асоратлар сонининг ўсишига омил бўлиши исботланган;
АО классификацияси турлари бўйича сон суяги кўстлари синишларини жарроҳлик йўли билан даволашда МСКТ 3d текшируви кўрсаткичларига асосланган ҳолда сон суяги бўйин-диафизар бурчагини идеал сақланиб қолишига олиб келувчи 3d репозиция тартиби суяк усти пластинасини ўрнатиш ёки суяк ичи остеосинтезини бажариш усулларидан бирини танлаш учун ишончли омил эканлиги исботланган;
остеосинтездан олдинги 3d математик моделлаштириш дастури ёрдамида имплант элементларининг ишончли ўлчамлари ва жойлашувини аниқланиш орқали барқарор остеосинтезга эришилиши натижасида операция жараёни давомийлиги, йўқотилган қон миқдори ва беморни шифохонада бўлиш муддатининг камайиши исботланган;
сон суяги кўстлари синишларида суяк бўлакларини блокловчи пластина билан остеосинтези усули ишлаб чиқилган, бунда анъанавий блокловчи элементлар қаторида, битта марказий спонгиоз шуруп билан фиксациялаш натижасида суяк + имплант бирлигининг ўртача компрессия самарасига эришилганлиги исботланган;
АО классификацияси 31-А1 синиш турларида соннинг ташқи ён томонидан катта кўст устида 4 смдан ошмаган узунликка эга бўлган кесим ёрдамида миниинвазив жарроҳлик ёндашув ишлаб чиқилган, бунда репозицион стабиллик, суяк усти пардаси бутунлиги сақланиб қолиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2024 йилнинг 26 ноябрдаги 9-сон баённамаси хулосасига асосан (Соғлиқни сақлаш вазирлигига Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий марказининг 2024 йил 18 ноябрдаги 03/1170-сон хати юборилган):
биринчи илмий янгилик: сон суяги кўстлари синишларини даволаш натижаларини ретроспектив МСКТ текширувлари таҳлили асосида асоратланган ва асоратланмаган аёл ва эркак беморлар гуруҳларида сон суяклари проксимал қисмида денситометрик Хаунсфилд индексининг ўртача кўрсатгичларининг беморлар ўртача ёшини ўсиши, ҳамда ёндош касалликларнинг мавжудлиги билан, айниқса аёлларда, тескари корреляцияланиши аниқланган, бунда бемор ёши ва ёндош касалликлар сони ўсиши билан минерал зичликнинг пасайиши ўз навбатида асоратлар сонининг ўсишига омил бўлиши исботланган ва Республика шошилинч тиббий ёрдам маркази Тошкент вилояти филиали (20.05.2024 й.; №132), ва Навоий вилояти Кўп тармоқли тиббиёт маркази (10.05.2024 й.; №57) амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйдагилардан иборат: жарроҳлик амалиётларини (артропластика ва остеосинтезлаш) тури Хаунсфилд индекси ва денситометрик (Т-score ва Z-score) кўрсаткичларни инобатга олган ҳолда тўғри танлаш дастурини ишлаб чиқилиши, кузатилиши мумкин бўлган асоратларни 4,54 % гача тушириш имконини берди; таклиф этилган дастурдан фойдаланиб, индивидуал ёндашиш асоратлар сонини камайтирди ва ташхислаш сифатини яхшилади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: беморнинг шифоханадаги 12 кунлик даври учун 11140600 сўм. (шифохонада 1 кун даволаниш ўртача 928384 сўмни ташкил қилади); имплант ўртача 4544000 сўмни ташкил қилади. Асорат кузатилган беморни шифохонада даволаниши ва қайта амалиёт учун имплантларни ишлатмаслик натижасида 15684600 сўмни иқтисод қилинишига имкон беради. Амалиёт турини тўғри танланиши беморларни эрта реабилитация қилиш, уларни активлаштиришни тезлаштириб, кейинчалик ногиронлик сабабларини бартараф этиш имконини беради. Хулоса: Хаунсфилд индекси ва денситометрик (Т-score) кўрсаткичларига асосланган ҳолда амалиёт турини танланиши 1 та бемор учун ўртача 15684600 сўм иқтисод қилишга имкон берди.
иккинчи илмий янгилик: АО классификацияси турлари бўйича сон суяги кўстлари синишларини жарроҳлик йўли билан даволашда МСКТ 3d текшируви кўрсаткичларига асосланган ҳолда сон суяги бўйин-диафизар бурчагини идеал сақланиб қолишига олиб келувчи 3d репозится тартиби суяк усти пластинасини ўрнатиш ёки суяк ичи остеосинтезини бажариш усулларидан бирини танлаш учун ишончли омил эканлиги исботланган ва Республика шошилинч тиббий ёрдам маркази Тошкент вилояти филлиали (20.05.2024 й.; №132), ва Навоий вилояти Кўп тармоқли тиббиёт маркази (10.05.2024 й.; №57) амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Синиқ турига (АО/АОСИФ таснифи) асосланган ҳолда остеосинтез усулларини танлаш орқали даволаш сифатини яхшилади, асоратлар туфайли эндопротезлаш амалиётига бўлган талабни 13,6% га камайтиради ва бу амалиётчи шифокорлар учун амалиётдан олдин, остеосинтез турини тўғри танлаш имконини беради; Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: беморнинг шифоханадаги 12 кунлик даври учун 11140600 сўм (шифохонада 1 кун даволаниш ўртача 928384 сўмни ташкил қилади); имплант ўртача 4544000 сўмни ташкил қилади. Асорат кузатилган беморни шифохонада даволаниши ва қайта амалиёт, даволаниш ва имплантларни ишлатмаслик натижасида 15684600 сўмни иқтисод қилинишига имкон беради. Эндопротезлаш амалиёт таклиф қилинган жарроҳлик амалиётини фарқи 1120000 сўмни иқтисод қилиш имконини беради; эндопротез импантларини ишлатмаслик 26000000 сўмни ташкил қилади. Хулоса: Сон суяги кўстлари синишларини синиқ турига асосланган ҳолда остеосинтез усулларини танлаш 1 бемор учун 15684600 дан 38260600 сўмгача иқтисод қилиш имконини берди.
учинчи илмий янгилик: остеосинтездан олдинги 3d математик моделлаштириш дастури ёрдамида имплант элементларининг ишончли ўлчамлари ва жойлашувини аниқланиш орқали барқарор остеосинтезга эришилиши натижасида операция жараёни давомийлиги, йўқотилган қон миқдори ва беморни шифохонада бўлиш муддатининг камайиши исботланган ва Республика шошилинч тиббий ёрдам маркази Тошкент вилояти филиали (20.05.2024 й.; №132), ва Навоий вилояти Кўп тармоқли тиббиёт маркази (10.05.2024 й.; №57) амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 3d математик моделлаштириш дастури билан билан бажарилган остеосинтезлаш амалиётида, имплантлар, уларнинг ўлчамлари 3d форматда моделлаштириш орқали жарроҳлик амалиётидан олдин имплант элементларини ўлчамлари аниқланганлиги сабабли, жарроҳлик амалиёти вақти ва жарроҳлик амалиётида йўқотиладиган қон ҳажми камайди; олдиндан аниқланган имплант элементларининг ўлчамлари ортиқча жароҳатлашни олдини олишга имкон берди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: жарроҳлик амалиётида вақти ўртача 19,4 дақиқага камайди (3d математик моделлаштиришдан фойданланмасдан бажарилган жарроҳлик жарроҳлик амалиёти вақти ўртача 75 дақиқа), бу жарроҳлик амалиётини нархи 2464000 сўм, 19,4 дақиқа иқтисод қилинган жарроҳлик амалиёти 1826645 сўмни ташкил қилади ва бу 637355 сўмни иқтисод қилишга имкон берди; беморни шифохонада қолиш мудатини 12 кундан 10 кунгача қисқартириб, шифохонада қолиш тўлов миқдорини тахминан 1856760 сўмга камайтирди (шифохонада 1 кун даволаниш ўртача 928384 сўмни ташкил қилади); Хулоса: 3d математик моделлаштириш орқали фиксацияловчи имплант элементларини ўлчамларини ва жойлашувини олдиндан аниқланганлиги 1 бемор учун 2494115 сўм иқтисод қилиш имконини берди;
тўртинчи илмий янгилик: сон суяги кўстлари синишларида суяк бўлакларини блокловчи пластина ёрдамида суяк усти остеосинтези усули ишлаб чиқилган, бунда анъанавий блокловчи элементлар қаторида, битта марказий спонгиоз шуруп билан фиксациялаш натижасида суяк + имплант бирлигининг ўртача компрессия самарасига эришилганлиги Республика шошилинч тиббий ёрдам маркази Тошкент вилояти филлиали (20.05.2024 й.; №132), ва Навоий вилояти Кўп тармоқли тиббиёт маркази (10.05.2024 й.; №57) амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ишлаб чиқилган жарроҳлик усули суякларни тез ва самарали репозиция қилиши, жарроҳлик амалиёти вақтини қисқариши, чаноқ-сон бўғими функциясини тўлиқ тиклаши, қониқарсиз натижаларни 4,54%гача камайтиришга имкон берди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: беморни шифохонада қолиш муддатини 12 кундан 10 кунгача қисқартириб, шифохонада қолиш тўлов миқдорини тахминан 1856760 сўмга камайтирди (шифохонада 1 кун даволаниш ўртача 928384 сўмни ташкил қилади); синиқни ўртача компрессияга эришилганлиги натижасида, реабилитация жараёнларни эрта бошлашга ва ногиронлик даражасини пасайтиришни иқтисод қилиш имконини берди. Хулоса: Сон суяги кўстлар аро синишларида остеосинтез усулини қўллаш 1 бемор учун 1856760 сўмни иқтисод қилиш, реабилитация жараёнларини эрта бошлаш ва ногиронлик даражаларини пасайтириш имконини берди.
бешинчи илмий янгилик: АО классификацияси 31-А1 синиш турларида соннинг ташқи ён томонидан катта кўст устида 4 смдан ошмаган узунликка эга бўлган кесим ёрдамида миниинвазив жарроҳлик ёндашув ишлаб чиқилган, бунда репозицион стабиллик, суяк усти пардаси бутунлиги сақланиб қолиши исботланган ва Республика шошилинч тиббий ёрдам маркази Тошкент вилояти филлиали (20.05.2024 й.; №132), ва Навоий вилояти Кўп тармоқли тиббиёт маркази (10.05.2024 й.; №57) амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: жарроҳлик даволаш усули миниинвазив усулда амалга оширилиши, амалиёт давомийлигини 19,4 дақиқага камайтириши; амалиёт пайтида тўқималарнинг шикастланишини минималлаштириши, амалиёт вақтида йўқотилган қон миқдорини 140,0 млгача камайиши даволаш сифатини яхшилади ва эрта реабилитация қилиш имконини берди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: беморни шифохонада қолиш муддатини 12 кундан 10 кунгача қисқартириб (шифохонада 1 кун даволаниш ўртача 928384 сўмни ташкил қилади); шифохонада қолиш тўлов миқдорини тахминан 1856760 сўмга камайтирди, жарроҳлик амалиёти вақти ўртача 19,4 дақиқага камайди, жарроҳлик амалиётини нархи 2464000 сўм, 19,4 дақиқа иқтисод қилинган жарроҳлик амалиёти 1826645 сўмни ташкил қилади ва бу 637355 сўни иқтисод қилишга имкон берди. миниинвазивлик ва йўқотилган қон ҳажми 140,0 млгача камайиши натижасида реабилитация жараёнларини эрта бошлашга ва ногиронлик даражасини пасайтиришни иқтисод қилиш имконини берди. Хулоса: сон суяги кўстлар аро синишларида остеосинтез усули 1 бемор учун 2494115 сўмни иқтисод қилиш, реабилитация жараёнларини эрта бошлаш билан асоратлар сонини камайтириш имконини берди.